язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.12.1998 й. 571-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 428-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.1998 й.

N 571




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 428



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан ўтказиладиган операцияларга қўйиладиган

талаблар тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари, бошқа қонуний ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ банклар маблағларини қимматли қоғозларга қўйишда уларнинг молиявий барқарорлигини мавжуд таваккалчиликлардан ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини тартибга солувчи талаблар ва меъёрларни белгилайди.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Маблағларни қимматли қоғозларга инвестициялаш банкларга ўз активларини диверсификация қилиш, бу билан таваккалчиликни пасайтириш ва потенциал даромадларни ошириш, шунингдек банк мижозлари омонатларини хўжалик юритувчи субъектлар капиталларига самарали инвестициялаш учун сафарбар қилиш воситасида макроиқтисодий жараёнларни ривожлантиришни рағбатлантириш имконини беради.


1.2. Банклар инвестициялари қўйилган ҳар қандай корхона фаолияти мониторинги бўйича бошқариш тажрибасига эга бўлиши шарт, чунки инвестицияларни амалга оширишда пруденциал (оқилона) ёндашувни талаб қиладиган инвестициялар билан боғлиқ муайяи таваккалчиликлар мавжуд.


1.3. Банклар шуни англашлари керакки, улар корхона акцияларига эгалик қилиб ва унга кредит берадиган бўлсалар, қарздор молиявий қийинчиликка учраган ҳолларда ҳам ўз инвестицияларини ҳимоялаш мақсадида кредитлашни давом эттиришга мажбур бўлиши мумкин. Бундан ташқари, банклар молиявий ҳамжамиятда ўз обрўсини ҳимоя қилиш учун корхонанинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлашга

...