Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Банкларни тугатиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.02.1999 й. 626-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 240-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.1999 й.

N 626




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 240



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Банкларни тугатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва банкдан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайтариб олинган ҳолларда банкларни тугатиш тартибини белгилаб беради.

Мазкур Низом суднинг банкни банкрот деб тан олиниши тўғрисидаги қарорига кўра тугатилиши ҳолларига тааллуқли эмас.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


банкни тугатиш - бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ҳуқуқий ворислик тартибида ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ўтмаган ҳолда банк фаолиятини тугатиш;


ликвидатор (тугатувчи) ёки тугатиш комиссияси Марказий банк билан келишилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланади.

Тугатиш комиссияси таркибига Марказий банк ва унинг банк жойлашган манзил бўйича ҳудудий Бош бошқармаси мутахассислари киритилиши мумкин.


1.2. Банклар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида кўзда тутилган асослар ва тартиб бўйича, банк қонунчилиги ва мазкур Низом билан белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тугатилади.

Тугатиш жараёнининг мақсади банк омонатчилари ва кредиторлари талабларини тезлик билан қондиришдан иборат.


1.3. Банк ихтиёрий ёки мажбурий равишда тугатилиши мумкин (Марказий банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия чақириб олинганида).

Лицензия чиқариб олинганлиги ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.

1.4. Банкларни тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

а) банк операцияларини амалга ошириш лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олиниши;

б) Марказий банк рухсати мавжуд бўлган ҳолда акциядорлар ёки муассислар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарори.

1.5. Банк тугатилганда, унга берилган банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинади.

1.6. Банкни тугатиш жараёни Марказий банк Бошқарувининг лицензияларни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори чиққан кундан бошланган деб ҳисобланади. Марказий банк Бошқарувининг лицензияларни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори у қ

...
Время: 0.1480
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск