Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.02.1999 й. 630-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 09.11.1998 й. 22-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.1999 й.

N 630




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 22



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон, (2002 йил 5-6-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 38-моддаси) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низомда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби ҳамда шартлари белгилаб қўйилган.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:


1.1.1. "Марказий банк" - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.


1.1.2. "Банк" - юридик шахс бўлиб, қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясига эга бўлган тижорат ташкилотидир:

юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан ўз хатари ва таваккалчилиги асосида кредитлаш ёки инвестициялашда фойдаланиш;

тўловларни амалга ошириш.


1.1.3. "Норезидент банк" - хорижий давлатлар ҳудудида рўйхатга олинган банк.


1.1.4. "Чет эл капитали иштирокидаги банк" - чет эллик инвесторларнинг иштироки устав капитали умумий суммасининг камида 30 фоизини ташкил этадиган банк. Бунда, чет эллик инвесторларидан бири юридик шахс бўлиши лозим. Бундай банкнинг устав капиталини шакллантиришда резидентлар ва норезидентлар, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидент банклар иштирок этиши мумкин.


1.1.5. "Хусусий банк" - устав капиталида муассис-жисмоний шахсларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган банк, устав капиталининг қолган қисми нодавлат юридик шахсларга тегишли бўлиши мумкин.


1.1.6. "Шўъба банки" - устав капитали тўлалигича норезидент банк томонидан тўланадиган банк.


1.1.7. "Банк акциядори" - банк акцияларига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс.


1.2. Банклар Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари, мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ одатда очиқ ёки ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилади.


1.3. Банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилишда асосий омил бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:


бизнес режанинг мақбуллиги;

капиталнинг адекватлиги;

даромадлиликнинг келгуси истиқболлари;

кўзда тутилаётган раҳбарнинг малакаси ва обрў-эътибори;

банкни очиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги;

монополияга қарши чоралар.



2. БАНК МУАССИСЛАРИ ВА АКЦИЯДОРЛАРИ


2.1. Юридик ва жисмоний шахслар, жумладан, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.

Банкларнинг янгитдан рўйхатдан ўтказилаётган банклар устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилмайди, хорижий капитал иштирокидаги банклар ва шуъба банкларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно.

Бир юридик ёки жисмоний шахс ёхуд битим орқали ўзаро боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи бир гуруҳ юридик ва жисмоний шахслар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида банк акцияларининг беш фоизидан ортиғи сотиб олинса, бу ҳақда Марказий банкка хабар берилиши, йигирма фоизидан ортиғи сотиб олинса, Марказий банкдан олдиндан розилик олиниши лозим.

2.2. Бир акциядор ёки ўзаро боғланган акциядорлар гуруҳининг тижорат банки устав капиталидаги улуши устав капитали умумий миқдорининг 25 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (хорижий капитал иштирокидаги банклар ва хусусий банклар бундан мустасно).

2.3. Агар шахс юридик шахсни бошқариш ёки унинг сиёсатига катта таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлса, у бундай юридик шахс мулкини назорат қилувчи ҳисобланади. Бунда шахс қуйидаги ҳолларда катта таъсир ўтказувчи ҳисобланади:

- мазкур юридик шахснинг йирик иштирокчиси бўлса;

- акциядорлар, раҳбарият ёки иштирокчилар билан расмий равишда битим тузиб ёхуд бошқа тарзда ҳуқуқий шахс фаолиятига раҳбарлик қилиш ёки уни бошқариш имкониятига эга бўлса.


2.4. Юридик шахснинг йирик акциядори ёки иштирокчиси деганда ўзаро битим билан боғланган ва ушбу юридик шахс устав капитали ёки овоз берувчи акцияларининг 10 ва ундан ортиқ фоизига тўғридан-тўғри ёки воситали тарзда эгалик қилувчи бир ёки бир неча шахслар тушунилади.

Тўғридан-тўғри эгалик қилиш деганда акциядор (иштирокчи) томонидан овоз берувчи акцияларга бевосита эгалик қилиш тушунилади.

Воситали тарзда эгалик қилиш деганда юридик шахс овоз берувчи акцияларига шўъба корхоналар ва жамиятлар орқали эгалик қилиш тушунилади.


2.5. Агар икки ва ундан ортиқ шахслар расмий битим асосида ҳаракат қилса ёки банк акцияларига жамоа бўлиб тўғридан-тўғри ёхуд билвосита эгалик қилиш мақсадида онгли равишда параллел биргаликдаги фаолиятни олиб бориш ҳоллари мавжуд бўлса, улар банк акцияларига эгалик қилиш мақсадида битим билан ўзаро боғланган шахслар ҳисобланади.


2.6. Агар бир шахс ва бошқа юридик шахс банк акцияларига тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилсалар, ҳамда мазкур шахс ушбу юридик шахснинг йирик иштирокчиси ёки бундай шахснинг бошқаруви, кузатув кенгаши аъзоси ёхуд вакили бўлса, мазкур шахс юридик шахс билан келишув асосида фаолият юритувчи ҳисобланади.


2.7. Қуйидаги икки ёки ундан ортиқ шахслар бир-бири билан келишув асосида фаолият юритувчилар ҳисобланади:

агарда улар ушбу барча шахсларнинг йирик иштирокчиси, аъзоси (шериги) ёки юридик вакили ҳисобланган ҳеч бўлмаганда бир шахс билан боғлиқ бўлса;

агар улар банк акциялари эгаси ҳамда айни вақтда ўша юридик шахснинг бошқаруви, кузатув кенгаши аъзоси, йирик иштирокчиси (шериги) ёки юридик вакили бўлса (мазкур банкдан ташқари) ёхуд ушбу шахслар яқин қариндош бўлса. Шахснинг яқин қариндошлари турмуш ўртоғи (эри ёки хотини), ота-онаси, фарзандлари (жумладан, ўгай), ака-укалари ва опа-сингиллари ҳисобланади.


2.8. Банк акцияларининг 20 фоизига жамоавий тарзда эгалик қилувчи, мазкур Низомнинг 2.5 ва 2.7-бандларида кўриб чиқилаётган шахслар улар бир-бири билан келишув асосида фаолият юритмаётгани ҳамда шу сабабли мулкка жамоавий тарзда эгалик қилиш учун Марказий банк рухсати талаб қилинмаслигини исботловчи ҳужжатни Марказий банкка тақдим этишлари лозим. Мазкур ҳужжатлар бу шахслар томонидан бундай миқдордаги акциялар жамоавий тарзда сотиб олингунга қадар тақдим этилиши лозим. Бундай мулк бу шахслар томонидан бир-бирига боғлиқ бўлмай ва бир-бирини хабардор қилмай сотиб олиниши ҳоллари бундан мустасно.


2.9. Банк муассислари у рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида банк акциядорлари таркибидан чиқишга ҳақли эмаслар.


2.10. Банк муассислари бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эга бўлишлари лозим.


2.11. Қуйидаги шахслар бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътибор мезонларига номувофиқ деб ҳисобланадилар:


банкротликка учраган юридик шахснинг собиқ раҳбарлари, бошқаруви ва кузатув кенгаши аъзолари ёки йирик иштирокчиси ва юридик шахснинг банкротлиги уларнинг ҳаракатлари оқибатида юзага келганлиги фактлари маълум бўлса;

ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида ишларни нотўғри бошқариш ва виждонан юритиш мумкин эмаслигини намойиш қилган шахслар.


2.12. Агарда муассис юридик шахс бўлса, юқорида қайд этилган талаблар бундай муассиснинг раҳбар ходимлари, бошқаруви ва кузатув кенгаши аъзолари, устав капиталида 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорида овоз берувчи акциялар ёки улушлар эгаларига нисбатан қўлланилади.


2.13. Банк муассислари молиявий жиҳатдан барқарор бўлишлари лозим.


2.14. Юридик шахснинг молиявий беқарорлиги қуйидаги омиллар билан белгиланади:


баланснинг ноликвидлиги;

тўловга қобилиятсизлик ёки банкротлик;

бу юридик шахс расмий равишда банкрот деб эълон қилинишидан қатъи назар унинг пассивлари активларидан ошиб кетиши;

бундай шахснинг мажбуриятлари банк барқарорлигига нисбатан муайян таваккалчиликни юзага келтирса;

юридик шахс тақдим этган баланс бу шахс зарур ҳолларда устав капиталини ошира олмаслигини кўрсатса;

бундай шахс томонидан банкда мулк сотиб олиниши кўзда тутилиши натижасида банкка ёки унинг омонатчиларига молиявий хавф солиниши мумкинлигини кўрсатувчи бошқа ҳоллар маълум бўлса.


2.15. Қуйидаги шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўла олмайдилар:


мазкур Низомнинг 2.11-бандида қайд этилган шахслар;

оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;

давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, бюджетдан ташқари фондлар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари, агар бошқа ҳолат қонунларда кўзда тутилмаган бўлса.



3. БАНКНИНГ ТАЪСИС ЭТИЛИШИ


3.1. Муассислар акциядорлик жамияти шаклидаги банкни яратиш сари дастлабки қадам сифатида таъсис шартномасини имзолайдилар, сўнгра таъсис йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрадилар.


3.2. Мазкур ҳаракатлар муассислар томонидан "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги қонунлар ҳамда акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.


3.3. Агар банк ягона муассис сифатида давлат томонидан таъсис этилса, акциядорлик жамияти бўлган банкнинг таъсис ҳужжатлари унинг устави ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори ҳисобланади.


3.4 Банкни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасида амалдаги қонунларда кўзда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар бўлиши керак:


муассисларнинг банкни ташкил этишга доир ҳуқуқ ва бурчлари, банкни таъсис этиш бўйича биргаликда фаолият олиб бориш тартиби;

муассислар тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, уларнинг ҳар бирининг тўлиқ фирма номи ва манзили, шунингдек, уларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахслар учун), исми, фуқаролиги, турар жойи ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (жисмоний шахслар учун);

банк устав капитали миқдори;

муассислар ўртасида жойлаштирилиши керак бўлган акциялар тоифаси ва турлари, уларни тўлаш миқдори ва тартиби.



4. БАНК УСТАВИ


4.1. Банк устави қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:


банк номи (тўлиқ ва қисқартирилган) ва унинг манзили (почта манзили);

банк амалга оширмоқчи бўлган банк операциялари рўйхати;

устав капитали миқдори, муассислар рўйхати, устав капиталидаги улушларнинг тақсимланиши, фондлар, жумладан, захира ва суғурта фондлари рўйхати, уларни ташкил этиш ва фойдаланиш қоидалари;

устав капиталини кўпайтириш ва камайтириш тартиби;

чиқарилаётган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, турли хилдаги акциялар нисбати;

даромад (фойда), дивидендларни тақсимлаш ва зарарлар ўрнини қоплаш тартиби;

банк акциядорлари ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби;

банк аудити тартиби, жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва бухгалтерлик ҳисоби халқаро андозаларига мувофиқ ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсади;

банк бошқарув органлари, уларнинг ташкил этилиши, ваколатлари ва вазифалари тўғрисидаги маълумотлар;

банк бошқарув органлари томонидан қарорлар қабул қилиниши тартиби, жумладан, акциядорларнинг малакали кўпчилик овози талаб қилинадиган масалалар рўйхати;

йиллик ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни эълон қилиш тартиби;

банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.

Банк устави қонунчиликка зид келмайдиган бошқа низомларни ўз ичига олиши мумкин.



5. БАНК УСТАВ КАПИТАЛИ


5.1. Банк устав капитали фақат муассислар ва акциядорларнинг пул маблағларидан таркиб топади.


5.2. Кредитга, гаровга олинган ва бошқа жалб этилган маблағлардан банк устав капиталини шакллантиришда фойдаланиш тақиқланади.


5.3. Қонунчиликка мувофиқ банк устав капиталини шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланиш мумкин.


5.4. Ушбу талабни бузган ҳолда устав капиталига қўшилган маблағлар акциядорга қайтариб берилади ва шу вақтнинг ўзида акциялар келгусида сотилиши учун банкка топширилади.


5.5. Ташкил этилаётган банк капиталининг етарлилик даражасини белгилашда қуйидагилар асосий ҳисобланади:

Марказий банк белгилаган устав капиталининг энг кам миқдори юзасидан талабларга мувофиқлиги;


кўзда тутилаётган ўсишни қўллаб-қувватлаш даражаси;

кўзда тутилаётган даромадлар ва асосий фондлар даражаси;

муассисларнинг зарур ҳолларда қўшимча капитал кирита олиш қобилияти.


5.6. Банк рўйхатга олингунича устав капитали маблағларини тўплаш учун муассислар томонидан Марказий банк ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида муваққат жамғарма ҳисобварақ очилади.


5.7. Банк рўйхатга олинадиган вақтгача муассислар томонидан тўланиши керак бўлган устав капиталининг энг кам миқдори Марказий банк меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. Марказий банк фаолият шартлари, бизнес-режада кўрсатилган операциялар тури ва ҳажмига қараб банк устав капитали миқдорига қўшимча талаблар қўйиши мумкин.


5.8. Норезидент банк томонидан таъсис этилаётган шўъба банк ва чет эл капитали иштирокидаги банк устав капиталининг энг кам миқдори 5 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган суммада белгиланади.


5.9. Янги ташкил этилаётган банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:

2005 йил 1 июлдан бошлаб,

тижорат банклари учун - 3,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

хусусий банклар учун - 1,5 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

2006 йил 1 январдан бошлаб,

тижорат банклари учун - 4,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

хусусий банклар учун - 2,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

2007 йил 1 январдан бошлаб,

тижорат банклари учун - 5,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

хусусий банклар учун - 2,50 млн. АҚШ доллари эквивалентида.

Янги ташкил этилаётган банклар учун устав капитали энг кам миқдорининг ҳисоб-китоби АҚШ доллари курсининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш учун муассислар томонидан банк ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда белгиланган курсидан келиб чиққан ҳолда миллий валютада амалга оширилади.

5.10. Банкни ташкил этиш вақтида устав капитали суммаси миқдорида эгаси ёзилган акциялар чиқарилиб, улар банк рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида банк акциядорлари таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайдиган муассислар ўртасида тақсимланади.



6. МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН БАНКНИНГ

РАҲБАР ХОДИМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

6.1. Банкнинг раҳбар ходимларига банк Кенгашининг раиси ва аъзолари, бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари, бошқарув аъзолари, банк бош бухгалтери, банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери киради.


6.2 Банкнинг раҳбар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 30 ноябрдаги 26/14-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (2003 йил 22 январь, рўйхат рақами 1204) талабларига мувофиқ бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эга бўлишлари керак.


6.3. 6.1-бандда

...
Время: 0.1665
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск