Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартиби (АВ томонидан 11.02.1999 й. 632-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 242-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.1999 й.

N 632




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

09.11.1998 й.

N 242



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари

томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни

қоплаш учун захираларни шакллантириш

ва ундан фойдаланиш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида"ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, активларни таснифлаш меъёрлари, тижорат банклари томонидан активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган ва мавжуд йўқотишлар учун ташкил этиладиган захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Банкнинг ҳисоботлари активлар сифатининг мавжуд ҳолатини акс эттириши лозим.


1.2. Ушбу маълумотларнинг мавжуд бўлмаслиги банк омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари, шунингдек Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни янглиштиришга уриниш деб тушунилади. Бундай фаолият хавфли ва носоғлом банк амалиётига киради.


1.3. Банк баланси тузилмасида даромад келтирмайдиган активлар улушининг катталиги, шунингдек балансдан ташқари ҳисоби юритиладиган қайтарилмаган активлар суммасининг катталиги банк ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ келмаслиги ҳамда Кенгаш томонидан банк фаолияти етарли назорат этилмаслигини аниқлаш учун асос бўлади.


1.4. Ҳаракатсиз кредитларнинг юқори даражада бўлиши банк кредит сиёсати, кредитларни структуризация қилиш мезонлари ва ссудаларни бошқариш тартиби бўшлиги кўрсаткичи бўлиши мумкин.


1.5. Активлар портфели сифати тўғрисида объектив ва ўз вақтида топшириладиган ахборотнинг мавжуд бўлмаслиги банк раҳбариятини тегишли равишда тузатиш чора-тадбирларини кўриш имкониятидан ҳам маҳрум этиши мумкин.


1.6. Мазкур Тартибга мувофиқ барча тижорат банклари ўз активларини таснифлаш ҳамда шубҳали ва ҳаракатсиз активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун етарли бўлган захирани ташкил этиши шарт.


1.7. Мазкур ҳужжат мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:

1.7.1. Ссудалар (активлар) бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира - банк кредит портфели (ёки активлари) ва балансдан ташқари мажбуриятларда юзага келиши мумкин бўлган ёки мавжуд зарарларни қоплаш учун қиймат суммасини ўзида акс эттирадиган банкнинг барча кредитлари (ёки бошқа актив ҳисобварақлари) бўйича зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захиралар контр-актив ҳисобварағи.

1.7.2. Махсус захира - "стандарт", "субстандарт", "шубҳали" ва "умидсиз" деб таснифланган кредитлар ва лизинг ёки бошқа алоҳида муайян активлар бўйича юзага келиш мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира.

1.7.3. Умумий захира - бу захира банк фаолияти бўйича умуман ёки бирор-бир фаолият тури (кредитлаш, инвестициялаш ва б.) бўйича юзага келиши

...
Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск