Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.07.2000 й. 943-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 24.06.2000 й. 472-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2000 й.

N 943




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

24.06.2000 й.

N 472



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банкларида корпоратив

бошқарув тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ташкил этиш асосларини белгилаб беради.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "Корпоратив бошқарув" тушунчаси тижорат банки фаолиятини бошқаришда Кенгаш аъзолари ва бошқа раҳбар ходимлар томонидан амалга ошириладиган асосий фаолият ҳамда қоидалар мажмуаси тушунилади. Шу билан бирга корпоратив бошқарув концепцияси бизнес юритиш этикасининг андозалари ва акциядорларга бўлган муносабатларда масъулият ҳисси ҳамда банк фаолият кўрсатаётган жамият талабларини эътиборга олишни ўз ичига олади.


1.2. Тижорат корхоналарида банк кенгаши аъзолари ва раҳбарларига банкни бошқариш бўйича эркин ҳаракат қилиш имкони берилган. Бироқ, банклар фаолияти бошқа тижорат корхоналари фаолиятидан анча фарқ қилади. Мисол учун, агар тижорат корхоналари ўз маблағлари асосида операцияларни кўпроқ амалга оширсалар, тижорат банклари, асосан, жалб қилинган маблағлар асосида операцияларни амалга оширадилар. Айниқса, банклар ўз фаолиятини сақлаш учун акциядорлик капиталидан фойдаланишига қарамасдан, банк фаолияти омонатчилар маблағларининг йўқолишига олиб келиши мумкин. Банкларнинг ўзига хос роли натижасида, банкларда корпоратив бошқарувни ташкил этишга ҳар томонлама ўйлаб ёндашиш зарур.

1.3. Банкнинг асосий мақсади акциядорларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда амалдаги қонунчиликда рухсат этилган ҳолларда банк фаолияти унинг корпоратив фойдасини кўпайтиришга йўналтиришдан иборатдир.

Банклар ўзлари фаолият кўрсатаётган жамиятнинг молиявий эҳтиёжини қондириш каби қўшимча мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин. Мазкур эҳтиёжларни қондириш давомида банклар ўзларининг хавфсиз ва ишончли фаолиятларига салбий таъсир этмайдиган фаолият, хусусан, жамиятнинг фаровон ҳаёти, гуманитар ва ҳайрия мақсадлари учун етарли даражада маблағлар ажратиши мумкин.

Ҳар бир банк, мақсади самарали корпоратив бошқарувга йўналтирилган мазкур Низомга зид бўлмаган, банк корпоратив бошқаруви тўғрисидаги ички ҳужжатларни ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт. Банк томонидан ишлаб чиқилаётган корпоратив бошқарув тўғрисидаги ички ҳужжат Низомнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган, акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига бўлган талаблар ҳақидаги талабларига мувофиқ корпоратив веб-сайтларни юритиш тартибини кўзда тутиши шарт.


2. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ РОЛИ


2.1. Акцияларнинг тури (оддий ва имтиёзли)


Акциядорлик жамиятлари шаклида тузилган банклар икки турдаги акциялар: оддий ва имтиёзли акцияларни чиқариш ҳуқуқига эга. Оддий ва имтиёзли акцияларга эга бўлган акциядорлар ўзларининг банк устав капиталидаги улушларига қараб банк "эгаси'' ҳисобланадилар. Оддий ва имтиёзли акциялар эгаларининг ҳуқуқлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ фарқланади.

Банк бошқарувининг юқори органи бўлиб акциядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади.

Миноритар акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банкларда улардан иборат миноритар акциядорлар қ

...
Время: 0.1583
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск