ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2006 й. ПФ-3706-сон "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.01.2006 й.

N ПФ-3706



ЙИРИК САНОАТ КОРХОНАЛАРИ

БИЛАН КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АСОСИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР

ЎРТАСИДА КООПЕРАЦИЯНИ КЕНГАЙТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг бандлиги ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтиришга устувор аҳамият берилмоқда.

Йирик саноат корхоналари билан касаначилар ўртасида кооперация алоқаларининг мустаҳкамланиши оила бюджети даромадларини оширишдек муҳим муаммони ҳал этади, иш билан банд бўлмаган аҳоли сонини кескин қисқартириш ва унинг фаол қисмини ишлаб чиқаришга жалб этиш имконини беради. Айни пайтда касаначилар иш стажини ҳисоблаш, уларга пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлаш ҳуқуқи таъминланади.

Саноат корхоналарининг касаначиларга зарур хом ашё ва материалларни етказиб бериш асосида оилавий пудратни ривожлантириш фуқароларга вақтдан унумли фойдаланиш, шу билан бирга, паст рентабелли ва кўп меҳнат сарфи талаб қилинадиган маҳсулотларнинг айрим турларини уй шароитида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имкониятини яратади, бу, ўз навбатида, йирик корхоналар иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, оила бюджети даромадларини кўпайтириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва баъзи бир хизматлар кўрсатишни ташкил этиш орқали йирик саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар касаначиликни ривожлантиришнинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, касаначилар ижтимоий ҳимояси ва меҳнати муҳофазасини таъминлашни инобатга олган ҳолда аҳолини уй меҳнати фаолиятига кенг жалб қилиш учун қулай шароит яратиш;

саноат корхоналари билан уларнинг буюртмалари асосида уйда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда, саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини берадиган тикувчилик, атторлик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель, электрон саноатида, шунингдек телекоммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларида касаначилик билан шуғулланаётган фуқаролар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;

корхоналарнинг буюртмалари асосида уйда ишлаётган фуқароларга буюртмачилар томонидан хомашё, материаллар ва яримфабрикатларни етказиб бериш ҳамда буюртма асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишни кафолатлашда барқарор шароитлар яратиш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

корхоналарнинг буюртмалари уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) томонидан меҳнат шартномаси асосида бажарилади;

корхоналар билан меҳнат шартномаси тузган касаначилар банд аҳоли тоифасига киради ва уларга меҳнат дафтарчаси берилади, пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлашда ишлаган вақти меҳнат стажига қўшилади;

касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди;

меҳнат шартномасида ишларни бажариш учун зарур ускуналар етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, асбоблар, жиҳозлар, материаллар ва яримфабрикатлар билан таъминлаш, касаначиларни мажбурий тарзда техника хавфсизлигига ўқитиш ҳамда буюртмачи талаб қилган сифат стандартлари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташиб кетиш, бажарилган иш учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича корхоналарнинг касаначилар олдидаги кафолат ва мажбуриятлари кўзда тутилади.

4. Корхоналарга меҳнат шартномаси асосида касаначиларга корхоналар буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун асбоб-ускуна, жиҳозлар ва инвентарларни текин ёки ижара шарти билан бериш, жумладан, лизинг (молиявий ижара) асосида тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.

Махсус техника хавфсизлигига амал қилишни тақозо этадиган уй шароитида назорат қилиш имкони бўлмаган, кучли ток билан ишлайдиган, катта энергия талаб қиладиган, техник жиҳатдан мураккаб бўлган ускуналарни, шунингдек хавфли кимёвий бирикмаларни касаначиларга бериш, ижара ва лизинг асосида тақдим этиш ҳамда улардан уй шароитида фойдаланиш тақиқланади.


5. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

касаначилар буюртмачи-корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ амал қилган тақдирда, уй шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни қўшимча сертификатлаш ва стандартлаш талаб этилмайди. Бунда уйда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифати бўйича белгиланган стандартларга риоя қилиш бўйича масъулият, у саноат корхоналарига қайтарилганда - касаначилар зиммасига, охирги истеъмолчига сотишда эса саноат корхонаси зиммасига юкланади;

меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган корхоналарга касаначилар томонидан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг қайтарилиши улгуржи савдо ҳисобланмайди ва лицензияланмайди;

касаначилар фаолияти буютрмачи-корхона қонунчиликда белгиланган тартибда текширилгандагина назорат қилувчи органлар томонидан текширилиши мумкин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда Касаначилик тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда касаначилар билан меҳнат шартномасини тузиш, уларга ускуналар бериш ва техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, асбоблар, хом ашё ва материаллар тақдим этиш, касаначилар харажатларини қоплаш тартибини, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари, томонларнинг ўзаро жавобгарлиги чоралари, шунингдек ушбу Фармонда кўзда тутилган имтиёзларни қўллашда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тизимини белгиласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва рақобатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш дастурларида 2006-2007 йилларда касаначиликни оммалаштиришга доир тадбирларни кўзда тутсин;

мазкур дастурлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳудудлар ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама этишда ҳар бир чорак натижалари бўйича уларнинг амалга оширилишини кўриб чиқсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.


8. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 1-сон, 1-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 й., 1-сон, 23-модда










































Время: 0.1363
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск