Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар / Имтиёзлар /

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.11.2005 й. 1524-сон билан рўйхатга олинган 03.08.2005 й. МВ 61-сон, ДСҚ 2005-40-сон, ИВ 60-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 28 ноябрда 1524-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР МВ, ДСҚ ва ИВнинг

2005 йил 3 августдаги

61, 2005-40, 60-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар

учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-3594-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сон, 109-модда) мувофиқ солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ:

а) мазкур Низомга 1-сон иловада кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларида тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар 2005 йил 1 июлдан бошлаб асосий фаолият бўйича:

даромад (фойда) солиғи;

мол-мулк солиғи;

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

экология солиғи;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови;

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этиладилар;

б) даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш пайтида солиқ солинадиган базага хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз жалб этадиган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизлар киритилмайди;

в) янги барпо этилган, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда вужудга келадиган асосий фаолиятдан зарарлар 5 йилгача муддатга солиқ солинадиган даромад ҳисобига сўндириш учун тенг улушлар билан зарар олинган ҳисобот даври (йил)дан кейин келадиган йилларга кўчирилади.


2. Мазкур Низом 1-бандининг “а” кичик бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари:

а) тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларга тенг (эквивалент) бўлганда тақдим этилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;

3 млн АҚШ долларидан ошиб 10 млн АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;

10 млн АҚШ долларидан ошганда - 7 йил муддатга;

б) қуйидаги шарт-шароитларда қўлланади:

корхоналарни иш кучи кўп бўлган минтақаларда - Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ, овуллар)да* жойлаштириш;

хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон Республикаси кафолатини тақдим этмасдан амалга оширилиши;

корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак;

тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин киритиш;

хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна кўринишида қўйиш;

кўрсатилган имтиёзларни тақдим этиш натижасида олинган даромадни уларни қўллаш муддати мобайнида корхонани янада ривожлантириш мақсадида такрорий инвестициялашга йўналтириш;

в) кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирганда улар тақдим этилган бутун муддат мобайнида амал қилади.


3. Мазкур Низомни қўллаш мақсадида “тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар” деганда хорижий давлат фуқаролари ҳисобланган жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва доимо хорижда яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.


4. Мазкур Низом 1-бандининг “б” ва “в” кичик бандларида назарда тутилган имтиёзлар мазкур Низомнинг 1-сон иловасида кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларига кирмайдиган, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга ҳам татбиқ этилади.



II. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ, МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ,

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ, ЭКОЛОГИЯ СОЛИҒИ,

МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР УЧУН

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ, РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ

ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИ

ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИШ БОРАСИДА

ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


5. Мазкур Низом 1-бандининг “а” кичик бандида назарда тутилган имтиёзлар, башарти мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ келса, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокида ишлаб турган корхоналарга ҳам, янги барпо этиладиган корхоналарга ҳам татбиқ этилади:


а) 2005 йил 1 июлга қадар барпо этилган корхоналар учун:

корхоналарнинг 2005 йил 1 июлгача ҳисоблаб ёзиладиган, солиқлар, йиғимлар ва Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлари сақ

...
Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск