ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2006 й. ПҚ-255-сон "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2006 й.

N ПҚ-255



МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК

СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3709-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мева-сабзавотчилик ва узумчилик ширкатларини фермер хўжаликларига айлантириш, агросаноат фирмаларини ташкил қилиш ва мева-сабзавотчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 августдаги Ф-2306-сон Фармойишига асосан ташкил қилинган махсус комиссиянинг:

2006 йил биринчи чорагида мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш ҳақидаги таклифлари 1-иловага* мувофиқ;

тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ҳудудида бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ташкил этиш бўйича таклифлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 1-иловада қайд этилган тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) негизида фермер хўжаликларини ташкил қилишда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

а) ер участкаси ижараси ҳақидаги шартномада белгилаб қўйилган мавжуд ихтисослашувни сақлаб қолиш;

б) фермерларнинг шартномага асосан боғ ва узумзорлардан, шунингдек ажратилган лимит бўйича сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мажбуриятини олиш;

в) боғ ва узумзорларни сотиш тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативининг умумий йиғилиши қарори билан фақат ширкат пайчилари ва аъзолари ўртасида ўтказиладиган ёпиқ кимошди савдосида амалга оширилиши мумкин.

3. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси (Мирзиёев), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

а) 1-иловага мувофиқ 2006 йил 20 мартгача бўлган муддатда фермер хўжаликларини ташкил қилишга даъвогарлар ўртасида холис ва ошкора танлов, кимошди савдолари ўтказишда жамоатчилик ҳамда фуқаролар йиғини вакилларини жалб этиб, ҳаққонийлик, очиқлик ва ижтимоий адолат талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ғолибларнинг аниқланишини таъминласин;

б) 2006 йил 15 апрелгача янги ташкил қилинадиган фермер хўжаликлари билан қайта ишлаш корхоналари ўртасида мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузишни ташкил қилсин ва уларда ишлаб чиқаришни камида 30 фоизгача аванс билан таъминлаш кўзда тутилсин;

в) 2-иловага мувофиқ ўн кунлик муддатда тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ҳудудида тузиладиган ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларининг жойи ва уларни ташкил этиш муддатлари белгилансин;

г) ширкатларни фермер хўжаликларига айлантириш натижасида тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг бўшайдиган аъзоларини иш билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК муассисларининг мазкур компанияни "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5.

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХКнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси деб белгилансин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига:

а) аҳоли зич яшайдиган тураржой мавзеларида ҳамда деҳқон бозорларида "дала-дўкон" тамойили бўйича ихтисослашган савдо шохобчалари ва дўконлари;

б) "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда фермер хўжаликларини тара идишлар ва қадоқлаш материаллари билан таъминлаш тармоғи;

в) Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда тугатилаётган мева-сабзавотчилик ва узумчилик ширкат хўжаликлари негизида ташкил этилаётган фермер хўжаликларига транспорт хизмати кўрсатиш тармоғини ташкил қилиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин.

Ушбу банднинг бажарилиши ҳақида 2006 йил 1 апрелгача Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

а) консерва саноати корхоналари ўз фаолиятини мустақил хўжалик субъектлари сифатида амалга оширади ва ихтиёрий равишда агросаноат фирмаси таркибига кириши мумкин;

б) агросаноат фирмалари ва мустақил қайта ишлаш корхоналари ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, техник қайта жиҳозлашга инвестициялар жалб этиш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ўз маҳсулотини экспорт қилиш учун вилоят даражасида ихтиёрий равишда мева-савзавот маҳсулотларини қайта ишловчилар уюшмаларига бирлашиши мумкин;

в) тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг виночилик пунктлари, мол-мулк қиймати белгиланган тартибда қопланган ва тушган маблағлар тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати)нинг кредиторлик қарзларини тўлашга йўналтирилган ҳолда, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК виночилик корхоналари ихтиёрига ўтказилади.


8. 2010 йилгача бўлган даврда қайта ишлаш корхоналарининг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашни ҳисобга олган ҳолда, уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 5-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум етиштириш, уларни экспорт қилиш борасида катта имкониятга эга бўлган энг истиқболли ҳудудларни қамраб олган ҳолда, Мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш дастурини тайёрласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тақдим этсин.

13. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 2-сон, 8-модда




















































Время: 0.1393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск