ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2006 й. ПФ-3709-сон "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.01.2006 й.

N ПФ-3709



МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК

СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


1. Қуйидагилар мамлакатда мева-сабзавот маҳсулоти ва узум етиштириш ва уни комплекс қайта ишлашни ривожлантириш, унинг самарадорлиги ва сифатини янада ошириш, шунингдек зарур экспорт базасини яратишнинг энг муҳим шартлари деб ҳисоблансин:

а) тармоққа бозор иқтисодиёти тамойиллари ва нормаларини ҳамда шартнома муносабатларини кенг жорий этиш, мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни талабларига қатъий мувофиқ равишда, мавжуд ихтисослашувни сақлаган ҳолда фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш;

б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, ўз меҳнати натижалари, етиштирилган маҳсулот ва даромадларини тасарруф этишда фермерларнинг ҳуқуқлари ва мустақиллигини кенгайтириш, шунингдек шартнома мажбуриятларини бажариш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун уларнинг ҳуқуқий жавобгарлигини ошириш;

в) фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашнинг тез мослашувчан замонавий кичик технологияларидан фойдаланадиган, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги агросаноат фирмаларини ихтиёрийлик асосида шакллантириш, мавжуд қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш;

г) тугатилаётган ширкатлар ҳудудида зарур ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси - муқобил машина-трактор парклари, сув истеъмолчилари уюшмалари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар сотиш пунктлари, мини-банклар, турли тара идишлар ишлаб чиқариш ва сотиш пунктлари барпо этиш.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:

а) мева-сабзавотчилик ва узумчилик ширкатларининг экин майдонларида ташкил этиладиган фермер хўжаликлари махсус комиссиялар томонидан очиқ ва ошкора танловлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг натижаларига кўра бошқа тенг шартлар бўлгани ҳолда, мазкур участкада оилавий пудрат асосида ишлаган ширкат аъзоларига ғолиблик ҳуқуқи берилади;

б) боғ ва узумзорлар фермерларга кимошди савдолари орқали сотилади, савдоларда мазкур соҳада муайян иш стажи ва малакаларига эга бўлган даъвогарларнинг иштирок этишларига йўл қўйилади;

в) боғ ва узумзорлар жойлашган ер майдонлари кимошди савдоси ғолибларига ҳадя қилиш, сотиш, гаровга бериш, айирбошлаш ва субарендага топшириш ҳуқуқини бермаган ҳолда узоқ муддатли ижарага топширилади;

г) боғ ва узумзорларни кимошди савдосида сотишдан тушадиган маблағлар энг аввало тугатилаётган ширкатнинг кредиторлик қарзини узишга йўналтирилади, маблағларнинг қолган қисми ширкат пайчилари ўртасида уларнинг пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) тугатилаётган ширкатлар негизида барпо этилган фермер хўжаликлари ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан тўла қоплаш тамойиллари асосида амалга оширади;

б) фермер томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, ер ресурсларидан мақсадга номувофиқ ва норационал фойдаланган, шунингдек ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси талабларини бажармаган тақдирда шартнома белгиланган тартибда суд орқали муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин;

в) фермер хўжалигида ходимлар, жумладан хўжалик эгасининг оила аъзолари, шунингдек вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат шартномалари (контрактлари) тузиш йўли билан тартибга солинади;

г) мева-сабзавотчилик ва узумчилик фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи тузилмалар билан ўзаро муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда, тузилган узоқ муддатли шартномалар, шу жумладан, фьючерс шартномалари асосида амалга оширилади.


4. Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК, хўжалик юритувчи субъектлар агросаноат фирмаларини шакллантириш ва фаолиятини ташкил қилишда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилсинлар:

а) агрофирмалар фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади, айни чоғда муассислар таркибига фермерлар билан бир қаторда барқарор хўжалик алоқалари ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган, шунингдек яқин ҳудудда жойлашган мева-сабзавот ва узумчилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар кириши мумкин;

б) агрофирмалар исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги қўшма корхоналар шаклида ташкил қилиниши мумкин;

в) фермер хўжаликларининг агрофирма таркибига кирган қайта ишловчи ва бошқа корхоналар билан ўзаро муносабатлари тузилган узоқ муддатли шартномалар асосида амалга оширилади, уларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жумладан етказиб бериладиган маҳсулотнинг камида 30 фоизига аванс берилишини ва кейин унинг харид қилинишини таъминлаш аниқ белгилаб қўйилади;

г) агрофирма муассислари - фермер хўжаликлари шартномадан ташқари етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини ўз хоҳишига қараб ички бозор ва экспортга сотади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси (Мирзиёев) манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмаларини шакллантириш ва фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармон талаблари ва қоидалари бажарилишини таъминлайдиган қарор лойиҳаси ҳамда аниқ ташкилий тадбирларни тақдим этсин.

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХКнинг бошқарув тузилмаси танқидий қайта кўриб чиқилсин, бунда компания спирт, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш функцияларини сақлаб қолиши, консерва саноати корхоналари эса агрофирмалар таркибида иштирок этиш имконияти билан мустақил фаолият кўрсатиши назарда тутилсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 2-сон, 6-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 й., 1-сон, 25-модда

























Время: 0.1398
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск