Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2006 й. ПФ-3713-сон "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.01.2006 й.

N ПФ-3713



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЙЎЛОВЧИ

ТРАНСПОРТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Автобуслар парки изчил янгиланмоқда, сервис хизмати тармоғи ташкил этилган ва бу йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш имконини бермоқда. Шаҳар йўловчи транспортининг янги, мунтазам йўналишлари очилди, метрополитеннинг Юнусобод йўналиши ишга туширилиши таъминланди, хусусий йўловчи ташувчилар кўрсатаётган хизматлар ҳажмини ошириш имконини берадиган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий база яратилди.

Шу билан бирга, жамоат транспортида аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида бозор механизмларини жорий этиш жараёни суст бормоқда. Хусусий йўловчи ташувчиларнинг тендер савдоларида иштирок этишида ва йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишидаги турли чеклашлар транспорт хизматлари бозори ривожига тўсқинлик қилмоқда. "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясида корхоналарнинг низом жамғармасидаги давлат улушини қисқартириш бўйича мақсадли ишларнинг амалга оширилмаётгани автобус парклари, ҳайдовчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўналишларда вақтида ва ишончли ҳаракатланиш ҳамда ҳаракатланувчи таркибни сақлаш ва йўловчи ташиш таннархини пасайтириш борасидаги мустақиллиги, моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш имконини бермаяпти.

Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, барча мулкчилик шаклидаги йўловчи ташувчилар ўртасида ошкора рақобат учун қулай шароит яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига мос бўлиши ва йўналишларда ҳаракат жадвалларига риоя этиш даражасини ошириш, йўловчи ташишлар бўйича буюртмачи ва пудратчи вазифаларини аниқ белгилаш, йўловчи транспорти ходимлари моддий манфаатдорлигини кучайтириш, ноишлаб чиқариш ва маъмурий-бошқарув харажатларини камайтириш мақсадида:


1. "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компанияси Кенгашининг мазкур компанияни тугатиш тўғрисидаги қарори маъқуллансин.

5. "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси автобус паркларининг давлат активларини хусусий мулк сифатида сотиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссия 2-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.

Ишчи комиссия бир ой муддатда:

2006-2010 йиллар мобайнида "Тошавтобустранс" компанияси автобус паркларининг давлатга тегишли акциялар пакетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан жалб этилган хорижий кредитлар ҳисобига ҳарид қилинган автобусларни, мулк қийматини баҳолаш, сотиш босқичлари, тўлов жадваллари ва инвесторларнинг давлат активларини сотиб олишдан манфаатдорлигини оширишга ёрдам берувчи механизмларни кўзда тутган ҳолда, хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида;

жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида, йўл ҳақи тўлашни соддалаштириш, маблағларни тўлиқ йиғиб олиш ва хизмат кўрсатишдан тушган пулни яширишдан иборат суиистеъмолликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва киритсин.

7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоат йўловчи транспортини қайта ташкил этиш ва ислоҳ қилиш бўйича мазкур Фармонда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда шаҳар транспортида йўловчи ташиш тарифлари ошишининг олдини олишга қаратилган барча чораларни кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:

"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор лойиҳасини киритсин;

автобус парклари ва электр транспорти корхоналари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия тузсин, уни ўтказиш муддатлари, аттестациядан ўтадиган шахслар ҳамда хизмат вазифалари бажарилишини баҳолаш мезонларини белгиласин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 2-сон, 7-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 1-сон, 29-модда





























Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск