Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.1994 й. 33-сон "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернининг Навоий кон-металлургия комбинатини кадрлар билан таъминлаш ҳамда меҳнаткашларнинг ижтимоий шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.1994 й.

N 33



"ҚИЗИЛҚУМНОДИРМЕТАЛЛОЛТИН"

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИНИНГ НАВОИЙ

КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИНИ

КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА

МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Навоий кон-металлургия комбинатини (Навоий КМК) малакали мутахассислар билан тўлдириш, тиббий санатория-курортда даволаниш ҳамда озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни билан биргаликда концерн корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда минтақанинг кон-металлургия, киме-технология, энергетика ва машинасозлик ихтисосликлари бўйича кадрларга бўлган узоқ муддатли эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда бир ой муддатда Тошкент давлат техника университетининг Навоий филиали негизида Навоий политехника институтини ташкил этиш тўғрисида таклифлар тайёрласин. Бунда ташкил этилаётган институтнинг тузилмасида ушбу олий ўқув юрти йўналиши бўйича корхоналарнинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш факультетини ташкил этиш, шунингдек бошқа шаҳардан келган ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаган ҳолда уни профессор-ўқитувчи кадрлар билан тўлдириш назарда тутилсин;

1994 йил февраль ойидан бошлаб Зарафшон, Учқудуқ, Навоий шаҳарларида муҳандис-техник ихтисосликлари бўйича олий ўқув юртларига кириш учун пулли тайёрлов курслори ташкил этсин;

Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси буюртманомалари бўйича минтақа мактаблари учун 1994-95 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд ва Бухоро давлат университетларида танлов асосида педагог кадрлар тайёрлашни ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни 1994 йилда Навоий педагогика институти комплекси қурилишини ниҳоясига етказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Навоий кон-металлургия комбинатининг даволаш муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин, танлов асосида Тошкент ва Самарқанд тиббиёт институтларидан ёш мутахассислар мақсадли юборилишини ташкил этсин. Даволаш муассасаларини зарур дори-дармонлар билан таъминласин.

1994-1995 йилларда ишлаб турган санаторий ёки республиканинг даволаш муассасаси негизида Навоий кон-металлургия комбинатининг касб касалликларига дучор бўлган ходимларини даволаш учун санаторий ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда 1994-1995 йилларда маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни корхоналарида ихтисослаштирилган клиникаларда, санаторий-курортларда даволанишга, дафн маросимларига, меҳнат таътилини ўтказиш учун республика ташқарисига кетувчилар, шунингдек МДҲ давлатларида истиқомат қилаётганларга касб касалликлари ва ногиронлик бўйича етказилган зарар тўловларини, алиментларни тўлаш, корхоналарнинг йўлланмалари билан таълим олаётган талабаларга стипендиялар тўлаш учун сўм-купонларни Россиянинг 1993 йил намунасидаги рублларига алмаштириш пунктларини ташкил этсин ҳамда уларни Навоий кон-металлургия комбинатининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Россия Федерацияси Марказий банкидаги корреспондентлик счётига нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича ўтказилган Россия Федерацияси рублларидаги маблағлари ҳисобига Россиянинг 1993 йил намунасидаги рубллари билан таъминласин.


7. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни корхоналарининг, Навоий вилоятининг бошқа корхоналари ҳамда бюджет ташкилотлари ходимлари бўлган фуқароларга шахсий мулк қилиб берилган квартираларни сотиб олиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уни 1994 йилнинг февралидан бошлаб амалга киритсин.


8. Навоий кон-металлургия комбинатига Ўзбекистон Республикасининг марказий районларида ҳамда МДҲ давлатларида пенсионерлар, касб касалликларига дучор бўлганлар, меҳнат жароҳати олган шахслар учун корхонанинг фойдаси ҳисобига уй-жой қуришга ҳамда кейинчалик бўшаб қолган уйларни комбинатга бепул топширган ҳолда ссудалар беришга рухсат этилсин.


9. Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳокимлари Учқудуқ, Зарафшон, Навоий, Советобод ва Нуробод шаҳарларида шаҳарларнинг ҳокимликлари, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни корхоналари, транспорт ташкилотлари ҳамда ҳудудий божхона бошқармалари вакилларидан иборат республика ташқарисига шахсий мол-мулкларини жўнатаётган фуқароларга консультатив ёрдам ва хизмат кўрсатиш бўйича жамоат комиссияларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ тузсинлар. Корхоналарнинг ҳудудларида шахсий мол-мулкларни кўздан кечириш ва уларни жўнатиш бўйича божхона постлари ташкил этсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбексавдо" давлат-акционерлик уюшмаси билан биргаликда:

узоқ муддат сақлаш учун қўйиладиган картошка ва сабзавот маҳсулотларининг икки ойлик меъёри захирасини таъминлаш учун Навоий кон-металлургия комбинати Ишчилар таъминоти бошқармасининг оборот маблағларини тўлдириш;

товарларни қайта баҳолаш пайтида оборот маблағларни тўлдиришга йўналтириладиган фарқни комбинат ишчилар таъминоти бошқармаси ихтиёрида қолдириш масаласини кўриб чиқсин.


11. "Ўзбексавдо" давлат-акционерлик уюшмаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳокимликлари Навоий кон-металлургия комбинатининг Ишчилар таъминоти бошқармасига меъёрлаштирилган озиқ-овқат товарларини ҳамда энг зарур нарсаларни марказлаштирилган фондлардан унга ажратилган ҳажмлар бўйича етказиб беришни амалга оширсинлар, шунингдек бошқа халқ истеъмол товарлари биринчи навбатда ажратилишини таъминласинлар.


12. "Ўздавнефтмаҳсулот" акционерлик бирлашмаси "Қизилқумнодирметаллолтин" концернига 1994 йил учун ажратилган квоталар ҳажмини автомобиль бензини бўйича 31,3 минг тоннадан 36,7 минг тоннагача, дизель ёқилғиси бўйича 56,3 минг тоннадан 86,4 минг тоннагача кўпайтирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов




































Время: 0.1878
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск