Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2006 й. 7-сон "Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда республика минтақалари бўйича алмаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2006 й.

N 7


РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИДАН

ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРДАН

МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН КОРХОНАЛАР

ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ЭСКИРГАН

ВА  ТЕЖАМСИЗ  БУҒ  ҚОЗОНИ  АГРЕГАТЛАРИНИ

2007-2008 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИ

БЎЙИЧА АЛМАШТИРИШ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хўжалигида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 ноябрдаги 241-сон қарорига мувофиқ "Ўздавнефтгазинспекция" томонидан "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотлардаги табиий газдан фойдаланиладиган мавжуд буғ қозонлари ва иситиш тизимларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.

Ўрганиш давомида Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг 3526 объектида 10980 маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларидан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Фойдаланилаётган буғ қозони агрегатларида исиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун табиий газ сарфи салмоғи мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий буғ қозони агрегатлари кўрсаткичларидан 25-30 фоиз ортиқдир.

Ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, табиий газ истеъмолини ва ишлаб чиқарилаётган исиқлик энергияси нобудгарчилигини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда республика минтақалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ресурсларни тежайдиган замонавий буғ қозони агрегатлари, табиий циркуляцияли маиший буғ қозонлари билан алмаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда "Дастур" деб юритилади) 1-2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўздавнефтгазинспекция", "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда шаҳарлар, туманлар бўйича алмаштиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Белгилансинки:

буғ қозони агрегатларини ўрнатишга "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган ихтисослаштирилган корхоналар қўйиладилар;

буғ қозони агрегатларининг аниқ объектга техник туташтирилиши, белгиланган стандартларга мувофиқлиги, объектларнинг табиий газ билан таъминланганлиги ва ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш имконияти устидан назорат қилиш ва масъулият "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясига юкланади.

4. Дастурнинг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, тегишли вазирликлар, идоралар, Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига юклансин.


5. "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг ҳисоб-китоби бўйича маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини ресурсларни тежайдиган замонавий буғ қозони агрегатлари, табиий циркуляцияли маиший буғ қозонлари билан алмаштириш натижасида табиий газ истеъмоли қисқариши ҳисобига бюджет маблағларини тежаш истеъмол қилинадиган газ қийматининг 50 фоизигачани ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2007-2008 йилларга Давлат бюджети параметларини шакллантиришда вазирликлар, идоралар ва минтақаларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

Дастурни бажариш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширсин.


7. Белгилансинки, Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг таклифлари ва асосланган ҳисоб-китоблари асосида, зарурат бўлганда, Дастурга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозонларини алмаштириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларга объектлар бўйича тузатиш киритади.


8. "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин ва йилнинг ҳар чорагида унинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





































Время: 0.2164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск