Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Дипломатик ваколатхоналари ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.03.1994 й. 140-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 16 мартдаги

140-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Дипломатик ваколатхоналари

ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг

дипломатик мартабалари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида" 1992 йил 3 июлдаги Қонунига мувофиқ дипломатик ваколатхоналар бошлиқларига, элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ва консулликлар ҳузуридаги ваколатхоналар ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига дипломатик мартабалар - фарқловчи даражалар бериш тартибини белгилайди.


2. Дипломатик ваколатхоналарнинг бошлиқларига, элчихоналар, миссиялар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига қуйидаги дипломатик мартабалар берилади:


- Фавқулодда ва Мухтор Элчи

- Биринчи даражали фавқулодда ва Мухтор вакил

- Иккинчи даражали фавқулодда ва Мухтор вакил

- Биринчи даражали маслаҳатчи

- Иккинчи даражали маслаҳатчи

- Биринчи даражали биринчи котиб

- Иккинчи даражали биринчи котиб

- Биринчи даражали иккинчи котиб

- Иккинчи даражали иккинчи котиб

- Учинчи котиб

- Атташе


3. Дипломатик мартабалар элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ва консулликлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига ижобий аттестацияга, олий маълумотга эга бўлинган тақдирда, уларнинг малакасига, эгаллаб турган лавозимига ҳамда иш стажига мувофиқ, шунингдек малака унвонларини ва бошқа фарқловчи белгиларини ҳисобга олган ҳолда тадрижий тартибда берилади.


4. Дипломатик мартабалар қуйидаги лавозимларни эгаллаб турган шахсларга берилади:

Фавқулодда ва Мухтор Элчи

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги Доимий ваколатхонаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига


Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил

- Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотдаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига


Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил

- Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотдаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига


Биринчи даражали маслаҳатчи

- Бош консулга, Элчихона маслаҳатчисига, халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига, Элчихонанинг махсус атташесига, вазир маслаҳатчисига


Иккинчи даражали маслаҳатчи

- Бош консулга, Элчихона маслаҳатчисига, халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига, Элчихонанинг махсус атташесига, Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси ва мустақил бўлими раҳбарига, вазир маслаҳатчисига


Биринчи даражали биринчи котиб

- Халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига, Элчихонанинг биринчи котибига, консулига, Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси ва мустақил бўлими раҳбарига, раҳбар ўринбосарига, вазир ёрдамчисига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг биринчи котибига


Иккинчи даражали биринчи котиб

- Элчихонанинг биринчи котибига, консулга, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг биринчи котибига


Биринчи даражали иккинчи котиб

- Элчихонанинг иккинчи котибига, вице-консулга, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг иккинчи котибига


Иккинчи даражали иккинчи котиб

- Элчихонанинг иккинчи-учинчи котибларига, вице-консулга, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг иккинчи-учинчи котибларига


Учинчи котиб

- Элчихонанинг учинчи котибига, вице-консулга, консуллик агентига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг учинчи котибига


Атташе

- Элчихонанинг учинчи котибига, Ташқи ишлар вазирлиги бўлимининг учинчи котибига, атташега


5. Фавқулодда ва Мухтор Элчининг, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакилнинг дипломатик мартабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари берилади.

Биринчи ва иккинчи даражали Маслаҳатчининг, биринчи ва иккинчи даражали биринчи котибнинг, биринчи ва иккинчи даражали иккинчи котибнинг, учинчи котиб ҳамда аттешенинг дипломатик мартабалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг буйруқлари билан берилади.


6. Лавозимда ишлаш муддатлари ҳар бир дипломатик мартаба учун қуйидагичадир:

атташе, учинчи ва иккинчи котиблари 2-3 йил

биринчи котиб ва маслахатчилар 3-4 йил

Атташенинг бошланғич дипломатик мартабаси дипломатик хизматда камида бир йил ишлаган шахсга берилади.

Фавқулодда ва Мухтор Элчининг, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор вакилининг мартабалари умрбод берилади.

Бошқа дипломатик мартабаларга эга бўлган шахсларда улар ушбу мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан пенсияга чиққан тақдирда ҳам сақланиб қолади.

Дипломатик мартабаларга, шу жумладан, Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил дипломатик мартабаларига эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларига қарши қаратилган, шунингдек дипломатик хизмат талабларига зид хатти-ҳаракатлар учун мазкур унвонлардан маҳрум этилиши мумкин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:


а) олдинги дипломатик мартабада белгиланган хизмат муддати ўтгунга қадар ишда алоҳида намуна кўрсатилганлик учун;

б) навбатга риоя қилмаган ҳолда, аммо ходимнинг юқори лавозимга кўтариш вақтидаги дипломатик мартабасидан кўпи билан икки дипломатик мартаба юқори;

в) биринчи марта аттестациядан ўтказилаётган ходимларга, эгаллаб турган лавозимда назарда тутилганига нисбатан бир дипломатик мартаба паст;

г) Ташқи ишлар вазирлигининг мустақил, шу жумладан, хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари раҳбарларига, хизмат вазифаларини муваффақиятли бажарилганлиги ва ишдаги катта ютуқлари учун унвонлар беришга ҳақлидир.


8. Бир дипломатик мартабада белгиланган муддатда хизмат қилган, бироқ хизмат фаолиятида ёки хулқ атворида жиддий камчиликлар бўлган элчихоналар, мисиялар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарти ходимларига навбатдаги дипломатик мартаба берилмайди.


9. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда, зарур даражада бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин.


10. Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даржали Фавқулодда ва Мухтор Вакил мартабасига эга бўлган шахсларни дипломатик мартабадан маҳрум этиш ёки мартабасини пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.

Бошқа дипломатик мартабалардан маҳрум этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади.


11. Элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва консулликлар дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига дипломатик мартаба бериш учун аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан тасдиқланади.


12. Дипломатик мартабаларга эга бўлган Элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар ва консулликларнинг дипломатик ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимларига тасдиқланган намунадаги гувоҳнома берилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда лавозим маошларига қўшимча тўловлар белгиланади.






























Время: 0.1463
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск