Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Аспирантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш Тартиби (ЎзР ВМ 25.03.1993 й. 157-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 мартдаги

157-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аспирантлар учун Ўзбекистон Республикаси

Президентининг давлат стипендиялари

тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш

ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари давлат олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтларининг сўнгги ўқув йили аспирантларига - Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига биноан тайинланади.

2. Аспирантларга тайинланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари квотаси (бешта) давлат илмий-техника сиёсатининг энг муҳим йўналишларига мувофиқ, қуйидаги йўналишлар бўйича, ҳар бирига битта стипендия ҳисобидан тақсимланади:

республика мустақиллиги ва бозор иқтисодиётига мос ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантириш;

деҳқончилик саноати мажмуи;

энергетика, ресурслар, саноат;

соғлиқни сақлаш ва экология;

ахборот технологиялари ва бошқарув.

ҳар йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдимномасига биноан, йўналишлар бўйича стипендиялар тақсимотига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

3. Аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун қуйидаги мезонларнинг бажарилиши белгиланади:

барча номзодлик минимумларини "аъло" баҳога топшириш;

давлат тилини ва камида иккита хорижий тилни билиш;

халқаро конференцияларда қатнашиш;

етакчи илмий нашрларда (камида иккита) илмий мақолалар эълон қилиш;

компьютерни билиш;

Ўзбекистон тарихини билиш.

Тиллар, информатика, Ўзбекистон тарихи бўйича билимларга талаб даражаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан белгиланади, шу мақсадда комиссия аспирантларнинг мустақил тайёрланишлари учун махсус дастур ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига талабгорлар ушбу фанлар бўйича билим даражасини аниқлаш учун махсус синовлар (имтиҳонлар) топширадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун номзод кўрсатадиган муассасалар, етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда, номзодлар ишларининг долзарблигини, уларнинг шахсий ҳиссасини, ўтказилган тадқиқотларнинг муҳимлигини олдиндан текширадилар, диссертациялар мавзуси бўйича аспирантлар илмий ахборотларининг оммавий муҳокамасини ташкил қиладилар, уларнинг умумий илмий тайёргарлигини, маънавий-маданий сифатларини баҳолайдилар ва ҳар бир номзод бўйича асосланган хулоса қабул қиладилар.


5. Илмий-тадқиқот ишларининг муфассал шартлари машинкада ёзилиб, икки нусхада, матнга тегишли кўргазмалар билан бирга муассаса илмий кенгашига дастлабки кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Ишга қуйидагилар илова қилинади:

мазкур соҳа етакчи мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари;

илмий ишлар рўйхати;

илмий маърузалар рўйхати;

Илмий мақолаларнинг босма нусхаси, муаллифлик гувоҳномаларининг нусхалари, илмий иш натижаларидан фойдаланиш ҳақидаги Далолатномалар.

Ишнинг (аннотациянинг) ҳар бир нусхаси юқорида қайд этилган ҳужжатлар билан бирга муқоваланган ёки жилдга жойланган бўлиши керак. Муқовада ёки жилдда ишни тақдим қилаётган муассасанинг номи, талабгорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.

Бошқа ҳужжатлар, қўшимча чизмалар, схемалар, хариталар, альбомлар, суратлар ва шу кабилар бир нусхада тақдим этилади.


6. Илмий кенгашлар ёпиқ овоз бериш йўли билан, оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар.

Илмий кенгашларнинг қарорлари вазирликлар ва идоралар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ҳақида тавсияномалар жўнатиш учун асос ҳисобланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини аспирантларга тайинлаш, қайси муассасага мансублигидан қатъи назар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарори билан амалга оширилади.

Стипендияларни тайинлашдан аввал талабгорларнинг махсус ва умумилмий тайёргарлик даражалари ҳамда билимларининг белгиланган мезонларга мос келиши пухта текширилади.

Шу мақсадда:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи олим ва мутахассислардан иборат махсус танлов комиссияси тузади, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияларига талабгорлар ўртасида саралаш танлови ўтказиш юклатилади;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси аспирантларнинг илмий ишларини экспертизадан ўтказади, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда информатика, тил ва Ўзбекистон тарихи бўйича махсус синовлар (имтиҳонлар) ўтказиш муддатларини белгилайди.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг танлов комиссияси талабгорларнинг сўнгги танловларини ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳал қилади ва ҳар бир ишга овоз беришда қатнашган комиссия аъзоларининг учдан икки қисми маъқуллаб овоз бергандагина номзод аспирантларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тайинлаш учун тавсия қилади.

Овоз беришдан сўнг талабгорлар сони белгиланган ўринлар квотасидан кўп бўлган тақдирда устунлик кўп овоз олган талабгорларга берилади.

Танлов комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарори тасарруфида олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари бўлган вазирликлар ва идоралар учун аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақида буйруқларни расмийлаштиришда асос бўлади.

Стипендиялар ҳар йили 1 январдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазирлик ва идораларнинг аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат Стипендияларини тайинлаш ҳақидаги тавсияларини кўриб чиқади ва йилига бир марта, декабрь ойида улар бўйича қарор қабул қилади. Ҳужжатлар 1 октябрдан 31 октябргача қабул қилинади, информатика, чет тиллар, Ўзбекистон тарихи бўйича синовлар (имтиҳонлар) 1 ноябрдан 30 ноябргача топширилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари бўлган аспирантларга кўкрак нишонлари ва "Президент стипендиясининг совриндори" гувоҳномаси берилади. Кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар аспирантнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари бўлган аспирантлар ўқишни битирганларидан сўнг уч йил мобайнида ўқишни давом эттириш ва тажриба орттириш учун хорижга жўнатишда имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қоладилар.


13. Шахсий режаларни бажармаган ва илмий одоб-ахлоққа риоя қилмаган аспирантлар олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари илмий кенгашлари тавсияларига биноан, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларидан маҳрум қилиниши мумкин.


14. Баҳсли масалалар, ариза ва шикоятларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўриб чиқади. Уларни кўриб чиқиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак.






































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск