Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш Тартиби (ЎзР ВМ 25.03.1993 й. 157-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 мартдаги

157-сон қарорига

2-ИЛОВА



Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси

Президентининг давлат стипендиялари

тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш

ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон  Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий ўқув юртлари талабаларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарорига биноан тайинланади.


2. Талабаларга тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси квотаси (ўнта) таълим йўналишлари бўйича ҳар бир йўналишга битта стипендия ҳисобидан тақсимланади:


қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, ирригация;

техника ва информатика;

тиббиёт, шу жумладан, доришунослик ва жисмоний тарбия;

ижтимоий мутахассисликлар;

физика-математика ва кимё-биология мутахассисликлари;

иқтисодиёт;

педагогика;

маданият ва санъат;

чет тиллар;

ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар.


Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси ҳар ўқув йили бошида, Таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда, ўзгаришларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиясига биноан ўзгариш ва қўшимчалар киритиши мумкин.


3. Талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:

умумтаълим тайёргарлигини илмий-тадқиқот (ижодий) ишлари билан уйғунлаштириш;

конференция (танлов)ларда қатнашиш;

нашр этилган ишлар (асарлар)нинг мавжудлиги;

тил билиш - давлат тилини ва камида иккита чет тилини билиш, мутахассислиги чет тили бўлган айрим ҳолларда яна битта чет тилини билиш қўшимча равишда талаб қилинади;

компьютерни билиш;

Ўзбекистон тарихини билиш.

Тилларни, информатикани, Ўзбекистон тарихини билиш бўйича талаб даражаларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар ўз билим даражаларини аниқлаш учун ушбу фанлар бўйича синов (имтиҳон)лар топширадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар  номзодини кўрсатиш, номзодликка талабгорларнинг ўқишдаги ва илмий (ижодий) фаолиятдаги муваффақиятлари оммавий равишда муҳокама қилингандан сўнг, олий ўқув юртлари илмий  кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни топширадилар:


синов дафтарчасидан кўчирма;

деканат, кафедра тавсияномаси;

илмий (ижодий) иш аннотацияси;

раҳбарнинг фикр-мулоҳазалари;

илмий (ижодий) ишга тақриз;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари.


Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Ҳужжатларнинг ҳар қайси нусхаси жилдга жойланади. Ҳар бир жилд муқовасида тақдим қилаётган муассасанинг номи, талабгорнинг исми ва фамилияси, ишнинг номи кўрсатилган бўлади.


5. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш, оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар.

Илмий кенгаш қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини тайинлаш ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тавсиянома юбориш учун вазирликлар ва муассасаларга асос бўлиб ҳисобланади.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади.

Ҳужжат қабул қилиш муддати 1-10 сентябргача, синов ўтказиш муддати 1-20 сентябргача, охирги марта  кўриб чиқиш муддати 21-25 сентябргача.


7. Олий ўқув юртлари талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш, идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қарори билан амалга оширилади.

Стипендия тайинланишидан аввал талабгорларнинг белгиланган мезонларга мувофиқ билим ва илмий (ижодий) тайёргарлик даражаси пухта синовдан ўтказилади.

Шу мақсадда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига талабгорлар орасидан танлаб олиш учун махсус танлов комиссияси тузади;

йўналишлар бўйича ишларни кўриб чиқиш учун эксперт гуруҳлари тузади;

информатика, Ўзбекистон тарихи, чет тиллар бўйича имтиҳон комиссияларини ташкил этади, тест топшириқлари ва синов (имтиҳон)лар саволларини тасдиқлайди;

комиссия ва эксперт гуруҳларининг иш тартибини белгилайди;

синов (имтиҳонлар)ни ўтказиш муддати ва жойини, қабул қилиш саналарини ва танлов комиссияси мажлисларини ўтказиш муддатларини белгилайди.


8. Танлов комиссияси номзодларнинг сўнгги танловини яширин овоз бериш йўли билан ўтказади, талабгор ва унинг иши учун овоз беришда иштирок этган комиссия аъзолари учдан икки қисмидан ортиғи овоз берганда номзод талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун тавсия қилади.

Агар овоз беришдан сўнг талабгорлар сони белгиланганидан кўп бўлса, устунлик кўп овоз олган талабгорларга берилади.

Танлов  комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати тасдиқлагандан сўнг кучга киради.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг қарори тасарруфида олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар учун талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тайинлаш ва пул тўлаш ҳақида буйруқ тайёрлашда асос бўлади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари талабаларга ҳар йили, бир ўқув йили учун, 1 сентябрдан бошлаб белгиланган миқдорга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига сазовор бўлган талабаларга кўкрак нишонлари ва "Президент стипендиясининг совриндори" гувоҳномалари берилади.

Кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар талабаларга улар таълим олаётган олий ўқув юртларида тантанали равишда топширилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари олий ўқув юртини битиргач, икки йил давомида, агар аспирантура ва уларнинг мутахассислиги тўғри келса, аспирантурага имтиҳонларсиз қабул қилинади, акс ҳолда кириш имтиҳонлари фақат аспирантура мутахассислиги бўйича топширилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари ўқишни битиргандан сўнг, икки йил мобайнида чет эл аспирантура ва докторантураларида ўқишларини давом эттириш учун юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибида бўлишда имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қоладилар.


14. Кундалик дарсларни ўзлаштирмайдиган, ўкув интизоми ва илмий одоб-ахлоқни бузган талабалар олий ўқув юртлари илмий кенгашларининг тавсиясига биноан, стипендияларни тасдиқлаган тегишли вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари асосида ўқув йили давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларидан маҳрум қилинадилар.


15. Талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисидаги ариза ва шикоятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак.





























Время: 0.1525
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск