язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака Тавсифлари (АВ томонидан 18.01.2006 й. 1541-сон билан рўйхатга олинган МАИМКВ 30.12.2005 й. 105-сон, ХТВ 42-сон ва ДТМ 01-357-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 18 январда 1541-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги ва

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест марказининг

2005 йил 30 декабрдаги

105, 42 ва 01-357-сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Халқ таълими ходимлари

асосий лавозимларининг малака

ТАВСИФЛАРИ


1-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ (ИНТЕРНАТ, ГИМНАЗИЯ,

ЛИЦЕЙ) ДИРЕКТОРИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


1. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, педагогик кенгаш билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишнинг, таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоат ташкилотларида мактаб манфаатларини ҳимоя қилади;

б) таълим муассасасининг йиллик ва ойлик иш режаларини тасдиқлайди ва ўқитувчилар томонидан ўқув режаларининг бажарилишини назорат қилади;

в) ўқувчиларнинг мунтазам равишда билим олишларини ташкиллаштиради;

г) ўқув жараёнига нисбатан мукаммал ва самарали педагогик технологияларнинг қўлланишига раҳбарлик қилади;

д) ваколат доирасида таълим муассасаси фаолиятининг молиявий-хўжалик масалаларини ҳал қилади, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг шаклланиши ва ундан самарали фойдаланишини, ўқув жиҳозлари, қурилмалари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини таъминлайди, мактаб моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштиради;

е) мактабнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, педагогик кадрлар аттестациясини ташкил қилади ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилинишини таъминлайди;

ё) умумтаълим муассасаси қошидаги махсус комиссияга раҳбарлик қилади;

ж) ўқувчилар олаётган билим сифатини Давлат таълим стандартларига мос келишини, тарбиявий ишлар натижадорлигини таъминлайди ва назорат қилади, педагогик кадрларни рағбатлантириш учун таълим стандартлари талабларининг бажарилишини холис баҳолашни ташкил қилади;

з) ўқувчиларни мактабга қабул қилиш ва кейинги синфга ўтказишни, иш юритишни, таълим тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилади;

и) ўқувчиларни дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш ишларини ташкил этади, дарсликлар билан таъминлашнинг ижара шаклини ривожлантиради ва такомиллаштиради, дарсликлар ижарасидан тушган маблағларнинг жамғарилишини назорат қилади ва уларнинг мақсадга мувофиқ сарфланишини таъминлайди;

й) ота-оналар, маҳалла қўмиталари, жамоат ва оталиққа олувчи ташкилотлар билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилади;

к) болаликни ҳимоя қилиш бўйича, вояга етмаганлар манфаатлари ва ҳуқуқларини муҳофаза қилишга оид талабларга риоя қилинишини таъминлайди;

л) кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ўқувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш ишларини, уларни қишки кийим-кечак мажмуаси ва дарсликлар билан бепул таъминлашни ташкиллаштиради;

м) интернат туридаги умумтаълим муассасаларида ётоқхонага муҳтож ўқувчилар учун керакли яшаш ва овқатланиш шароитларини яратади;

н) ўқувчиларни энг яхши миллий анъаналар, урф-одатлар бўйича тарбиялашга, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий сифатларни, Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантиришга раҳбарлик қилади;

о) ходимларга меҳнат ва малакасини ошириш учун шароитлар яратади, муассаса (мактаб) фаолияти бўйича ҳисоботлар тузади, буйруқлар чиқаради ҳамда мактаб ходимлари вазифалари, мажбуриятларини белгилайди, улар орасидаги энг фидокорларини тақдирлаш ва рағбатлантиришга тақдим этади, ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллайди;

п) меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.


2. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директори амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқномаларини, мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ўқув ва тарбия сифати, Давлат таълим стандартлари талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, педагогика, психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини билиши керак.


3. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директори қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;

б) мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий таркибини тузиш, шартномалар тузишни; низомлар, қоидалар, лавозим йўриқномалари ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари, суҳбатлар ўтказишни;

в) педагогик жамоада қулай психологик иқлим яратишни.


4. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг лавозимига қуйидаги малака талаблари қуйилади:

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

в) малака тоифаси - камида иккинчи тоифали ўқитувчи.


2-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ (ИНТЕРНАТ, ГИМНАЗИЯ,

ЛИЦЕЙ) ДИРЕКТОРИНИНГ ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА

ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


5. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарини лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ўқув жараёнини ташкил қилади, таълим стандартларига мувофиқ ўқув-тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлайди;

б) педагогик кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади, педагогик жамоанинг ўқув-методик ишларига раҳбарлик қилади, ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштиришни, замонавий педагогик технологияларни жорий қилишни ташкил этади;

в) педагогик ходимларга методик ёрдамни, жамоанинг ва ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилади ва амалга оширади;

г) ўқитувчилар фаолиятининг йиллик, чораклик ва ойлик режаларини тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб боради, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқади;

д) мактабда назорат ишларини ташкил этади, таълим стандартлари талаблари бажарилишининг, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга оширади, факультатив машғулотлар ва фанлар тўгаракларининг ишлашини ташкил қилади;

е) ўқув хоналарини намойиш ва техник таълим воситалари билан, кутубхоналарни эса - китоблар, журналлар, газеталар ва бошқа ахборот манбалари билан жиҳозланишига раҳбарлик қилади;

ё) ўқув фанлари бўйича методик материаллар ишлаб чиқилишини, ёш мутахассисларга методик ёрдам беришни, ўқитувчилар малакасини, касбий маҳоратини ошириш ишларини олиб боради, ўқувчиларнинг ўқув юкламасини такомиллаштиради;

ж) синф журналларининг юритилиши ва сақланишини таъминлайди, синф раҳбарлари фаолиятига раҳбарлик қилади, ўқув ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботларни тузади, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этади;

з) техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, педагогик ходимлар меҳнатини ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлайди;

и) директор йўқлигида унинг лавозим вазифаларини бажаради.


6. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқномаларини, жаҳон ва ватан педагогик фанлари ва амалиёти, бошқариш психологияси ютуқларини, мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини, таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмуни, жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методлари, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини билиши керак.


7. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиши, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиши;

б) мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиши, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий таркибини тузиши, методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиши, ишлаб чиқариш мажлислари, суҳбатлар ўтказиши;

в) таълим муассасаси фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилиши, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллаши;

г) педагогик жамоада қулай психологик иқлим яратиши.


8. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарини лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

в) малака тоифаси - камида иккинчи тоифали ўқитувчи.


3-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ (ИНТЕРНАТ, ГИМНАЗИЯ,

ЛИЦЕЙ) ДИРЕКТОРИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


9. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозими мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) таълим муассасасида маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ташкил қилади, тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқади, синф раҳбарлари амалга оширадиган тарбиявий ишлар режаларининг бажарилишини назорат қилади;

б) "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" мажмуасига кирувчи фанлар бўйича таълим стандартлари талабларининг бажарилишини назорат қилади, шу фанлар бўйича ўзлаштириш, ўқувчиларнинг давомати ва хулқи, тарбиявий тадбирларнинг сифати ва самарадорлиги мониторингини амалга оширади, мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини таъминлайди;

в) миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мисоли асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил ва назорат қилади, ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ташқари, экскурсия ва маданий оммавий ишларни мувофиқлаштиради;

г) педагогик жамоанинг таътил пайтидаги фаолиятини, жумладан ёзги ўқув таътили даврида ўқувчиларнинг кундузги дам олиш оромгоҳларида дам олиши билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиради;

д) таълим муассасаси ўқув ва бошқа хоналарини ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига оид масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи кўргазмали ташвиқот ва тарғибот воситалари билан жиҳозлашни ташкил қилади, мактаб кутубхонасининг маърифий ва тарбиявий ишларини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;

е) синф раҳбарларининг ишларини ташкил қилади, илғор педагогик тажриба алмашиш бўйича ишларини мувофиқлаштиради, тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилади;

ё) педагогик кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади, юқори малакали ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади;

ж) тарбиявий ишлар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишни, ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатишни ташкил қилади, ўқитувчиларнинг касб маҳоратини, малакасини ошириш ишларини олиб боради;

з) синф раҳбарларининг синфдан ва мактабдан ташқари олиб борадиган тарбиявий фаолиятига раҳбарлик қилади, таълим муассасаси тарбиявий ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботлар тузади, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил қилади;

и) техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, педагогик ходимлар меҳнатини ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлайди;

к) ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомати, тарбиявий ишлар самарадорлигининг назоратини амалга оширади;

л) санъаткорлар, жамоат арбоблари, уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ва ижодий кечалар ўтказилишини ташкил қилади;

м) ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.

10. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқномаларини, жаҳон ва ватан педагогик фанлари ва амалиёти, бошқариш психологияси ютуқларини, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини, ўз халқи тарихини, мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини, таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини, жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини билиши керак.

Бундан ташқари, педагогика фани ва амалиёти, бошқарув психологиясининг жаҳон ва мамлакат миқёсидаги эришилган ютуқлари, ўқувчиларни ватанпарварлик, халқимиз ва ватанимиз - Ўзбекистон Республикаси тарихини ҳурмат қилиш руҳида маънавий-маърифий тарбиялаш усулларини билиши лозим.

11. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиши, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиши;

б) мактабнинг тарбиявий тадбирлар сценарийларини ва тарбиявий ишлар режалари, дастурларини ишлаб чиқади, методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиши; ишлаб чиқариш мажлислари, суҳбатлар ўтказишни;

в) таълим муассасаси фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилиши, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни;

г) педагогик жамоада қулай психологик иқлим яратишни.


12. Умумтаълим мактаб (интернат, гимназия, лицей) директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) 3 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

в) малака тоифаси - камида 2-тоифали ўқитувчи.



4-§. ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК РАҲБАРИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


13. Ҳарбий тайёргарлик раҳбарининг лавозим мажбуриятларига (штат рўйхатида "Ҳарбий тайёргарлик" лавозими бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари директор ва директорнинг ўқув ишлари ўринбосари орасида тақсимланади) қуйидагилар киради:

а) юқори синф ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг шонли анъаналарини ўрганиш ишларини ташкил этади;

б) тасдиқланган дастурларга мувофиқ ўқувчиларнинг чақириқдан олдинги ҳарбий, жумладан тиббий тайёргарлигини амалга оширади, ўқув машғулотларини олиб боради, ўқувчиларнинг машғулотлардаги давомати ҳисобини юргизади, ўқув материалларини ўзлаштиришини назорат қилади, ҳар бир ўқувчининг қобилиятларини ўрганади, ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштиришга оид таклифлар киритади, янги, янада илғор таълим ва тарбия шакл ва усулларни амалга оширади;

в) жисмоний тарбия ўқитувчилари билан ҳамкорликда ҳарбий-спорт ўйинлари, мусобақалари ўтказади, ҳарбий касблар асосларини ўрганиш тўгаракларини бошқаради;

г) туман (шаҳар) ҳарбий комиссариатларига ўқувчиларни чақириққача ҳарбий ҳисобга қўйишга кўмаклашади;

д) фуқаролар мудофааси ва фавқулодда вазиятларда ҳимоялаш тадбирларига раҳбарлик қилади;

е) ўқувчиларнинг чақириқдан олдин тайёргарликдан ўтишларида қўлланиладиган шахсий ҳимоя воситалари, ҳарбий техникага оид кўргазмали қўлланма ва бошқа материалларни талаб даражасида сақлаш ва фойдаланишга тайёрлигини таъминлайди;

ё) техника хавфсизлиги қоидаларига, машғулотларда санитария-гигиена тартибига риоя қилишни таъминлайди.


14. Ҳарбий тайёргарлик раҳбари умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқномаларини, Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқувчиларни ҳарбий чақириққача масалалар ва фавқулодда ҳолларда хавфсизликни таъминлаш бўйича буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқномалари ва норматив ҳужжатларини; давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини, жаҳон ва ватан педагогик фанлари ва амалиёти, бошқариш психологияси ютуқларини, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини, ўз халқи тарихини, умумтаълим ўқув муассасаларида ҳарбий тайёргарликни ўқитиш методлари ва мазмуни хусусиятларини, илғор педагогик технологиялар ва уларни амалга татбиқ этиш усулларини билиши керак.


15. Ҳарбий тайёргарлик раҳбари тасдиқланган дастурларга мувофиқ ўқувчилар билан педагогик ва тарбиявий ишларни бажара олиши керак.


16. Ҳарбий тайёргарлик раҳбари лавозимига қуйидаги малака талаблари қуйилади:

а) олий ёки ўрта ҳарбий маълумот ёки камида ўрта махсус маълумот;

б) захирадаги зобитлиги ёки Қуролли кучларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги.



5-§. ЎҚИТУВЧИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


17. Ўқитувчи лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ тегишли фан бўйича дарслар, машғулотларга тайёргарликни ва уларни ўтказишни таъминлайди;

б) ўқувчиларни ўзлаштирган билимларини амалиётда мустақил қўллай олишга тайёрлайди, таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштиришларини холисона мунтазам баҳоланишини таъминлайди;

в) Давлат таълим стандартларига мувофиқ дастур материалларини юқори даражада ўзлаштиришни таъминлайди, билимларни ўзлаштиришда нуқсонлари бўлган ўқувчилар билан гуруҳлар бўйича ва индивидуал иш олиб боради;

г) факультатив машғулотлар ўтказади, фан тўгаракларида ишлаш, фанлар олимпиадаларига, турли танловларга ва фестивалларга ўқувчиларни тайёрлашни амалга оширади, ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантиради, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни амалга оширади;

д) ўқувчилар фойдаланадиган дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминланишни ва уларнинг сақланишини назорат қилади;

е) ўқувчиларнинг давомат ва ўзлаштириш ҳисобини олиб боради, уларнинг мактаб низоми талабларига риоя қилишларини таъминлайди;

ё) ўқувчилар ҳуқуқларига ва болаларни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига риоя қилади;

ж) жорий, оралиқ ва якуний тестлар (назорат сўрови), имтиҳонлар ўтказади, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текширади;

з) ҳар бир дарс режаларини, дарс ўтказиш учун зарур бўлган дидактик тарқатма ва кўргазма материалларни ишлаб чиқади;

и) ўзига бириктирилган синф хоналари, кабинетлар, лабораториялардаги қурилмалар, техник воситалар, мулк ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ва улардан ўқув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди, унга топширилган мулк, ўқув қурилмалари, инвентарь ва таълим техник воситаларини ўрнатилган тартибда ишга яроқли ҳолатда тутади;

й) педагогик кенгаш, методик кенгаш, семинарлар, тренинглар, мажлисларда, навбатчиликларда, очиқ дарсларда, ҳисоботлар тузишда ва методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этади;

к) ўқув қурилмаларидан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилади;

л) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилади, ота-оналар билан иш олиб боради, уларнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказади; мактаб психологи билан ўқувчилар шахсини ривожлантириш, касбга йўналтириш ва касбгача тайёрлаш масалалари бўйича иш олиб боради;

м) мактабга бириктирилган микроучасткадаги фаолият, маҳалла фаоллари билан болаларни биринчи синфда ўқитишга тўлиқ қамраб олиш, 9-синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичларига жалб қилиш масалалари билан шуғулланади;

н) касб маҳоратини муттасил ошириб боради, ўз фаолиятига илғор таълим методларини ўрганади ва амалга оширади, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига риоя қилади;


18. Ўқитувчи "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури тўғрисида"ги қонунларни, ўзининг ўқув фанига оид бўлган таълим тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳукумат қарорларини, Халқ таълими вазирлиги буйруқларини, Давлат таълим стандартларини, ўзи ўқитадиган ўқув фанининг илмий-назарий асослари, унинг мазмуни ва амалда қўлланилишини, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва интенсив усулларини, дидактик тамойилларни, ўқитаётган фан бўйича дарс ўтказиш методикаси ва ташкил қилиш тартибини, ўқувчилар билимини баҳолашнинг замонавий, самарали шакллари, назорат усулларини, тестдан ўтказиш ва баҳолаш мезонларини; ўқувчиларнинг фаоллиги ва ўзлаштиришини баҳолашнинг рейтинг тизимини; педагогикани, ёш психологияси ва физиологиясини, ўқув жараёни техник воситаларини амалиётда қўллашни, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, мактабда гигиена қоидаларини билиши керак.


19. Ўқитувчи лавозимига қўйиладиган умумий малака талабларига қуйидагилар киради:

а) бошланғич синф ўқитувчилари учун бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот;

б) фан ўқитувчиси учун фан йўналишига тўғри келувчи камида ўрта махсус маълумот.


20. Ўқитувчига иккинчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:

а) педагогик ходим малакаси - билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт талаблардан юқори бўлган педагогика назарияси, психология ва ёшлар физиологияси асослари, ўқиладиган фаннинг базавий компоненти мазмуни, таълим ва тарбия методикаси билан аниқланади;

б) педагогик ходимнинг маҳорати - таълим жараёнида қулай микроиқлим яратиш, амалий фаолиятда таълим жараёнининг хилма-хиллигини (вариантлилигини) таъминловчи ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларини қўллай олиш, педагогик диагностика қўлланилаётган оддий методлари ва воситалари, ўқувчилар жамоасини тоифалашнинг асосий шакллари, ўқувчиларнинг англаш ва муомала (коммуникатив) маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий методлари билан аниқланади;

в) педагогик ходим меҳнати самарадорлиги - педагог бевосита мулоқот қиладиган ўқувчилар гуруҳини аҳил жамоа сифатида сақлашга имкон берувчи амалий иш фаолияти; ўқувчиларни Давлат таълим стандартларига мос ҳолда билим олишини таъминлаш орқали аниқланади;

г) ўқитувчи лавозимида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши керак.

Магистр даражасига эга бўлган педагогик ходимга аттестация ўтказилмасдан иккинчи малака тоифаси берилади.


21. Биринчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:

а) педагогик ходим малакаси - билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт талаблардан юқори бўлган таълим жараёнини индивидуаллаштириш технологияси, психологик-педагогик диагностиканинг замонавий усуллари ўқиладиган фаннинг базавий компоненти мазмуни, турли даражада ўқитишни олиб бориш имконини берадиган назарий билимлар даражаси билан аниқланади;

б) педагогик ходимнинг маҳорати - ўқув-тарбия жараёни мазмуни, методлари ва шаклларини танлашда ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга ола билиш, ривожланишлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишлари ва соғлиқлари даражаси турлича бўлган ўқувчилар тоифаларини ҳисобга олган ҳолда педагогик масалаларни ҳал қилишга ва амалий фаолиятда замонавий педагогик технологияларни, шахсни ривожлантириш педагогикаси технологиялари элементларини, фан бўйича ўқув-методик ишларни таҳлил қилиш методикаларини қўллашга қодирлик билан аниқланади;

в) педагогик ходим меҳнати самарадорлиги мактаб ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиши; малака ошириш курсларини мунтазам ўташи; вилоят ёки туман (шаҳар) даражасида илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши; унинг тажрибалари вилоят ёки туман (шаҳар) даражасида оммалаштирилганлиги, шунингдек ўқувчилари иккинчи тур фан олимпиадаларида, вилоят ёки туман даражасидаги кўрик танловларида, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) орқали аниқланади;

д) иккинчи тоифали ўқитувчи лавозимида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши керак.

Ўрта махсус маълумотга эга педагогик ходимга аттестация натижалари бўйича истисно ҳолларда, биринчи малака тоифаси берилиши мумкин.


22. Олий малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:

а) педагогик ходимнинг малакаси - кўрсаткичи педагогик фан ва амалиётнинг, ўз билим соҳасининг энг янги ютуқларини ўзлаштириш, амалий масалаларни ижодий ҳал қилиш билан аниқланади;

б) педагогик ходим маҳорати - кўрсаткичи таълим ва тарбиялаш методлари, воситалари, шаклларини оптимал танлашни амалга ошира олиш ёки тарқатишга тавсия берилиши мумкин бўлган педагогик технологиялар ёки уларнинг элементларини мустақил равишда ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва муваффақиятли қўллаш, ўқувчиларнинг ижодий имкониятларини юзага чиқариш учун шароитлар яратиш билан аниқланади;

в) педагогик ходим меҳнати самарадорлиги - мактаб ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиши; малака ошириш курсларини мунтазам ўташи; вилоят ёки туман (шаҳар) даражасида илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши; унинг тажрибалари республика ёки вилоят даражасида оммалаштирилганлиги, шунингдек ўқувчилари иккинчи ёки учинчи тур фан олимпиадаларида, халқаро, республика ва вилоят даражасидаги кўрик танловларда, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) орқали аниқланади.

г) биринчи тоифали ўқитувчи лавозимида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши керак.



6-§. МАКТАБ ПСИХОЛОГИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКАВИЙ ТАВСИФЛАРИ


23. Мактаб психологининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида руҳий, жисмоний (соматик) ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган касбий фаолиятни амалга оширади;

б) бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Конвенцияга мувофиқ шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади, таълим муассасаси ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга кўмаклашади ва ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳоллари юзага келишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

в) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди ва турли кўринишдаги психологик ёрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирларни амалга оширади, ўқувчилар (тарбияланувчилар), ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради;

г) турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказади, руҳий, жисмоний ва ақл, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар режалаштиради ва ўтказади, тест натижаларини таҳлил қилади ва баҳолайди;

д) болаларни биринчи синфга қабул қилиш комиссияси таркибида болаларни 6 ёшдан ўқишга тайёрлигини аниқлашда иштирок этади;

е) ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарга ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) шахс ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши муаммолари бўйича йўналиш бериш мақсадида ўрганиш натижаларига кўра психологик-педагогик хулоса тузади;

ё) ўрнатилган шаклда ҳужжатлар юргизади ва белгиланган мақсадларда улардан фойдаланади, ўқувчилар (тарбияланувчилар) шахсининг индивидуал ва ёш-жинс хусусиятларини ҳисобга олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи ва тузатувчи дастурларни режалаштириш ва ишлаб чиқишда иштирок этади, уларда ҳаётий ва касбга йўналиш олишнинг турли вазиятларига мослашувчанликка тайёргарликни ривожлантиришга кўмаклашади;

ж) ижодий иқтидорли ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) психологик жиҳатдан қўллайди, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашади, ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишга тааллуқли четланишлар даражасини аниқлайди ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга оширади;

з) ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик жамоа, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантиради, таълим муассасаси ходимларини ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик ходимлар, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) ижтимоий-психологик хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган психологияни амалда қўллаш, муассасанинг ривожланиши масалаларида маслаҳатлар беради;


24. Мактаб психологи қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, меъёрий, кўрсатма ва ахборот материаллари, таълим бўйича статистик материаллар, мактаб низомини;

б) жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимга таъсир кўрсатувчи омилларни, умумий ва ижтимоий психология, ёш психологиясини, тиббий психология, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар психологияси хусусиятлари, болалар нейропсихологияси, психодиагностика ютуқлари, индивидуал фарқ психологияси, муҳандислар психологияси, дефектология асослари, психотерапия, сексология, психогигиена, касбга йўналтириш, касбшунослик ва меҳнат психологияси, тестлаш методологияси ва методикаси, психопатология, индивидуал ва гуруҳлар бўйича касбга маслаҳат беришнинг замонавий методлари, боланинг нормал ва нотўғри ривожланишини ташхислаш ва тузатишни; хулқ этикаси ва маданиятини;

в) тадқиқот ишларини ўтказиш технологиясини, тадқиқот натижаларини компьютерда қайта ишлашни, психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини;

г) ўқувчиларни (тарбияланувчилар) меҳнати муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, касбга йўналтириш, бандлиги масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини.


25. Мактаб психологи қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) энг муҳим муаммоларни аниқлай олиши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш;

б) лавозим мажбуриятлари доирасига кирувчи масалалар бўйича мажлислар, суҳбатлар ўтказиш, маслаҳатлар бериш.


26. Мактаб психологи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) камида бакалавр даражасидаги махсус психологик ёки педагогик маълумот;

б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.



7-§. ПЕДАГОГ-ТАШКИЛОТЧИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


27. Педагог ташкилотчининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларини, олимпиадалар, кўриклар, танловлар, мусобақалар ташкил қилади;

б) тўгарак ва секциялар ишларини мувофиқлаштиради;

в) маданий-оммавий ишларни, ўйинларни, чиқишларни, танловлар ва бадиий ҳаваскорлик кўрикларига режиссёрлик қилади ва ўтказади, қўшиқ ва рақсларни ўргатади;

г) таътил кунларида ўқувчиларнинг бўш вақти ва дам олишини самарали ўтказишни ташкил қилади, экскурсиялар, диққатга сазовор жойларга сафарлар, музейларга саёҳатлар уюштиради;

д) ўқувчиларда Ватанга, миллий анъаналар ва халқнинг урф-одатларига, буюк олимлар, санъат, маданият ва спорт усталарига ҳурмат, содиқлик ва фахрланиш ҳиссиётини тарбиялайди;

е) мактаб тарбиявий ишлари режасига мувофиқ ўқитувчилар, жумладан синф раҳбарлари ва бошқа педагог ходимлар билан биргаликда ғоявий-тарбиявий ишларни, спорт-оммавий ва маданий тадбирларни ўтказишда иштирок этади;

ё) ўйинлар, аттракционлар ва бошқа оммавий-маданий, тарбиявий тадбирларни ўтказиш бўйича услубий материалларни ишлаб чиқади;

ж) ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, маданият марказлари, кинотеатрлар, музейлар, истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, секциялар, маҳаллалар, "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" жамғармалари ва бошқа мактабдан ташқари муассасалар ходимлари билан ҳамкорлик қилади.


28. Педагог ташкилотчи "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, таълим стандартлари талаблари ва мазмуни, ҳукуматнинг тегишли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг тарбиялаш, синфдан ва мактабдан ташқари ишлар бўйича буйруқлари, меъёрий, методик ва йўриқнома ҳужжатларини, тарбиявий ишлар концепциясини ҳамда педагогикани, психологияни, мактабдан ташқари муассасалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини билиши керак.


29. Педагог ташкилотчи қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) ўқувчиларни тўгараклардаги машғулотларга, спорт секцияларига, мусобақаларга қатнашишга, оммавий тадбирларга қизиқтириш; суҳбатлар, мажлислар ўтказиш; керакли ҳужжатларни туза олиш;

б) меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш.


30. Педагог ташкилотчига қуйидаги малака талаби қўйилади:

а) камида ўрта махсус педагогик маълумот.

б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.



8-§. ЎҚИТУВЧИ-ДЕФЕКТОЛОГ, ЎҚИТУВЧИ-ЛОГОПЕД

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


31. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ўқувчиларда (тарбияланувчиларда) ривожланишдан четланишларни иложи борича тузатишга қаратилган ишларни олиб боради, ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) текширади, уларда мавжуд бўлган нуқсон таркиби ва ифодаланиш даражасини аниқлайди;

б) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) руҳий-жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун гуруҳлар ташкил қилади, гуруҳлар билан ва индивидуал тартибда ривожланишдаги четланишларни тузатиш, носоз функцияларни тиклаш бўйича машғулотлар ўтказади;

в) ўқитувчилар ва тарбиячилар билан яқин ҳамкорликда ишлайди, машғулот ва дарсларда иштирок этади, педагог ходимлар ва ота-оналарни (уларнинг ўрнидаги кишиларни) ривожланишда четланишлар мавжуд бўлган болаларга ёрдам кўрсатишнинг махсус методлари ва усулларини қўллаш бўйича маслаҳатлар беради, зарур ҳужжатларни юргизади;

г) шахснинг умумий маданиятини шакллантиришда, унинг ижтимоийлашишида, касбий дастурларни онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришда кўмаклашади, давлат стандартлари доирасида таълим беришнинг турли шакллари, усуллари, методлари ва воситаларини қўллайди, таълим дастурларини амалга оширади.

д) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунидаги, болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда белгиланган ҳуқуқларга риоя қилиш ва эркинликларини таъминлаш;

е) ўз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб боради, методик уюшмалар фаолиятида ва бошқа кўринишдаги методик ишларда қатнашади;

ё) ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) билан муносабатни амалга оширади, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини бажаради, таълим жараёнида ўқувчиларнинг ҳаётини ва соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлайди.


32. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед "Таълим тўғрисида"ги "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, меъёрий, кўрсатма ва ахборот материаллари, таълим бўйича статистик материалларни, болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни; махсус ва ёшлар педагогикаси ва психологиясини; дефектологиянинг анатомик-физиологик ва клиник асосларини, ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишидаги четланишларнинг олдини олиш ва тузатишнинг методлари ва усулларини; ривожланишда четланишлар мавжуд бўлган ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан ишлашда қўлланиладиган дастурий-методик адабиётларни; дефектология фанининг энг янги ютуқларини, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш қоида ва нормаларини билиши керак.


33. Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимига қўйиладиган малака талабига қуйидагилар киради:

а) олий маълумотли дефектолог ёки логопед;

б) иш стажи талаб қилинмайди.



9-§. УСЛУБИЁТЧИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


34. Услубиётчи лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) таълим муассасалари, методик кабинетлар (марказлар) методик ишларни ташкил қилади, муассасалардаги ўқув-методик ва тарбиявий ишларнинг ҳолатини ва уларнинг Давлат таълим стандартларига мослигини таҳлил қилади ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, қўшимча таълим муассасаларида ўқув гуруҳлари, тўгараклар ва ўқувчилар уюшмаларини шакллантиришда иштирок этади, педагог ходимларга ўқитиш мазмуни, шакллари, усуллари ва воситаларини аниқлашда ёрдам беради;

б) методик ва ахборот материалларини ишлаб чиқишда, таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташхислаш, башоратлаш ва режалаштиришда иштирок этади;

в) таълим муассасалари педагогик ходимларига тегишли фаолият йўналишлари бўйича маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатади, тегишли йўналишлар бўйича ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишда иштирок этади;

г) ўқув, ўқув-тематик режалар, фанлар ва ўқув курслари бўйича дастурлар тузади;

д) ўқув-методик ҳужжатлар, қўлланмалар (ўқув фанлари, қурилмалар намунавий рўйхати, дидактик материаллар ва ҳоказо) ишлаб чиқишни, уларга тақриз беришни ва тасдиқлашга тайёрлашни ташкиллаштиради;

е) муассасанинг тажрибавий ишлари натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, муассаса раҳбар ва мутахассисларининг энг натижадор тажрибасини умумлаштиради ва уни тарқатиш тадбирларини амалга оширади;

ё) педагогик ходимларнинг методик уюшмалари ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, конференциялар, семинарлар, танловлар, кўргазмалар, олимпиадалар, слётлар, мусобақалар ва ҳоказоларни ўтказиш бўйича зарур ҳужжатларни ишлаб чиқади;

ж) таълим мазмунини экспертиза қилиш ва илмий-методик таъминлаш бўйича ишларни ташкил этади, истиқболда дарсликлар, ўқув қўлланмалари, методик материаллар нашр қилиш режаларини тузишда, муаллифларни танлашда иштирок этади, методик кабинетлар ва таълим муассасаларини нашр этилаётган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, видеоматериаллар, аудиовизуал ва бошқа ўқитиш воситалари хусусида хабардор қилади ва муассасаларнинг уларга бўлган эҳтиёжини таҳлил қилади;

з) янги педагогик технологиялар тажрибаси тўғрисидаги маълумотларни ўрганади, ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор технологияларини амалга оширишни ташкил қилади.


35. Услубиётчи қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, таълим стандартлари мазмуни ва талабларини, Халқ таълими вазирлигининг ўқитиш методикаси ва тарбиявий ишлар масалалари бўйича буйруқлари, фармойишлари, методик, меъёрий ва бошқа бошқарув материаллари;

б) дидактика тамойиллари педагогика асослари ва ёш психологияси, ўқитишнинг умумий ва хусусий технологиялари, ўзлаштириш методикаси ва ўқув фанини методик таъминлаш тамойиллари ва муассасада таълим жараёнини ташкил қилиш тизимини, унинг фаолият йўналишларини, муассасадаги педагогик ишларнинг самарали шакл ва методларини аниқлаш, умумлаштириш ва тарқатиш методикасини;

в) муассасалар педагогик ходимлари методик уюшмалари иши мазмуни ва уни ташкиллаштириш тамойилларини;

г) ўқув-дастурий ҳужжатлар, ихтисосликлар бўйича ўқув режалари, таълим дастурлари, ўқув қурилмаларининг намунавий рўйхати ва бошқа ўқув методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибини;

д) нашриётлар билан ишлаш асосларини, методик ва ахборот материалларини тартибга солиш тамойилларини, ўқув қўлланмалари мажмуасини юритиш, ўқитишнинг аудиовизуал ва интерактив воситаларига асосий талабларни.


36. Услубиётчи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



10-§. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

МУДИРИ ЛАВОЗИМИНИНГ ТАВСИФЛАРИ


37. Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) болалар боғчаси (ясли-боғча) барча турдаги фаолиятига раҳбарлик қилади, педагогик жамоа ва бошқа ходимларни болалар билан олиб борадиган тарбиявий ишларда юқори самарага эришишини ташкил қилади, тарбиявий жараёнда меҳнатни ташкил қилишнинг замонавий шаклларидан фойдаланади;

б) болаларни бошланғич синфда ўқитишга тайёрлаш бўйича давлат талабларига мувофиқ тарбиялаш дастурларининг бажарилишини назорат қилади;

в) болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни педагогика ва гигиена талабларига мувофиқ тарбиялаш ва ўқитиш учун зарур шароитларни яратишни таъминлайди;

г) педагогик кенгашга раҳбарлик қилади, оилада фарзанд тарбияси масалалари бўйича ота-оналар билан ишлашни ташкил қилади;

д) жиҳоз, қурол-анжомлардан фойдаланишда санитария-гигиена ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилади, уларнинг ҳисобини юргизади ва сақланишини таъминлайди;

е) болаларнинг овқатланишини, ёзги соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади;

ё) болалар боғчасининг болалар сони бўйича тасдиқланган режага мувофиқ тўлдирилишини, иш юритишни, ўз вақтида ҳисоботларни топширишни, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни ва болалар боғчаси (ясли-боғча) мулкини эҳтиётлашни таъминлайди;

ж) кадрларни жой-жойига тўғри (оптимал, самарали) қўйишни таъминлайди, ходимларнинг ғоявий назарий даражасини ва иш малакаси ва касб маҳоратини ошириш учун зарур шароитлар яратади, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялайди;

з) ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатади, болалар боғчаси штат рўйхатида (ясли-боғчада) тарбиячи-услубиётчи лавозими бўлмаганда унинг вазифаларини бажаради.


38. Мактабгача таълим муассасаси мудири "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, ҳукуматнинг тегишли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, йўриқномалари, методик ва меъёрий ҳужжатларини, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини, мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, педагогик фан ва амалиётда ишлаб чиқилган меъёрий-методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини, меҳнат қонунчилиги асосларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиши керак.


39. Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ва кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш бўйича курсларни тугатганлик.

б) 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи.



11-§. БОЛАЛАР БОҒЧАСИ (ЯСЛИ-БОҒЧА)

ТАРБИЯЧИ-УСЛУБИЁТЧИСИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


40. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) болалар боғчаси (ясли-боғча) жамоаси ўқув-тарбиявий фаолиятига методик раҳбарлик қилади, барча ёш гуруҳларида болаларни тарбиялаш ва ўқитиш дастурларининг бажарилишини таъминлайди ва назорат қилади, тарбиячи ва тиббий ходимлар ишини йўналтиради ва назорат қилади, бевосита болалар билан ишловчи тарбиячиларга ва тиббий ҳамшираларга зарур методик ёрдам кўрсатади;

б) болалар боғчасида методик кабинет ишини ташкил қилади, болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича йўриқнома-методик материалларни умумлаштиради, илғор тажрибани ўрганади ва умумлаштиради, тарбиячилар ва тиббий ҳамширалар орасида тажриба алмашиш ишларини ташкил қилади, тарбиячилар учун уларга амалий ёрдам бериш мақсадида маслаҳатлар ўтказади;

в) болалар тарбиясининг долзарб масалаларини педагогик кенгашнинг муҳокамасига қўяди, педагогик кенгашларга материаллар тайёрлаш ва унда тарбиячиларнинг фаол иштирокини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади, ота-оналар орасида педагогик билимларнинг ташвиқоти бўйича, болалар боғчалари ва мактаблардаги турли ёш гуруҳлари бўйича тарбиячилар ишида изчилликни таъминлаш бўйича ишни ташкил қилади.


41. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, ҳукуматнинг тегишли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, йўриқномалари, методик ва меъёрий ҳужжатларини, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини;

б) мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, мактабгача таълимга давлат талабларини бажарилишини назорат қилиш шакллари ва методларини, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш қоидаларини;

в) педагогик фан ва амалиётда ишлаб чиқилган меъёрий-методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини.


42. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) Олий ёки ўрта махсус педагогик (мактабгача) маълумот;

б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



12-§. БОЛАЛАР БОҒЧАСИ (ЯСЛИ-БОҒЧА) ТАРБИЯЧИСИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


43. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) болаларни ҳар томонлама уйғун ривожлантириш ва тарбиялаш бўйича ишни ташкил қилади ва амалга оширади, уларни давлат талабларига мувофиқ мактабда ўқишга тайёрлайди;

б) ўз ишида мактабгача кичик, ўрта ва катта ёшдаги гуруҳлардаги болаларни ақлий ва жисмоний ривожлантиришга, муомала кўникмаларини шакллантиришга қаратилган турли хилдаги ўқитиш фаолиятидан, жумладан гуруҳ ва индивидуал машғулотлар, ўйинлар, саҳналаштиришлар, табиатга экскурсиялар ва бошқа тадбирлардан фойдаланади;

в) болаларнинг индивидуал хусусиятларини, қизиқишлари ва майлларини ўрганади;

г) тарбия-таълим дастурларини муваффақиятли амалга ошириш учун гуруҳларда зарур шароитлар яратади, бунинг учун мактабгача муассаса методик кабинетининг материалларидан фаол фойдаланади;

д) гуруҳдаги ҳар бир боланинг ҳолати ва соғлиғини назорат қилади, мактабгача муассаса тиббий ходимлари билан биргаликда болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, руҳий-жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи тадбирларни мунтазам ўтказади;

е) болалар соғлиғидаги ўзгаришлар тўғрисида мудирни, мактабгача муассаса тиббий ходимларини, ота-оналарни ўз вақтида хабардор қилади;

ё) болаларнинг боғчага қатновини ҳисоблаш табелини юритади, келмаганлик сабабларини аниқлайди, тиббий ходимларни келмаган болалар тўғрисида хабардор қилади;

ж) ўқув-тарбиявий ишларни режалаштиради, болалар учун ўрнатилган кун тартибини бажаришни таъминлайди, болалар тўғрисида ота-оналар билан суҳбатлар олиб боради.


44. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси қуйидагиларни билиши лозим:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, ўз касбига оид бўлган мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, ҳукуматнинг тегишли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, йўриқномалари, методик ва меъёрий ҳужжатларини, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини;

б) мактабгача педагогика ва психологияни, дефектология асосларини, ёш анатомияси ва физиологиясини; мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, жумладан мактабгача ёшдаги болаларга тилни, математикани, табиатшуносликни, тасвирий санъатни ўқитиш методикаларини, меҳнат таълимини, мусиқий ва жисмоний тарбияни ўргатишни, болалар адабиётини, болалар ўқитилаётган тилнинг грамматик тузилиши ва сўз таркибини;

в) педагогик фан ва амалиётда ишлаб чиқилган меъёрий-методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини, мактабгача ёшдаги болаларнинг оммавий ўйинларини ташкил қилиш қоидаларини, гигиена асосларини.


45. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қуйилади:

а) Олий ёки ўрта махсус маълумот;

б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.



13-§. БОЛАЛАР БОҒЧАСИ (ЯСЛИ-БОҒЧА)

ТАРБИЯЧИ ЁРДАМЧИСИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


46. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи ёрдамчиси лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) тарбиячининг болаларга қарашида ёрдам беради, уларни кузатади, ўйинлар ва музейлар, хиёбонларга ва болаларни бошқа дам олиш жойларига олиб боришга кўмаклашади;

б) мактабгача кичик, ўрта ва катта ёшдаги гуруҳлардаги болаларни ақлий ва жисмоний ривожлантиришга; болаларни ватанпарварлик ва ўз Ватанига, миллий қадриятларга муҳаббат руҳида тарбиялашга, муомала кўникмаларини шакллантиришга қаратилган гуруҳ ва индивидуал машғулотлар, ўйинлар, саҳналаштиришлар, табиатга экскурсиялар ва бошқа тадбирлар ўтказади;

в) болаларни овқатлантиришни ва чўмилтиришни ташкил қилади ва амалга оширади, уларни ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларига ўргатади;

г) ривожланиш ва муваффақият даражасини баҳолаш учун болаларнинг ҳулқини ўрганади ва юриш-туришини кузатади, уларнинг муваффақиятларини маънавий рағбатлантиради, тарбиячи ва ота-оналар билан бирга уларнинг ютуқларини ва мумкин бўлган муаммоларини муҳокама қилади.


47. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи ёрдамчиси қуйидагиларни билиши лозим:

а) мактабгача таълимга давлат талаблари мазмуни, мактабгача педагогикани ва психологияни, дефектология асосларини, ёш анатомияси ва физиологиясини; мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, жумладан мактабгача ёшдаги болаларга тилни, математикани, табиатшуносликни, тасвирий санъатни ўқитиш методикаларини, меҳнат таълимини, мусиқий ва жисмоний тарбияни ўргатишни;

б) болалар адабиётини, болалар ўқитилаётган тилнинг грамматик тузилиши ва сўз таркибини, болалар овқатларининг турларини, рецептларини ва тайёрлаш технологияларини;

в) мактабгача ёшдаги болаларнинг оммавий ўйинларини ташкил қилиш қоидаларини, гигиена асослари, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш қоидаларини.


48. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи ёрдамчиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) ўрта маълумот ва мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ишлари хусусиятлари бўйича махсус тайёргарлик;

б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.



14-§. МУСИҚА РАҲБАРИ (МАКТАБГАЧА

БЎЛГАН МУАССАСАДА) ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


49. Мусиқа раҳбарининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) тарбияланувчиларнинг мусиқавий қобилиятларини ва туйғу соҳасини, ижодий фаолиятини ривожлантиришни амалга оширади, мусиқавий фаолиятни ташкил қилишнинг турли шакл ва кўринишларидан фойдаланиб, уларда эстетик дидни шакллантиради, мусиқа асбобида ижро техникасини маҳорат билан бажаради;

б) болалар билан индивидуал ишларни олиб боради, қобилиятли ва иқтидорли болаларни танлаб олади, уларнинг мусиқий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашади, тарбияланувчиларнинг индивидуал ва ёш хусусиятларини, ижодий қобилиятларини ҳисобга олиб педагогик фаолият йўналишларини белгилайди;

в) тарбиячилар билан бирга болаларни рақс, ашула, мусиқий ўйинларга ўргатади;

г) ота-оналарга фарзандларининг мусиқий тарбияси, таълими юзасидан маслаҳатлар беради, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) ва педагогик ходимларнинг тарбиявий ишларнинг шу йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.


50. Мусиқа раҳбари қуйидагиларни билиши керак:

а) мактабгача таълимга давлат талаблари мазмуни, Халқ таълими вазирлигининг мактабгача муассасаларда мусиқий таълим масалаларига оид методик, меъёрий, йўриқнома ва бошқа бошқарув ҳужжатларини;

б) болалар мусиқа таълими назария ва амалиёти асосларини, болалар мусиқа адабиётини, хореография асосларини, хор жамоаси билан ишлашни, саҳналар, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш дастурини ва тартибини амалий жиҳатдан ишлаб чиқишни;

в) болалар шахсини ривожлантиришнинг индивидуал хусусиятлари, турли ёшдаги болаларнинг мусиқавий идроки, туйғулари, моторикаси ва мусиқий имкониятларини;

г) Ватан (ўзбек), шарқ ва хорижий бастакорлар ҳаёти ва ижодини, халқ ҳофизлари ижодини, мусиқа тарихини ва маданиятини, болалар репертуари асарларини;

д) мусиқа (ўзбек, шарқ ва хорижий) асбобларини, шунингдек ўзбек, шарқ, европа мумтоз мусиқа санъатини, операни, балетни.

е) Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган мусиқа методларини ва усулларини, инструментал ва ижро йўналишларини, мусиқавий ўйинларни, мусиқавий вазн ҳаракатларини;

ё) ривожланишда четланишлари бўлган болалар билан ишлашда - дефектология асослари ва тегишли методикаларни.

ж) мусиқа асбобидан фойдаланишни мукаммал эгаллаган, вокал-хор кўникмаларига эга бўлиши.


51. Мусиқа раҳбари лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) камида ўрта махсус мусиқавий маълумот;

б) амалий иш стажи талаб этилмайди.



15-§. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ЙЎРИҚЧИСИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


52. Жисмоний тарбия ва спорт йўриқчисининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ҳар бир гуруҳ учун жисмоний тарбия машғулотлари жадвалини тузади, гуруҳлар ёш таркибини ҳисобга олиб, тасдиқланган дастурлар бўйича ўқув машғулотлари ўтказади;

б) кун давомида болаларнинг ҳаракат фаоллигини назорат қилади. Спорт-соғломлаштириш ишларини олиб боради, шу мақсадларда спорт, соғломлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқади; соғлом, жисмонан бақувват ҳолда мактабга тайёрлаш мақсадида болаларга жисмоний машқлар бажартиради; жисмоний ривожланишда орқада қолган болалар билан алоҳида машғулотлар ўтказади;

в) болаларнинг соғлиғи ва жисмоний ҳолатини назорат қилади, тарбиячилар ва ота-оналарга болалар соғлигини мустаҳкамлаш, жумладан спорт секциялари, тўгараклар ташкил қилиш бўйича маслаҳатлар беради, уларга методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

г) машғулотлар пайтида болалар соғлиги ва хавфсизлигига жавобгардир, ўзининг касбий маҳоратини, болалар билан ишлаш методик усулларини узлуксиз такомиллаштиради, мактабгача муассаса ходимлари ва ота-оналар орасида жисмоний тарбия ташвиқотини олиб боради.


53. Жисмоний тарбия ва спорт йўриқчиси мактабгача таълимга давлат талаблари мазмуни, Халқ таълими вазирлигининг мактабгача муассасаларда жисмоний тарбия ва болалар спортини ривожлантириш масалаларига оид методик, меъёрий, йўриқнома ва бошқа бошқарув ҳужжатларини, болаларни мактабгача тарбиялаш педагогика ва психологияси асослари, болаларни жисмоний тарбиялашнинг назария ва амалиёти асосларини, болалар анатомияси ва физиологиясини, спорт-оммавий тадбирлар ўтказиш тартибини, замонавий ва халқ болалар спорт ўйинлари қоида ва талабларини билиши керак.


54. Жисмоний тарбия ва спорт йўриқчиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) жисмоний тарбия бўйича ўрта махсус маълумот;

б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.



16-§. ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА КАТТА ЕТАКЧИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


55. Тарбиявий ишлар бўйича катта етакчи лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларини ўтказади, таътил кунларида экскурсиялар, диққатга сазовор жойларга сафарлар, музейларга саёҳатлар ташкил қилади;

б) ўқувчиларда Ватанга, миллий анъаналар ва халқнинг урф-одатларига ҳурмат ва садоқат, буюк олимлар, санъат, маданият ва спорт усталари билан фахрланиш ҳиссиётини тарбиялайди;

в) мактаб тарбиявий ишлари режасига мувофиқ ўқитувчилар, жумладан синф раҳбарлари, тарбиячилар ва бошқа педагог ходимлар билан биргаликда ғоявий-ахлоқий тарбия, спорт-оммавий ва маданий тадбирлар бўйича ишларни амалга оширишда иштирок этади;

г) ўз вазифаларини бажаришда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, маданият марказлари, кинотеатрлар, музейлар, истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, секциялар, маҳалла комитетлари, "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" жамғармалари ва бошқа мактабдан ташқари муассасалар ходимлари билан ҳамкорлик қилади.


56. Тарбиявий ишлар бўйича катта етакчи қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, ҳукуматнинг тегишли қарорларини, Халқ таълими вазирлигининг тарбиявий, мактабдан ва синфдан ташқари ишлар бўйича буйруқлари, меъёрий, методик ва йўриқнома ҳужжатларини, тарбиявий ишлар концепциясини, педагогика, психологияни;

б) мактабдан ташқари муассасалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини.


57. Тарбиявий ишлар бўйича катта етакчи ўқувчиларни тўгараклар, спорт секцияларида машғулотларга қизиқтириш; мусобақаларда, оммавий ўйинларда, танловларда, фестивалларда ва бошқа тадбирларда иштирок этишга жалб қилиш; суҳбатлар, мажлислар олиб бориш; зарур ҳужжатларни юритишни бажара олиши керак.


58. Тарбиявий ишлар бўйича катта етакчи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) ўрта махсус маълумот;

б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.



17-§. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ МУАССАСА ДИРЕКТОРИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


59. Мактабдан ташқари муассаса директорининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) мактабдан ташқари муассасага умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг ишини режалаштиради, режанинг бажарилишига жавоб беради, муассаса фаолиятини мактабда турли синфдан ва мактабдан ташқари ўқувчилар билан ишлашни амалга оширишда йўриқ-методик ёрдам беришга йўналтиради;

б) мактабдан ташқари муассасанинг барча бўлинмалари фаолиятини методик, оммавий ва ўқув ишларида юқори самарага эришишига сафарбар қилади;

в) ўқитилаётган болалар таълим тайёргарлигини мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мос келишини таъминлайди ва назорат қилади, мактабдан ташқари муассаса фаолияти мониторингини ташкил қилади ва ўтказади;

г) бўлимлар раҳбарлари ишини назорат қилади, педагогик ходимлар ва маъмурий-хўжалик ходимларини жой-жойига қўйиш ва танлашга раҳбарлик қилади, меҳнат қонунчилигига кўра ходимлар вазифаларини белгилайди;

д) педагогик кенгаш ишига раҳбарлик қилади, кадрлар малакасини ошириш ишини ташкил қилади, моддий-техник базанинг такомиллашуви ва кўпайишини, санитария-гигиена тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан ҳимояланиш қоидаларига риоя қилишни таъминлайди;

е) иш юритишни тўғри ташкил қилишни, бюджет маблағларидан тўғри фойдаланишни таъминлайди;

ё) давлат ва жамоат ташкилотларида мактабдан ташқари муассаса манфаатларини тақдим ва ҳимоя қилади.


60. Мактабдан ташқари муассаса директори қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини;

б) Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, жамоага раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва методлари, ўқув ва тарбия сифати, давлат талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;

в) тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномалар, касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асослари;

г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидалари;


61. Мактабдан ташқари муассаса директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари:

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



18-§. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ МУАССАСА

ДИРЕКТОРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


62. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўринбосари лавозими мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) тўгаракларда ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилади, тўгараклар ва жамоалар дастурларини бажаришни ташкил қилади, мактабдан ташқари муассаса фаолияти мониторингини ташкил қилади ва ўтказади; бўлимлар, секциялар, лабораториялар, тўгараклар устахоналари ва жамоалар раҳбарлари ишини назорат қилади, ўқув йили давомида тўгараклар ва жамоаларни бутлаш ва аъзолари сонини сақлаб қолишни таъминлайди;

б) тўгараклар ва жамоалар машғулотлари жадвалини, мусобақалар, кўрик танловлар ва бошқа тадбирлар жадвал ва тақвимини тузади;

в) ўқитилаётган болалар таълим тайёргарлигининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини назорат қилади ва таъминлайди;

г) мактабдан ташқари муассасада илғор педагогик тажрибани тарқатади, педагогик ходимларни жой-жойига қўйишда қатнашади, тўгараклар аъзолари ота-оналари билан ишни ташкил қилади;

д) санитария-гигиена тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлайди, тўгараклар ва жамоа фаолиятини қайд этувчи ҳужжатларни тўғри юритишни таъминлайди.


63. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўринбосари қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини, Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, жамоага раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва методлари, ўқув ва тарбия сифати, давлат талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини.

б) тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;

в) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тартибини, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.


64. Мактабдан ташқари муассаса директори лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) олий ёки ўрта махсус маълумот;

б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



19-§. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ МУАССАСА БЎЛИМ

МУДИРИ ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


65. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудирининг лавозими мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) бўлим ишини режалайди ва ташкил қилади, иш режаларининг бажарилишини назорат қилади, секциялар, лабораториялар, кабинетлар, устахоналар ҳамда методистлар, тўгараклар ва жамоалар раҳбарлари иш сифатини назорат қилади, ўқув йили давомида тўгараклар ва жамоаларни бутлаш ва аъзолари сонини сақлаб қолишни таъминлайди;

б) ўқув дастурлари ва режаларини бажаришни, оммавий тадбирлар ўтказишни таъминлайди, бўлим хоналарини жиҳозлаш ишларини олиб боради;

в) қурилмалар, жиҳозлар талаб даражасидаги ҳолатини ва сақланишини; санитария-гигиена тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлайди, кадрлар малакасини ошириш ишини ташкил қилади;

г) мактабдан ташқари муассасада илғор педагогик тажрибани тарқатади, тўгараклар аъзолари ота-оналари билан ишни ташкил қилади;

д) ўқитилаётган болалар таълим тайёргарлигининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини назорат қилади ва таъминлайди;

е) тўгараклар ва жамоа фаолиятини қайд этувчи ҳужжатларни тўғри юритишни таъминлайди.


66. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудири қуйидагиларни билиши лозим:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини;

б) халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, жамоага раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва методлари, ўқув ва тарбия сифати, давлат талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини.

в) тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини;

г) педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.


67. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудири лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) олий ёки ўрта махсус маълумот;

б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



20-§. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ МУАССАСА, СЕКЦИЯ,

ЛАБОРАТОРИЯ, КАБИНЕТ МУДИРИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


68. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) секциялар, лабораториялар, кабинетлар, тўгараклар ва жамоаларнинг ишини ташкил қилади, тўгараклар раҳбарлари фаолиятини, ўқув режалари ва дастурлари бажарилишини назорат қилади;

б) методик ишларга ва секцияларда, лабораторияларда, кабинетларда тегишли методик материалларни тайёрлашга раҳбарлик қилади, тўгараклар, жамоаларни бутлаш ишларини ташкил қилади, қурилмалар, жиҳозларнинг яроқли ҳолатда сақланишини, санитария-гигиеник тартиб, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлайди;

в) ўқитилаётган болалар таълим тайёргарлигининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини назорат қилади ва таъминлайди;

г) тўгараклар ва жамоа фаолиятини қайд этувчи ҳужжатларни тўғри юритишни таъминлайди;


69. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини, Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни;

б) касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.


70. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) олий ёки ўрта махсус маълумот;

б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



21-§. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ МУАССАСА

УСЛУБИЁТЧИСИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


71. Мактабдан ташқари муассаса услубиётчиси лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) тегишли йўналишларда ўқувчилар билан дарсдан ташқари ишни ташкил қилиш бўйича мактабларга йўриқ-методик ёрдам беради, мактаб етакчилари, ўқитувчилари, мактабдан ташқари ходимлар билан маслаҳат, семинар машғулотлари, конференциялар ўтказади, мактаб тўгараклари ва мактабдан ташқари муассаса раҳбарлари туман (шаҳар) методик уюшмалари фаолиятини ташкил қилади;

б) болалар билан синфдан ташқари илғор тажрибаларни ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади; синфдан ва мактабдан ташқари ишлар бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқади;

в) ўқитилаётган болалар таълим тайёргарлигининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини назорат қилади ва таъминлайди;

г) ўқувчилар билан оммавий тадбирларни ташкил қилади, уларнинг мазмуни бўйича масъулдир.


72. Мактабдан ташқари муассаса услубиётчиси "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлар, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини, Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини билиши керак.


73. Мактабдан ташқари муассаса услубиётчиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) олий ёки ўрта махсус маълумот;

б) икки йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



22-§. ТЎГАРАК РАҲБАРИ ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


74. Тўгарак раҳбари лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) тўгарак (жамоа) аъзолари билан юқори методик даражада тегишли йўналишда индивидуал ва гуруҳ машғулотларини ўтказади, уларнинг билим ва маҳоратини оширишга эришади, машғулотлар ўтказишни режалаштиради, ўқув дастурларининг бажарилишини таъминлайди, методик ишларда қатнашади;

б) танлов асосида тўгарак (жамоа) таркибини бутлайди, тўгарак (жамоа) аъзоларининг мусобақаларда, кўргазмаларда, концертларда ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этишини таъминлайди, тўгарак (жамоа) аъзолари томонидан ўқув интизомига риоя қилинишини назорат қилади, машғулотлардаги давомат ҳисобини олиб боради, тўгарак фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни юргизади ва ҳисоботлар тузади;


75. Тўгарак раҳбари "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини, Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, тегишли йўналиш бўйича тўгарак (жамоа) дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, тўгаракларда (жамоаларда) иш олиб бориш шакллари ва методларини; педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши керак.


76. Тўгарак лавозимига қўйиладиган малака талабларига қуйидагилар киради:

а) тўгарак йўналиш бўйича ўрта махсус маълумот;

б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.



23-§. МАДАНИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТУВЧИ ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


77. Маданий тадбирларни ташкил этувчининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) байрамлар, танловлар, мусобақалар ва бошқа оммавий тадбирлар дастурларини, саҳналарини, тартибини ишлаб чиқади, оммавий ўйинлар, чиқишлар, кўриклар, қатнов ва кўнгилочар ўйинларни ташкил қилади ва ўтказади, турли машҳур саналарга бағишланган театрлаштирилган байрамлар, танловлар, томошалар ва бошқа тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қатнашади;

б) дам олиш кечалари, аттракционлар, рақсга тушишни ўргатиш ва дам олишнинг бошқа турларини амалга ошириш дастурлари ва сценарийларини ишлаб чиқади, мос адабий ва мусиқа репертуарини танлайди, жиҳозларни тайёрлайди;

в) ўйинлар, аттракционлар, рақсларни ўргатиш ва ҳоказолар бўйича методик материаллар ишлаб чиқади, ундан ташқари, саройлар, болалар клублари ва бошқа мактабдан ташқари муассасаларда маданий-оммавий ишлар бўйича ёш ташкилотчиларни тайёрлашни амалга оширади.


78. Маданий тадбирларни ташкил этувчи қуйидагиларни билиши керак:

а) "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини, Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; болалар ва ёшлар билан оммавий тадбирлар ўтказиш ва ташкил этишнинг шакллари, методлари ва қоидаларини;

б) мусиқа таълими асосларини, дирижёрлик техникасини, хореография асосларини, хор жамоаси билан ишлашни, мусиқа асбобида ижро қилишни билиши, сценарийлар, дастурларни амалда ишлаб чиқаришни, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини;

в) ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.


79. Маданий тадбирларни ташкил этувчи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) маданият бўйича ўрта махсус маълумот;

б) иш стажи талаб қилинмайди.



24-§. СПОРТ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


80. Спорт мактаби директорининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) спорт мактаби ишини ташкил қилади, унинг барча фаолият йўналишлари бўйича тўлиқ жавобгарлик қилади, педагогик кенгаш билан биргаликда спорт мактаби ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоат органларида унинг манфаатларини тақдим қилади, спорт мактаби хўжалик фаолиятига боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади;

б) педагогик кенгаш ишини бошқаради, спорт турлари бўйича ўқув дастурларининг бажарилишини; ўқув-чиниқтириш машғулотлари хавфсизлик талабларига риоя қилиш самарадорлиги ва мазмунини назорат қилади;

в) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, ходимларни лавозимга тайинлайди ва бўшатади, меҳнат қонунчилиги ва ички меҳнат тартибига мувофиқ ходимларнинг лавозим вазифаларини белгилайди;

г) тренер-ўқитувчилар таркибининг касбий маҳоратларини ошириш учун шароит яратади, спорт мактабига ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлайди, тарификация рўйхатини тасдиқлайди, мавжуд мулк ва воситаларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ эгалик қилади;

д) ўқув-моддий базанинг ҳисоб-китоби юритилишини, сақланишини ва тўлдирилишини; санитария-гигиена тартибига, меҳнат муҳофазаси, меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.


81. Спорт мактаби директори "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишларини ва истиқболини белгиловчи буйруқлар, фармойишлар, низомлар, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, мактаб фаолияти ва ривожланишининг иқтисодий асослари, жамоани бошқаришнинг самарали шакллари ва методлари, фаолият натижалари ва сифатига боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методлари кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини; педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини билиши керак.


82. Спорт мактаби директори лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) Олий маълумот;

б) Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи.



25-§. СПОРТ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


83. Спорт мактаби директорининг лавозими мажбуриятига қуйидагилар киради:

а) спорт мактабида ўқув-чиниқтириш, тарбиявий ва методик ишларни ташкил қилади, ўқув-чиниқтириш жараёнини ташкил қилишга, ўқув гуруҳларини бутлашга, шуғулланувчиларни танлашга ва спортга қизиқтиришга, спорт бўйича ўқитувчилар ва тренерлар малакасини оширишга масъулдир;

б) спорт мусобақаларини ўтказишни таъминлайди, ўқувчи-спортчиларни ўқитиш ва чиниқтириш методикаларини такомиллаштириш тадбирларини амалга оширади;

в) ўқув-чиниқтириш жараёнининг мазмунини, ўқувчи-спортчининг ўқув дастурлари талабларини бажаришини; билимлар ва кўникмалар сифатини, жисмоний ривожланиш ва тайёргарлик даражасини, уларнинг ўз вақтида чуқур тиббий кўрикдан ўтишларини назорат қилади;

г) жисмоний тарбия ва спортни ташвиқот қилиш, илғор иш тажрибасини умумлаштириш ва жорий қилиш бўйича ишга раҳбарлик қилади.


84. Спорт мактаби директори "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишлари ва истиқболини белгиловчи буйруқлар, фармойишлар, низомлар, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни; жисмоний тарбия, спорт ва спорт резервларини тайёрлаш бўйича ватан ва хориж фанининг ютуқларини; илғор спорт мактаблари тажрибасини, иқтисодиёт, меҳнатни ва бошқаришни ташкил қилиш асосларини, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини билиши керак.


85. Спорт мактаби директори лавозими малака талабларига қуйидагилар киради:

а) олий жисмоний тарбия маълумоти;

б) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажи.



26-§. СПОРТ БЎЙИЧА ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


86. Спорт бўйича тренер-ўқитувчининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) спорт мактабига, секцияга, спорт ва соғломлаштириш йўналишидаги гуруҳларга жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни хоҳловчи ва тиббий тўсқинликлари бўлмаган шахсларни қабул қилади, улар билан ўқув-чиниқтириш ва тарбиявий ишлар олиб боради, келажакда спорт соҳасида яхши истиқболга эга бўлиши мумкин бўлган болалар ва ўсмирларни танлайди ва уларни спортга қизиқтиришни амалга оширади, шуғулланувчиларнинг жисмоний, назарий, руҳий-иродавий, техник ва спорт тайёргарлигини оширишни; машғулотлар жараёнида уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофазалашни; ўқув-чиниқтириш жараёнининг хавфсизлигини таъминлайди;

б) спортчилар томонидан турли хилдаги допингларни истеъмол қилиш ҳолларининг юз беришини истисно қилишга кўмаклашади;

в) тайёрлашнинг йиллик ва жорий режаларини ишлаб чиқади, ўз иши мазмуни ва натижадорлиги бўйича мунтазам ҳисоб, таҳлил, умумлаштиришни олиб боради;

г) ўз фаолиятида спорт тайёргарлиги ва шуғулланувчиларни соғломлаштиришнинг самарали методларини қўллайди.


87. Спорт бўйича тренер-ўқитувчи "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишлари ва истиқболини белгиловчи буйруқлар, фармойишлар, низомлар, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни; шуғулланувчиларни спорт-чиниқтиришда жисмоний тайёргарликни тарбиялаш, ўқитиш методларини, педагогика, психология, болалар физиологияси асосларини, гигиена, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши керак.


88. Спорт бўйича тренер-ўқитувчи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) олий ёки ўрта махсус жисмоний тарбия маълумоти;

б) иш стажига талаб қўйилмайди.



27-§. СПОРТ МАКТАБИ ЙЎРИҚЧИ-УСЛУБИЁТЧИСИ

ЛАВОЗИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


89. Спорт мактаби йўриқчи-услубиётчисининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) шуғулланувчиларни танлаш, уларни спортга йўналтириш, ўқув-чиниқтириш ва тарбиявий жараённи ташкил қилиш бўйича спорт мактаби ишини мувофиқлаштириш ва методик таъминотини амалга оширади, ўқув гуруҳларини бутлашни, ўқув-чиниқтириш ва тарбиявий жараёни мазмуни, натижаларини назорат қилади;

б) спорт бўйича тренер-ўқитувчилар малакасини ошириш ишини, очиқ дарслар ўтказишни ташкил қилади, спорт мактаби, бўлими, тайёргарлик босқичи иш натижаларининг кўп йиллик статистик ҳисобини олиб боради;

в) ўз ишининг, спорт мактаби тренер-ўқитувчилари иш тажрибасининг натижа ва мазмунини таҳлил қилиш ва умулаштиришни амалга оширади, спорт мактаби иш натижаларининг статистик ҳисобини тайёрлашда иштирок этади ёки тайёрлайди.


90. Спорт мактаби йўриқчи-услубиётчиси "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларни, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорларини, таълимни ривожлантириш стратегиясини, республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишлари ва истиқболини белгиловчи буйруқлар, фармойишлар, низомлар, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, шуғулланувчиларни спорт-чиниқтиришда жисмоний тайёргарликни тарбиялаш, ўқитиш методларини, спортчиларни-спорт мактаби ўқувчиларини тайёрлашни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, педагогика, психология, болалар физиологияси асосларини билиши лозим.


91. Спорт мактаби йўриқчи-услубиётчиси лавозимига қуйидаги малака талаблари киради:

а) олий ёки ўрта махсус жисмоний тарбия маълумоти;

б) иш стажига талаб қўйилмайди.



28-§. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СПОРТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ЙЎРИҚЧИ-УСЛУБИЁТЧИСИ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


92. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари йўриқчи-услубиётчисининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) жисмоний тарбия ва спорт-оммавий ишларни ўтказишни ташкил қилади, спорт мактабига, секцияга, спорт ва соғломлаштириш йўналишидаги гуруҳларга жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни хоҳловчи ва тиббий тўсқинликлари бўлмаган шахсларни қабул қилади, шуғулланувчиларга маслаҳатлар беради;

б) спорт-оммавий ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини амалга оширади, спортчилар ва оммавий разрядли ва ҳакамлик тоифасидаги ҳакамларни тайёрлайди, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича тадбирларни ташкил қилишда қатнашади, жамоатчи йўриқчилар фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни таъминлайди, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширади;

в) ташкилот фаолияти якунларини таҳлил қилади ва унинг ишини режалаштиришда иштирок этади, жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини ташвиқот қилишни амалга оширади, шуғулланувчиларни тиббий кузатувни амалга ошириш учун соғлиқни сақлаш органлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди, илғор иш тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва жорий қилади, шуғулланувчилар техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий тадбирлар ва назарий машғулотлар ўтказади, альпинизм (туризм) бўйича йўриқчи-услубиётчи эса излаш-қутқариш ишларини ўтказишни таъминлайди.


93. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари йўриқчи-услубиётчиси қуйидагиларни билиши керак:

а) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишининг назарий асосларини, спорт ва оммавий жисмоний тарбиявий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикасини;

б) тиббий назорат асосларини, врачлик ёрдами кўрсатилгунгача тиббий ёрдам бериш қоидаларини, шуғулланувчиларнинг физиологик хусусиятларини;

в) спорт иншоотлари, қурилмалари ва техникасини ишлатиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини.


94. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари йўриқчи-услубиётчиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) олий ёки ўрта махсус жисмоний тарбия маълумоти;

б) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажи.



29-§. БОШ (КАТТА) ТРЕНЕР ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


95. Бош (катта) тренернинг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) жамоанинг республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун тайёрланиши ва қатнашишини таъминлайди, жамоа таркибини шакллантиради;

б) жамоа тренерлари ва бошқа мутахассислар билан бирга жамоани тайёрлаш мажмуавий дастурлари ва жорий режаларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди, тасдиқланган режалар ва илмий-методик талабларга биноан спортчилар тайёрлаш индивидуал режаларни шакллантириш ва бажаришни назорат қилади, жамоа спортчилари билан ўқув-чиниқтириш ва тарбиявий ишларни ўтказади;

в) тренерлар ва жамоанинг бошқа мутахассислари ишига раҳбарлик қилади, маблағларнинг сарфланишини назорат қилади ва улардан тўғри фойдаланишга жавобгардир;

г) спортчилар ва тренерларни моддий рағбатлантириш, хорижда ишлашга йўллаш тўғрисида таклиф беради.


96. Бош (катта) тренер мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожланиш йўналишларини ва истиқболини, ватан ва хориж фанининг юқори малакали спортчиларни ва спорт резервларини тайёрлаш методикалари соҳасидаги ютуқлари; техника хавфсизлиги қоидаларини, санитария-гигиена нормаларини, меҳнат қонунчилиги асосларини билиши керак.


97. Бош (катта) тренер лавозимининг малака талабларига қуйидагилар киради:

а) олий жисмоний тарбия маълумоти, спорт бўйича тренер-ўқитувчи олий малака тоифасига эга бўлиши;

б) мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажи.



30-§. ТРЕНЕР ЛАВОЗИМИНИНГ

МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ


98. Тренернинг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) спортчиларнинг жисмоний, техник, тактик ва маънавий-иродавий тайёрланишини таъминлайди, истиқболли спортчиларни танлаб олади, жамоага резерв тайёрлаётган мураббийлар ишини назорат қилади ва уларга амалий ёрдам кўрсатади;

б) жамоани мусобақаларга тайёрлаш мажмуавий дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади ва ўз ваколати доирасида режанинг бажарилишини таъминлайди;

в) спортчиларни тайёрлаш шахсий режасини ишлаб чиқади ва бажарилишини назорат қилади, ўқув-машқ йиғинларини ўтказади;

г) марказлашмаган тайёргарлик вақтида спортчиларни тайёрлашнинг боришини назорат қилади.


99. Тренер спорт турини ривожлантиришни белгиловчи методик ва норматив ҳужжатларни; спортчиларни тайёрлаш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини; меҳнат қонунчилиги асосларини, спорт турини ривожлантиришнинг миллий ва хорижий тажрибаларини билиши керак.


100. Тренер лавозимининг малака талабларига қуйидагилар киради:

а) олий ёки ўрта махсус маълумоти.

б) иш стажига талаб қўйилмайди.



31-§. БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ

ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ

101. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) мактаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқув-тарбия жараёнлари ва таълим тизимини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг, шунингдек мактабда таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоат ташкилотларида мактаб манфаатларини ҳимоя қилади;

б) мактабнинг йиллик ўқув-тарбия режасини тасдиқлайди ва педагогик жамоа томонидан ушбу режанинг амалга оширилишини назорат қилади;

в) мусиқий ва бадиий педагогиканинг янги ютуқларини ўқув жараёнига татбиқ этишга раҳбарлик қилади;

г) ўз ваколати доирасида мактабнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширади;

д) мактабнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, педагог кадрлар аттестациясини ташкил қилади;

е) мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг билимларини уларнинг билимига қўйилган давлат талабларига мос келишини таъминлайди ва назорат қилади;

ж) ўқувчиларни мактабга қабул қилиш, кейинги синфга ўтказиш ва таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилади;

з) ота-оналар, маҳалла қўмиталари ва жамоат ташкилотлари билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилади;

и) ходимларга меҳнат қилиш ва малакасини ошириш учун шароитлар яратади, мактаб фаолияти бўйича ҳисоботлар тузади, буйруқлар чиқаради, мактаб ходимларининг вазифалари ва мажбуриятларини белгилайди, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантиради ҳамда ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллайди;

к) меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.


102. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ўқув ва тарбия сифати, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, мактаб фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларини ҳамда техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини билиши керак.


103. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) мактаб фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;

б) мактаб фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллай билишни;

в) мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни, шартномалар тузишни, низомлар, қоидалар ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни;

г) педагогик жамоада қулай психологик ва ижодий муҳит яратишни.


104. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

в) малака тоифаси - камида иккинчи тоифали ўқитувчи.



32-§. БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИНИНГ

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА

ТАВСИФЛАРИ

105. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ва ўқув жараёнини ташкил қилади, ўқув-тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлайди, тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқади;

б) кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйишда иштирок этади;

в) педагог кадрларга методик ёрдам кўрсатади, педагог кадрларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилади ва амалга оширади;

г) педагог кадрлар фаолиятининг ойлик, чораклик ва йиллик режаларини, мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича календарь иш режаларини тасдиқлайди, шунингдек якка тартибдаги ва гуруҳ машғулотлари жадвалини тузади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади, педагог кадрларнинг иш вақти ҳисобини олиб боради, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқади;

д) ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга оширади;

е) якка тартибдаги ва гуруҳ журналларининг белгиланган тартибда юритилишини таъминлайди, ўқув-тарбиявий ишлар аҳволи ва натижалари бўйича ҳисоботлар тузади;

ж) ўқув йили давомида педагог кадрларнинг ўқув юкламаларидаги ўзгаришларни мувофиқлаштириб боради;

з) директор бўлмаганда унинг вазифасини бажаради.


106. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мусиқий таълимнинг давлат талаблари мазмунини, жамоага раҳбарлик қилишнинг методларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини билиши керак.


107. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) мактабни бошқаришнинг ташкилий таркибини тузишни, методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни;

б) мактаб фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллай билишни;

в) педагогик жамоада қулай психологик ва ижодий иқлим яратишни.


108. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

в) малака тоифаси - камида иккинчи тоифали ўқитувчи.



33-§. БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИНИНГ

ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ

109. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог кадрларининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, миллий ва жаҳон маданиятининг дурдона намуналарига таяниб ёшларнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда юксак маънавий руҳда тарбиялаш ишларини амалга оширади;

б) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилади, ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича уларнинг ота-оналари билан индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказади;

в) ўқувчиларни кўрик-танловлар, олимпиадалар ва фестивалларда иштирок этишга тайёрлайди;

г) якка дарсларни олиб борувчи педагог кадрлар ҳар бир ўқувчига ярим йиллик шахсий ва ўқув йили бошида назарий фанлар бўйича тақвимий иш режаларини тузади.


110. Педагог кадрлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мусиқий таълимга оид давлат талаблари мазмунини, ўқув режалари ва дарс бераётган фани бўйича дастурий талабларни, ўқитишнинг илғор шакл ва услубларини, дарсларни ташкил этиш ва уни ўтказиш услубларини, ўқув ва тарбия сифатини, назорат воситаларини ҳамда ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини билиши керак.


111. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог кадрлари камида ўрта махсус мусиқавий маълумотга эга бўлиши лозим.



34-§. КОНЦЕРТМЕЙСТЕРЛАРНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ

112. Концертмейстерларнинг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ўзбек мумтоз ва хорижий классик мусиқа ва санъат намуналари асосида ўқувчиларнинг мусиқий ва бадиий савиясини ўстиришни таъминлайди;

б) педагог кадрларга мусиқий таълимга оид давлат талаблари ва ўқув дастурлари асосида дарсларни тайёрлаш ва ўтказишда амалий ёрдам беради;

в) чолғулар, хор, эстрада ва анъанавий хонандалик, хореография, турли ансамбллар машғулотларида жўрнавозлик қилиш, кўрик-танлов ва фестиваллар, концертлар ва бошқа тадбирларда иштирок этади.


113. Концертмейстерлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини ҳамда уларнинг билимига қўйилган давлат талабларининг мазмунини билиши керак.


114. Концертмейстер лавозимига камида ўрта-махсус маълумотга эга бўлган мутахассислар қабул қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 20-модда.