Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.1993 й. 157-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 мартдаги

157-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика олимпиадалари, танловлари ва

спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарорларига кўра ўтказиладиган республика мусобақаларини - умумтаълим фанлари бўйича мактаб ўқувчилари олимпиадаларини, бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича ўқувчилар танловларини, спортнинг шахсий ва команда турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этишнинг умумий принципларини белгилайди.

2. Мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказиладиган олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақаларининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

мактаб ўқувчиларининг истеъдодини ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш;

ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш;

ўқув-тарбия жараёнини, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш, улар томонидан қобилиятли ўқувчилар билан мақсадга йўналтирилган индивидуал ишларни ўтказиш.


3. Республика олимпиадалари ҳар йили мактабларнинг IХ-Х-ХI синфлари ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Олимпиадаларга киритиладиган умумий таълим фанлари рўйхати, уларни ўтказиш тартиби ва ўтказилиш муддатлари Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Олимпиадалар тўрт босқичда ўтказилади:

1-босқич - ўқиш жойи бўйича;

2-босқич - туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

3-босқич - вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ва Тошкент шаҳрида;

4-босқич - республика бўйича.

Олимпиаданинг биринчи босқичида мактаблар ва билим юртларининг барча ўқувчилари иштирок этишлари мумкин, навбатдаги босқичларда эса фақат олдинги босқичларда I, II, III ўринни эгаллаб, ғолиб бўлганлар қатнашадилар.

Олимпиадаларнинг барча босқичларида ғолиблар фанлар бўйича ҳам, юқори синф ўқувчилари ўртасида ўқув синфлари (курслари) бўйича ҳам алоҳида-алоҳида аниқланади.

Олимпиадалар босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъулият тегишли равишда мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари, маҳаллий халқ таълими органлари раҳбарлари, якунловчи тўртинчи босқич бўйича эса Халқ таълими вазирлиги зиммасига юкланади.


4. Ижодкор ёшлар республика танловлари икки гуруҳда:

болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари;

ўрта махсус ўқув юртлари ва махсус мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ихтисосликлар рўйхатини ва танловлар шартларини тасдиқлайди.

Болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқа фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич - туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

2-босқич - вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ва Тошкент шаҳрида;

3-босқич - республика бўйича.

Танловларнинг биринчи босқичида ўз ўқув юртларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган ўқувчилар иштирок этадилар.

Иккинчи босқичда ғолиблар (I, II, III ўринлар), учинчи якунловчи босқичда эса танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик бўйича фақат биринчи ўринни олган ўқувчилар иштирок этадилар.

Ўрта махсус ўқув юртлари ва махсус мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади.

Ушбу танловларга саралаб олиш ва юбориш ҳисобот концертлари якунлари бўйича амалга оширилади. Танлов турлари Маданият ва спорт ишлари вазирлиги белгилаган тартибда ўтказилади. Ғолиблар (I, II, III ўринлар) фақат сўнгги тур якунлари бўйича аниқланади.

Ўқувчиларнинг ижодий танловлари босқичлари ва турларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда ўқув юртларининг раҳбарлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилади.

5. Республика спорт мусобақалари ҳар йили спортнинг ҳар хил турлари бўйича умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари ва олимпия резервлари билим юртлари командалари ўртасида, ўқув йили давомида, қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич - ўқиш жойи бўйича;

2-босқич - туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳарлар бўйича;

3-босқич - вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ва Тошкент шаҳрида;

4-босқич - республика бўйича.

Спорт мусобақаларининг ҳар бир босқичи энг кучли спортчиларни саралаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

Спорт турлари, мусобақалар ўтказиш муддатлари ва мусобақа дастурлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг биргаликда қабул қилинган қарори билан белгиланади.

Ғолиблар (I, II, III ўринлар) спортнинг ҳар бир тури бўйича аниқланади.

Спорт мусобақаларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда мактаблар, билим юртлари, маданият ва спорт ишлари маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари, тўртинчи финал босқичи бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги зиммасига юклатилади.

6. Ғолибларни тақдирлаш халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ўқувчиларини ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш Тартибига мувофиқ амалга оширилади.


7. Республика мусобақаларини ўтказиш бўйича барча тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда уларнинг жойлардаги органлари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этадилар.

Ташкилий қўмиталар олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайдилар,  ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмалар таркибини шакллантирадилар ва тасдиқлайдилар, тестлар ва синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этадилар, баҳолаш мезонлари ва якун чиқариш тартибларини тасдиқлайдилар, қатнашчиларнинг мусобақага келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қиладилар.

Ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлайди ва олимпиада, танлов ва мусобақалар якунларини протокол қарори билан расмийлаштиради.

Апелляция комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар қатнашчиларининг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқадилар. Комиссияларга, зарурат бўлганда, ҳакамлар ҳайъати қарорларини бекор қилиш ва уларга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилади.


8. Олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ўтказилиш муддатлари ва жойлари тегишли ҳокимликлар билан келишилади, улар қатнашчиларни тураржой, озиқ-овқат билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатадилар.


9. Ўқувчилар мусобақаларини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган сметалар бўйича амалга оширилади.
















































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск