Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юрти ўқувчиларини рағбатлантириш Тартиби (ЎзР ВМ 25.03.1993 й. 157-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 мартдаги

157-сон қарорига

5-ИЛОВА



Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари,

мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим

юрти ўқувчиларини рағбатлантириш

ТАРТИБИ


1. Рағбатлантириш тўғрисидаги мазкур тартиб умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларнинг расмий халқаро ва республика олимпиадалари, бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича мактаблар, санъат ва маданият билим юртлари ўқувчиларининг танловлари, спорт мусобақалари ғолибларига нисбатан қўлланади ҳамда олий ўқув юртига имтиёзли кириш ва пул мукофотлари олиш тартибини белгилайди.


2. Халқаро (1-5-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловлари ва мусобақаларининг индивидуал турларида ғолиб чиққан мактаблар ва билим юртларининг битирувчи ўқувчилари олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.


3. Халқаро (1-5-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловлари ва мусобақаларининг жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан - мактаблар ва билим юртлари битирувчиларидан олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар.


4. Халқаро (1-5-ўринлар) ва республика (1-ўрин) шахмат ва шашка турнирлари ғолиблари педагогик кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.


5. Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларида (1-3-ўринлар) ғолиб чиққан мактаблар ва билим юртларининг битирувчилари олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.


6. Халқаро танловлар ва мусобақаларнинг ўтказиш муддатлари тест синовларини ўтказиш куни билан ўқув йили бошланиши ўртасидаги даврга тўғри келиб қолган айрим ҳолларда танловлар во мусобақалар қатнашчиларини олий ўқув юртларига қабул қилиш алоҳида белгиланган муддатларда ўтказилади.

Абитуриентларни олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси тегишли вазирликлар ва идораларнинг илтимосномалари бўйича қабулга белгиланган квоталардан ана шу тоифа абитуриентлар учун маълум ўринлар сонини ажратади ҳамда олий ўқув юртларига абитуриентлар қабул қилишнинг бошқа қоидаларини ўзгартирмаган ҳолда тест синовлари ўтказиш ва қўшимча имтиҳон топширишнинг аниқ муддатларини белгилайди.


7. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолибларини олий ўқув юртларига имтиёзли қабул қилиш олий ўқув юртлари ихтисосликлари билан олимпиада фанлари, танловлар ихтисосликлари, спорт турларининг ихтисос бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.


8. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз олий ўқув юртларига қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги таъсис этадиган махсус гувоҳнома асосида амалга оширилади.

Махсус гувоҳномалар ана шундай имтиёзларга эга бўлган ғолибларга берилади ва бу гувоҳномалар олий ўқув юртига кириш учун зарур ҳужжатлар билан бирга қабул комиссиясига топширилади.


9. Халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига улар эришган натижаларни тасдиқловчи дипломни (1-3-ўрин) ёки жюри қарорини (4-5-ўрин) махсус гувоҳнома берилишига асос сифатида тақдим этадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги назорат тартибида ғолибларга берилган махсус гувоҳномаларнинг реестри билан битирувчилар рўйхатини тест синовлари ўтказиладиган кундан олдин олий ўқув юртларига абитуриентлар қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этадилар.

11. Халқаро бадиий-ижодий танловлар, Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа биринчилиги мусобақаларининг ғолиблари ўзларининг олий ўқув юртларига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан уч йилгача, республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари эса бу тадбирлар ўтган кундан бошлаб бир йил давомида фойдаланишлари мумкин.


12. Халқаро (1-5-ўринлар) ва республика (1-3-ўринлар) олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларига спортнинг ҳам индивидуал, ҳам жамоа турлари бўйича дипломлар билан бирга эгаллаган ўринларига мувофиқ белгиланган миқдорларда пул мукофотлари топширилади.

Ғолибларга пул мукофотлари, ташкилотчилар таъсис этган совринлардан қатъи назар, топширилади.


13. Олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларини моддий рағбатлантириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги сметаларида назарда тутилади.

14. Ғолибларга дипломлар, махсус гувоҳномалар ва пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тантанали вазиятда топширилади.

15. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари олий ўқув юртларига қабул қилинганларидан кейин чет мамлакатлар ўқув юртларига юбориладиган гуруҳлар таркибига имтиёзли кириш ҳуқуқини оладилар.


16. Махсус гувоҳномалар рўйхатдан ўтказилган тартиб рақамига эга бўлиб, қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киради, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида сақланади ва зарур бўлгандагина Маданият ва спорт ишлари вазирлигига берилади.

Ғолибнинг сурати бўлмаган гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Махсус гувоҳнома йўқолиб ёки яроқсизланиб қолган тақдирда унинг ўрнига дубликат берилмайди.


17. Ғолибларнинг олий ўқув юртларига имтиёзли кириш масалалари юзасидан ариза ва шикоятларини олий ўқув юртларига абитуриентлар қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, бошқа масалалар юзасидан тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўриб чиқадилар. Аризаларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.


































Время: 0.2260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск