Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.1998 й. 223-сон "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.1998 й.

N 223




"ЎЗБЕКТЕАТР" ИЖОДИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида" 1998 йил 26 мартдаги ПФ-1980-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тўғрисидаги Низом, унинг таркибига кирувчи муассасалар ва бадиий жамоалар рўйхати, бирлашма дирекциясининг штат жадвали ва тузилмаси 1, 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасига:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий маълумотга эга бўлган иқтидорли ёшлардан драматурглар ва режиссёрлар тайёрлаш икки йиллик курсларини ташкил этиш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

уч ой муддатда "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тизимига кирувчи муассасалар ва бадиий жамоаларнинг тузилмаси ҳамда низомларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Артмадад" жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқлаш;

"Ўзбекистон Миллий театри", "Академик театр" мақомлари бериш ҳақидаги низомларни тайёрлаш ва уларни уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасининг мол-мулки бўйича вориси ҳисобланади;

уюшма учун қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари ҳамда уюшма аъзолари учун белгиланган имтиёзлар "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибидаги Театр ижодарлари уюшмаси аъзолари учун ҳам сақланиб қолади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида белгиланган имтиёзлар "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасига жорий этилади;

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори бирлашма бошқарувининг раиси ҳисобланади;

Бош директор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг ўринбосарлари эса Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тайинланади.

4. "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси "Театр" ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журналининг штат жадвали ва тузилмаси 5, 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Журнал таҳририяти "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси марказнинг аппарати жойлашган Тошкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 49-уйда жойлаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ярим йиллик ҳисоботи якунларига кўра "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфига ўтган ташкилотлар асосий фондляри ва мулкларини ўз балансидан бирлашма балансига текин ўтказсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирувчи театр ташкилотлари ва муассасаларини маблағ билан таъминлаш тартибини сақлаб қолсин;

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси марказий аппарати ва "Театр" ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин;

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг марказий аппарати ҳамда "Театр" ойлик-адабий бадиий, ахборот-реклама журнали таҳририятига хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автомобилга лимит ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Маданият ишлари вазирлиги "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфидаги театр ташкилотларининг биноларини таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 1999-2000 йилларда маблағ ажратишни режалаштирсинлар.


8. "Тошшаҳарйуловчитранс" давлат уюшмаси "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси учун ажратилган лимитга мувофиқ транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Театр" ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали, илмий-тадқиқот, реклама ва бошқа нашрларини чоп этишда ёрдам кўрсатсин.


10. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси учун шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаларини белгиланган тартибда ўрнатишни таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси "Вазирлар" Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилотларининг ижодий имкониятларидан самарали фойдаланиш, миллий театр ютуқларини кенг тарғиб этишга йўналтирилган ўзаро гастроль алмашувларини ташкил этиш учун бевосита амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 майдаги

223-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

таркибига кирувчи ташкилотлар

РЎЙХАТИ


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри


Ўзбек Миллий академик драма театри


Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри


Ўзбекистон давлат академик рус драма театри


Ўзбекистон давлат драма театри


Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри


Ўзбекистон давлат сатира театри


Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри


Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри


Ўзбекистон давлат ёшлар театри


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри


Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри


Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри


Андижон вилояти мусиқали драма театри


Андижон вилояти ёшлар театри


Андижон вилояти қўғирчоқ театри


Бухоро вилояти мусиқали драма театри


Бухоро вилояти қўғирчоқ театри


Жиззах вилояти мусиқали драма театри


Жиззах вилояти қўғирчоқ театри


Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри


Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри


Наманган вилояти мусиқали драма театри


Самарқанд вилояти мусиқали драма театри


Самарқанд вилояти рус драма театри


Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри


Каттақўрғон шаҳар драма театри


Сирдарё вилояти мусиқали драма театри


Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри


Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри


Фарғона вилояти мусиқали драма театри


Фарғона вилояти рус драма театри


Фарғона вилояти қўғирчоқ театри


Қўқон шаҳар мусиқали драма театри


Хоразм вилояти мусиқали драма театри


Хоразм вилояти қўғирчоқ театри


"Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси" давлат муассасаси


"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси


"Артмадад" махсус жамғармаси


"Театр" ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали таҳририяти


Театр ижодкорлари уюшмаси


Актёрлар уйи






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 майдаги

223-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш

бирлашмаси дирекцияси

ШТАТ ЖАДВАЛИ

Номи


Сони


Бош директор


1

Бош директор ўринбосари


2

Кадрлар бўлими


1

Юридик хизмат


1

Театрлар ижодий фаолиятини

мувофиқлаштириш ва шакллантириш

бошқармаси


4

Иқтисодиёт, молиялаштириш,

хисоб-китоб ва моддий-техник

таъминот бошқармаси


4

Ахборот, реклама ва тижорат  бўлими


3

ЖАМИ:


16

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 майдаги

223-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

ТУЗИЛМАСИ


Кадрлар бўлими


Бош директор


Театр ижодкорлари уюшмаси


Бошқарув


Юридик хизмат


"Артмадад" махсус жамғармаси


Ижодий ишлар бўйича бош директор ўринбосари


Бош директор ўринбосари


Ижрочи директор


Театрлар ижодий фаолиятини мувофиқлаштириш ва шакллантириш бошқармаси


Иқтисодиёт, молиялаштириш, ҳисоб-китоб ва моддий-техник таъминот бошқармаси


Ахборот, реклама ва тижорат бўлими


Профессионал театрлар, театр студиялар, ҳаваскорлик ва халқ театрлари






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 майдаги

223-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Театр" ойлик адабий-бадиий, ахборот-

реклама журнали таҳририяти

ШТАТ ЖАДВАЛИ

N

Номи


Сони

1.

Бош муҳаррир


1

2.

Бош муҳаррир ўринбосари


1

3.

Масъул котиб


1

4.

Бўлим муҳаррири


2

5.

Рассом


1

6.

Фотограф


1

7.

Техник муҳаррир


1

8.

Корректор


1


ЖАМИ


9

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 майдаги

223-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Театр" ойлик адабий-бадиий

ахборот-реклама журнали таҳририяти

ТУЗИЛМАСИ


Бош муҳаррир


Таҳририят


Бош муҳаррир ўринбосари


Масъул котиб


Бўлим муҳаррири


Рассом, Фотограф


Корректор


Техник муҳаррир































Время: 0.1495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск