ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.1998 й. 239-сон "Қорақалпоғистон ва Урганч давлат университетларининг тиббиёт факультетларини ҳамда Фарғона давлат университетининг тиббиёт марказини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.1998 й.

N 239


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА УРГАНЧ

ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТЛАРИНИНГ

ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТЛАРИНИ ҲАМДА

ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ТИББИЁТ МАРКАЗИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Тиббиёт кадрлари тайёрлаш сифатини ошириш, олий тиббий таълим-муассасалари кадрлар потенциалини ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ ўқув, илмий-тадқиқот ва даволаш жараёнларининг изчиллиги ҳамда ўзаро алоқасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон ва Урганч давлат университетларининг тиббиёт факультетлари ва Фарғона давлат университетининг тиббиёт маркази тегишли равишда Тошкент тиббиёт педиатрия, Биринчи Тошкент ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтлари филиалларига айлантирилсин.

Қайта ташкил этиш Қорақалпоғистон ва Урганч давлат университетларининг тиббиёт факультетлари, Фарғона давлат универститетининг тиббиёт маркази харажатлари ва жорий фаолияти учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон ва Урганч давлат универститетлари тиббиёт факультетларининг, Фарғона давлат университети тиббиёт марказининг талаблар контингентини, профессор-ўқитувчилар таркиби ходимларини, маъмурий-бошқарув ва хўжалик ходимларини, асосий фондларни ва молиявий маблағларини уларнинг балансидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент тиббиёт педиатрия, Биринчи Тошкент ва Икинчи Тошкент тиббиёт институтлари филиаллари балансига берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Қорақалпоғистон филиали, Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг Урганч филиали ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтининг Фарғона филиали тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, институтлар уставларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсин;

Давлат тест маркази билан биргаликда 1998/99 ўқув йилида кўрсатиб ўтилган филиалларга қабул қилиш бўйича тест синовларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;

1998 йил 1 августгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ташкил этилаётган филиалларнинг ўқув режаларини, таълим ва касб-ҳунар дастурларини танқидий равишда қайта кўриб чиқсин. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ тузатишлар киритилган ўқув режаларини ва дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг 1998 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилишини таъминласин;

ташкил этилаётган филиалларнинг профессор-ўқитувчилар таркибининг, моддий-техника базаси ва ўқув-услубий жиҳозланишининг мустаҳкамланишини таъминласин;

талабаларнинг клиник амалиётини ўтказиш учун филиалларга илғор тиббиёт ва даволаш муассасаларини бириктириб қўйсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджет кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:

ташкил этилаётган олий таълим муассасаларига ўқув-моддий базаларини мустаҳкамлаш, уларни профессор-педагог кадрлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсинлар;

филиалларга илғор корхонлар ва ташкилотлар томонидан ҳомийлик қилинишини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун маблағ билан таъминлашнинг бюджетдан ташқари қўшимча манбалари жалб қилинишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июндаги 211-сон қарор 1-бандининг Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиалини, Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг Урганч филиалини қайта ташкил этишга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов







































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск