Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.1998 й. 254-сон "Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.1998 й.

N 254



ЎЗБЕКИСТОН АРХИТЕКТОРЛАР УЮШМАСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини янада ривожлантириш, бунда Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг ўрни ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига ўз куч-ғайратларини архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини рўёбга чиқаришга қаратиш тавсия этилсин:

архитектура ва шаҳарсозлик фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда қатнашиш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларни обод қилишнинг архитектура режалаштириш, бадиий сифатини ривожлантириш ва яхшилаш;

лойиҳалаштириш, шунингдек миллий анъаналар ва хорижий меъморчиликнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш жараёнларини бошқаришнинг замонавий усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш;

меъморчиликнинг миллий маданий меросини ўрганиш ва сақлаш, унинг ютуқларини анжуманлар, симпозиумлар, кўргазмалар ва энг яхши лойиҳалар учун танловлар ўтказиш йўли билан тарғиб қилиш;

республика архитекторларининг ижодий фаоллигини ривожлантириш, уларнинг касб-ҳунар даражаларини ошириш, ўзига қарашли архитектура жамғармасининг ишлаб чиқариш қувватларидан кенгроқ фойдаланиш, архитектуранинг малакали кадрларини тайёрлаш.


2. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси "Давархтектқурилиш" қўмитаси, республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда 1998 йил 1 октябргача 2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон архитектурасини ривожлантиришнинг миллий дастури концепциясини тайёрласин.


3. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси, Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси ва "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси, "Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзбекгидроэнергоқурилиш" трести ва республиканинг бир қатор лойиҳалаштириш институтларининг Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига моливий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин;

1998 йилда Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 5 млн. сўм ажратилсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар М-1, Пушкин кўчасидаги 7-уйда жойлашган бинони Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси балансига берсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига унинг жойлардаги бўлимларини ташкил этишда, уларни бинолар ва алоқа воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсинлар.


4. Белгилансинки:

ҳомийлар томонидан ўтказилган маблағлар архитектура ишини янада ривожлантириш, илмий-тадқиқот фаолияти, Архитекторлар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодий ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун фойдаланилиши керак.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов

















































Время: 0.1366
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск