язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.1994 й. 258-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.1994 й.

N 258


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика ўқув юртларига абитуриентларни тест усулида танлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш мақсадида ва олий ўқув юртлари абитуриентларини тест синовидан ўтказишнинг ижобий тажрибасини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилдан бошлаб олий ўқув юртлари билан бир қаторда барча турдаги ўрта махсус ўқув юртларига абитуриентларнинг билимларига баҳо беришнинг тест усулини қўллаган ҳолда танлаш амалиётга жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, тест синовлари натижалари бўйича абитуриентлар танлаш 1994 йилда 1-иловага мувофиқ айрим ўрта махсус ўқув юртлари учун, 1995 йилдан бошлаб эса - идоравий бўйсунишидан қатъи назар барча ўрта махсус ўқув юртлари учун мажбурий ҳисобланади.

4. Олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларига абитуриентлар танлаш бўйича Республика маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига айлантирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат тест маркази молия ва мулк масалаларида олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларига абитуриентлар танлаш бўйича Республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш Давлат тест маркази зиммасига юклансин.

Халқ таьлими вазирлиги ҳар йили тест синови натижаларини таҳлил қилиш асосида таълим сифатини яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар кўрсин.

6.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимларининг сони 47 нафарга кўпайганлиги билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга қўшимча маблағ ажратсин.

Давлат тест маркази ходимларининг барча тоифалари учун ишнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб лавозим маошларига 30 фоиз миқдорда устама ҳақ белгилансин. Марказнинг хўжалик ҳисоби фаолиятидан олинадиган даромадлари кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш манбаи этиб белгилансин.

8. Бир ой муддатда Давлат тест марказига тест материаллари ва ўқув-услубий қўлланмалар чиқаришга лицензия расмийлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Давлат тест марказини турлари бўйича ва зарур миқдордаги қоғоз билан давлат буюртмаси сифатида таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқалар вазирлиги Давлат тест марказига ҳукумат АТСининг 2 та телефони ўрнатилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 1994 йилдан бошлаб тест синовининг истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш бўйича танлов асосида илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.


11. Давлат тест марказига 1994 йилдан бошлаб тест синовларини ўтказишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплаш учун олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тест синовлари ўтказганлик учун ҳақ белгилашга рухсат берилсин.

Давлат тест маркази Молия вазирлиги билан биргаликда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тест синовлари ўтказганлик учун ҳақ тўлаш нормативларини ишлаб чиқсин ҳамда индексациялашни назарда тутган ҳолда уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар, идоралар абитуриентлар ва талабаларни тест синовидан ўтказиш буйича хизматларга ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни назарда тутсинлар.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, олим ўқув юртлари ректорлари ва ўрта махсус ўқув юртлари директорлари жой ажратиш, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.


13. Молия вазирлиги абитуриентлар танлаш бўйича Республика маркази учун назарда тутилган хизмат енгил автомобилларини ижарага олиш лимитини Давлат тест марказига берсин ҳамда тест синовларини ўтказиш ва Давлат тест маркази харажатлари учун зарур маблағлар ажратсин.


14. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 22а-уй. Тошкент шаҳар ҳокими бир ой муддатда қайд этиб ўтилган манзилдаги Тошкент ресторанлар трести томонидан ижарага олинган бинонинг бир қисмини Давлат тест марказига бериш масаласини ҳал этсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларига қабул қилиш бўйича экспериментни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 1992 йил 9 апрелдаги 181-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 14 майдаги

258-сон қарорига

1-ИЛОВА



1994 йилда ўрта махсус ўқув юртларига қабул

тест синовлари асосида амалга ошириладиган

ўрта махсус ўкув юртларига эга бўлган

вазирликлар ва идоралар

РЎЙХАТИ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Молия вазирлиги

Адлия вазирлиги

Марказий банк

Ўзбекбирлашув

Ижтимоий таьминот вазирлиги


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 5, 28-модда.