Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари (ЎзР ВМ 20.06.1998 й. 263-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 20 июндаги

263-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги

аризаларни кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги (янги таҳрири) Қонуни ҳамда бошқа амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.


1.2. Қоидаларга биноан, Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги (янги таҳрири) Қонунининг 8-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагоглар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади.



2. ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ТАШКИЛ

ЭТИЛИШИ ВА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТИШИ


2.1. Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги (янги таҳрири) Қонунига ва амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.


2.2. Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида (бундан кейинги матнда "рўйхатдан ўтказувчи орган" деб аталади) устав(низом)и рўйхатдан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.


2.3. Диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролар ташаббуси билан тузилади ҳамда устав(низом)и қабул қилингандан кейин бир ой муддатда барча зарур таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади. Бир диний ташкилотнинг аъзоси бир вақтнинг ўзида бошқа диний ташкилотнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.


2.4. Марказий бошқарув органи Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта ҳудудий тузилмасида (вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақаллоғистон Республикасида) фаолият кўрсатаётган тегишли конфессияларнинг рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлари вакиллари ва диний ўқув юртлари таъсис конференцияси томонидан тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бошқа диний ташкилотлар устав(низом)и эса Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят адлия бошқармалари томонидан. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ёки унинг жойлардаги вакили билан келишилган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказилади.


2.5. Диний ташкилотлар ўзининг устав(низом)ини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


Диний ташкилотлар учун:

а) диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган ариза (қоидаларга 1-илова);

б) таъсис ҳужжатларининг асли ва икки нусхадан иборат нотариал тартибда тасдиқланган таъсис йиғилиши баёни ва устав(низом)и;

в) пул маблағларининг ташкил топиш манбалари далолатнома-декларация (қоидаларга 2-илова );

г) давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати;

д) диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар (қоидаларга 3-илова);

е) диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари ҳақидаги маълумот (қоидаларга 4-илова).


Диний ташкилотнинг раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг юқори органи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ёки унинг жойлардаги вакили билан келишилган ҳолда, белгиланади;

ж) диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

з) диний ташкилотнинг юридик ва почта манзили тўғрисида маҳаллий ҳокимият органлари (Бош архитектура идораси, санитария-эпидемиология станцияси, ёнғиндан сақлаш бўлими, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишилган)нинг кафолат хати;

и) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилиги;

к) диний ташкилот номланишининг ҳокимликда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:

а) таъсис йиғилиши(конференцияси)нинг раиси ва котиби имзолаган ариза (қоидаларга 1-илова);

б) таъсис ҳужжатларининг асли ва икки нусхадан иборат нотариал тартибда тасдиқланган таъсис йиғилиш (конференцияси) баёни ва диний ташкилот устав(низом)и;

в) пул маблағларининг ташкил топиш манбалари далолатнома-декларация (қоидаларга 2-илова);

г) давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

д) диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар (қоидаларга 3-илова);

е) диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари ҳақидаги маълумот (қоидаларга 4-илова).


Диний ташкилотнинг раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг юқори органи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда, белгиланади;

ж) диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

з) диний ташкилотнинг юридик ва почта манзили тўғрисида маҳаллий ҳокимият органлари (Бош архитектура идораси, санитария-эпидемиология станцияси, ёнғиндан сақлаш бўлими, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишилган)нинг кафолат хати;

и) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилиги;

к) диний ташкилот вилоят бўлимларининг нотариал тартибда тасдиқланган таъсис йиғилиши(конференцияси) баёни;

л) диний ташкилот номланишининг ҳокимликда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

2.6. Диний ташкилотларнинг уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

диний ташкилотнинг номи, тури, манзили, қайси динга мансублиги;

мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари;

фаолиятини ташкил этиш ва тутатиш тартиби;

тузилиши ва бошқарув органлари;

маблағлари манбаи ҳамда ушбу ташкилот таркибидаги, шунингдек ундан ташқаридаги мулкий муносабатлари;

уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;

ушбу диний ташкилотга тааллуқли бошқа маълумотлар.

Марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг уставлари мазкур бошқарув органлари билан келишилган бўлиши керак.


2.7. Диний ташкилотларнинг устав(низом)ини рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда рўйхатдан ўтиш йиғими ундирилади.


2.8. Диний ташкилотлар ҳамда марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтиши тўғрисидаги ариза берилган кунидан эътиборан бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқилади.

Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилишга ҳамда тегишли органларнинг эксперт хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган кундан эътиборан уч ой мудадтда қабул қилинади.

Диний ташкилотнинг устав(низом)ига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тартибида ва муддатларида рўйхатдан ўтказилиши лозим.


2.9. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза мутахассис томонидан кўриб чиқилади ва у хулоса тайёрлайди. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза адлиянинг коллегиал органи томонидан кўриб чиқилади.


2.10. Ариза кўриб чиқилгач, унинг натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

устав(низом)ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;

устав(низом)ни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида;

аризани инобатсиз қолдириш тўғрисида.


2.11. Агар диний ташкилот устав(низом)и қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур қоидалар талабларига зид бўлса уни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин.

Диний ташкилотнинг устав(низом)ини рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари кўрсатилган қарор ёзма равишда аризачиларга юборилади. қарор юзасидан фуқаролик судлов ишлари тартибида судга шикоят қилиниши мумкин.

Диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари ўз устав(низом)ларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтиргандан сўнг, уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки унинг жойлардаги органларига такроран мурожаат этишга ҳақлидирлар.


2.12. Агар устав(низом)ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза қонун ва ушбу қоидалар талабларини бузган ҳолда берилган бўлса, адлия органи аризани инобатсиз қолдиради ва аризачига муайян муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этишни таклиф қилади (бу даврда устав(низом)ни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган-бир ой муддат ўтиши тўхтатилади).

Адлия органи томонидан қайд этилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмаса, ариза унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда, аризачига қайтарилади. Бу ҳолат аризачининг адлия органига ушбу масала юзасидан зарур талабларга риоя қилган холда қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.

Аризачилар қайд қилинган камчиликларни бартараф этмасдан ҳужжатларни қайта тақдим этишса, ҳужжатлар кўриб чиқилмаслиги мумкин.

Устав(низом)га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органлари томонидан, диний ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни рўйхатдан ўтказиш учун қонун билан белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади.


2.13. Устав (низом)ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда диний ташкилотнинг устави(низоми) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади (қоидаларга 6-илова).

Диний ташкилотнинг устав(низом)и рўйхатдан ўтказганлиги ҳақидаги гувоҳнома адлия органининг раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланиб, диний ташкилотнинг масъул вакилига тилхат орқали топширилади.


2.14. Устав (низом)и рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳужжатларининг асли ва рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳамда бошқа ҳужжатларининг нусхалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар ҳокимлиги адлия бошқармаларида сақланади.

Устав (низом)и рўйхатдан ўтказилган диний ташкилот, устав (низом)ига тегишли тартибдаги рақам берилиб, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан реестрга киритилади.

Реестрда, диний ташкилотнинг номи, манзили, раҳбар органининг сайланган куни ва таркиби, устав(низом) қабул қилинган ва реестрга киритилган сана, реестрга киритувчининг исм-шарифи, мансаби ва имзоси қўйилади (қоидаларга 5-илова).

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги адлия бошқармалари ҳар ойда диний ташкилотларни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтган, реестр рўйхатдан чиқарилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиши лозим.


2.15. Диний ташкилот устав(низом)и рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ҳафта муддатда ўзи жойлашган ҳудуднинг тегишли солиқ инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилиши шарт.


2.16. Устав (низом)и белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотнинг раҳбар органлари ҳар чоракда, шунингдек ҳар йилнинг 1 февралига қадар, қабул қилинган қарорлар, устав(низом)га киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, режалаштирилаётган тадбирлар, устав (низом)га риоя этиш фаолияти, жумладан маблағ билан таъминланиш манбаи, ўз сарф-харажатлари ҳақида далолатнома (декларация) ҳамда эътиқод қилувчиларнинг сони ҳақидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиши шарт.

Диний ташкилотнинг юридик манзили ўзгарганда ёки йиғилиш (конференция) қарори билан ташкилот тутатилганда, унинг раҳбари 3 кун муддат ичида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар бериши лозим.

Ушбу маълумотлар тақдим этилмаганда, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ёзма огоҳлантириш берилгандан сўнг диний ташкилотни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.



3. ДИНИЙ ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


3.1. Диний ташкилот фаолиятини тугатиш ва тарқатиб юбориш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ёки диний ташкилот таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Диний ташкилотнинг фаолияти, у ўзини-ўзи тарқатиб юборганда ёки ушбу қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган тақдирда тугатилиши мумкин.

Диний ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор, уни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


3.2. Диний ташкилотлар ушбу қоида, амалдаги қонунчилик ва ўз устав(низом)и талабларини бузганда, қалбаки ҳужжатлар тақдим этганда, шунингдек уставдаги фаолияти ҳақида тегишли маълумотларни олти ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаганда, рўйхатдан ўтказувчи орган кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан унга ёзма огоҳлантириш юборади.

Огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни тугатиш ҳуқуқига эгадир. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қароридан сўнг, диний ташкилот давлат реестридан чиқарилади.


3.3. Диний ташкилот фаолияти тугатилганда, рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

диний ташкилотни давлат рўйхатидан чиқариш тўғрисида ариза;

диний ташкилот фаолияти тугатилганлиги тўғрисида раҳбар органнинг қарори;

диний ташкилот фаолияти тугатилганлиги ҳақида матбуотда эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диний ташкилот тугатилиши камида икки ой олдин матбуотда эълон қилиниши лозим);

банк ҳисоб рақами, жумладан валюта ҳисоб рақами ёпилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларидан тугатилаётган диний ташкилотнинг муҳри ва штамплари йўқ қилинганлиги ҳамда юқори органи томонидан тасдиқланган тугатиш баланси бекор қилинганлиги ҳақида маълумотномалар.


3.4. Диний ташкилотларни тугатиш уларнинг мажлис (конференция) қарори, рўйхатдан ўтказувчи орган ёки суд қарори асосида амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни давлат реестридан чиқаргандан эътиборан диний ташкилот тугатилган ҳисобланади.


3.5. Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юкланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудларда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.

Диний ташкилотларнинг фаолияти ўз устав(низом)ига мувофиқлигини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



АРИЗА

     

(диний ташкилотларни тузувчи фуқаролар ёки ташкилот раҳбарининг

       

фамилияси, исми, отасининг исми, тегишли маълумотлар кўрсатилади)

      

(диний ташкилотнинг номланиши)

Устави (низоми)ни рўйхатдан ўтказишга тақдим этади.

Устав (низом)

да


(устав қабул қилинган йил, ой, кун)



томонидан қабул қилинган Диний

(устав (низом)ни қабул қилган ташкилотнинг номи)


ташкилотнинг тури, унинг қайси диний эътиқодга мансублиги

Диний ташкилотнинг уставини рўйхатдан ўтказиш ҳақида музокаралар олиб боришга вакил қилинган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, телефони

Диний ташкилотнинг манзили


Аризачиларнинг фамилияси:


Сана: Имзолар:






Коидаларга

2-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА

(декларация)


Диний ташкилот маблағларининг ташкил топиш манбалари


1. 199___________


2. Таъсисчилар ажратган маблағи миқдори_____________199____й

раҳбар имзоси

ташкилот муҳри

а)____________________________________________________________


б)____________________________________________________________


в)____________________________________________________________


3. Кириш бадаллари миқдори.___________________________________


4. Ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий ажратмалари

____________________________________________________________


5. Ноширлик фаолиотидан тушадиган маблағлар_________________

____________________________________________________________


6. Ишлаб чиқариш, ноширлик ва хўжалик фаолиятидан тушадиган

маблағлар ____________________________________________________


7. Бошқа тушумлар____________________________________________

____________________________________________________________

____________________________________________________________


8. Банкдаги маблағлар миқдори _______________________________

ҳисоб рақами

валюта ҳисоб рақами


9. Маълумотлар аниқлигини тасдиқлайман


199____й.______________________________

диний ташкилот раҳбарининг имзоси






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Диний ташкилот ташаббускорлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Ф.И.О.


Туғилган йили,

ой, кун


Турар жойи


Иш жойи ва

лавозими


Телефон














Диний ташкилотнинг раҳбари__________________________

                                                                         (Ф.И.О. ва имзоси)






Қоидаларга

4-ИЛОВА



Диний ташкилотнинг раҳбар органи рўйхати

Т/р


Ф.И.О.


Лавозими


Туғилган

йили


Манзили


Телефон
































Диний ташкилотнинг раҳбари _______________________

                                                                    (Ф.И.О. ва имзоси)






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Диний ташкилотлар

РЕЕСТРИ

Т/р


Номланиши


Жойлашган

ўрни


Раҳбар

органининг

сайланган

куни ва

таркиби


Устави

қабул қилинган

кун


Реестрга

киритилган

кун ва

киритган

мансабдор

шахснинг

исм-шарифи











Қоидаларга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


Диний ташкилот уставининг

рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида

ГУВОҲНОМА



199______йил "_____"_____________


N _____________


Ташкилотнинг номи______________________________________________

_________________________________________________________________


Тури, диний эътиқодга мансублиги_________________________________

_________________________________________________________________


Бошқарув органи_________________________________________________

(номи, манзили)

Фаолиятининг асосий мақсади:

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири ___________________________

                                                     (имзо)


Муҳр ўрни




























Время: 0.2273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск