Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.1998 й. 267-сон "Ўзбекистон Республикасининг "ЭКСПО-2000" умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.1998 й.

N 267




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ЭКСПО-2000" УМУМЖАҲОН КЎРГАЗМАСИДА

ҚАТНАШИШИ ТЎҒРИСИДА


Ганновер шаҳрида (ГФР) 2000 йил 1 июндан 31 октябргача ўтказиладиган "ЭКСПО-2000" Умумжаҳон" кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг қатнашиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг "ЭКСПО-2000" Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши учун масъул этиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси миллий экспозициясининг ягона концепциясини ишлаб чиқиш учун 1 ва 2-иловаларга ташкилий қўмита ва республиканинг "ЭКСПО-2000" Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши бўйича муаллифлик жамоаси мувофиқ тузилсин.


3. Ташкилий қўмита:

Ўзбекистон Республикасининг Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши бўйича тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

муаллифлик жамоаси билан биргаликда уч ой муддатда мавзу-экспозиция режасини ишлаб чиқсин, экспонатлар рўйхатини тайёрласин, республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларини жалб этган ҳолда Умумжаҳон кўргазмасида миллий экпозицияни яратиш учун зарур бўлган экспонатлар, фотоматериаллар, эсдалик совғалари, мультимедия дастури ва бошқа реклама-ахборот маҳсулотлари ўз вақтида тайёрланишини таъминласин;

муаллифлик жамоаси ва Бадиий академия билан биргаликда миллий стенднинг рамзи ва логотинини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ташкилий қўмитага ахборот материалларни тайёрлашда илмий муассасалар ва ташкилотлар олимлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар қўмитаси, "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзэкспомарказ" савдо кўргазма марказига тарих, ранг-тасвир, амалий санъати бўлимини ва "Ўзбекистон - тарихи ва ҳозирги куни" мультимедия дастурини барпо этиш учун зарур бўлган маслаҳат ёрдами кўрсатсинлар, статистика, ахборот материаллари ва экспонантларнинг берилишини таъминласинлар.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикасининг "ЭКСПО-2000" Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси ҳомий ташкилотларининг маблағлари ҳисобига қопланади;

республика экспозицияларини жойлаштириш учун кўргазма майдони ижараси учун 1998 йилда тўланадиган бошланғич бадал 283 минг АҚШ долларини ташкил этади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиш бўйича харажатларни қоплаш учун:

ҳомий ташкилотларнинг маблағларини жамлаш учун махсус банк счётини очсин;

кўргазма ташкилотчилари томонидан бериладиган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда Молия вазирлиги билан келишилган узил-кесил харажатлар сметасини тайёрласин;

уч ой муддатда ҳомий ташкилотларнинг рўйхатини ишлаб чиқсин ва улар маблағларни аниқласин;

кўргазма майдони ижараси учун бошланғич ва кейинги бадалларни жамланган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

267-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"ЭКСПО-2000" Умумжаҳон кўргазмасида қатнашишига

тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ


Султонов Ў.Т. - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

Азизхўжаев А.А. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Ғаниев Э.М. - Ташқи иқтисодий алоқалар вазири

Мухамедов Р.С. - Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг "ЭКСПО-2000" Умумжаҳон кўргазмасидаги бош вакили

Шодиев Б.А. - Вазирлар Маҳкамаси Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси директори

Азимов Р.С. - "Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси

Дадақўзиев Б.М. - Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар қўмитаси раиси

Жўраев Х.Р. - Маданият ишлари вазири

Жўраев Т.Ж. - Фанлар академияси президенти

Кўчимов А. - "Ўзтелерадио" компанияси раиси

Кўзиев Т. - Бадиий академия президенти

Муҳидов А.А. - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи

Муллажонов Ф.М. - Марказий банк раиси

Рўзметов А.Г. - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи

Тўхтаев А. - Архитекторлар уюшмаси раиси

Очилов Қ. - ЎзА бош директори ўринбосари

Файзиев З.О - "Ўзбексавдо" компанияси раиси

Ҳабибулаев П.Қ. - Фан ва техника давлат қўмитаси раиси

Ҳусанбоев Б.М. - "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси

Шоғуломов Р.Ш. - Давлат матбуот қўмитаси раиси

Эргашев Б.Қ - Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раиси


Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганларида улар лавозимига янгидан тайинланган шахслар ташкилий қўмита таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

267-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "ЭКСПО-2000"

Умумжаҳон кўргазмасидаги миллий экспозициясининг

мавзу-экспозиция режасини ва мультимедия дастурини

ишлаб чиқиш бўйича муаллифлар жамоаси

ТАРКИБИ


Умумий раҳбарлик:


Муҳамедов Р.С. - Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг "ЭКСПО-2000" Умумжаҳон кўргазмасидаги бош вакили

Шодиев Б.А. - Вазирлар Маҳкамаси Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси директори

Зокирова М.М. - Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бош мутахассиси

Эрматов Б.М. - Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзэкспомарказ" РСКМ бош директори


Дизайнер рассомлар:


Тўхтаев А. - Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси раиси

Салохутдинов О. - "Ўзэкспомарказ" РСКМ ишлаб чиқариш безаш бўлими бошлиғи

Тичина С. - "Ўзэкспомарказ" РСКМ проектант рассоми

Қаҳҳоров Ш. - "Ўзэкспомарказ" РСКМ дизайнер рассоми

Жўраев И. - "Ўзэкспомарказ" РСКМ дизайнер рассоми


Санъатшунослар:


Ҳакимов А. - Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси илмий котиби, санъатшунослик доктори

Кодзаева Л. - Бадиий академиянинг бадиий кўргазмалар дирекцияси директорининг фан бўйича ўринбосари

Шоёқубов Ш. - "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори

Зуфаров И. - Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғи

Дадақўзиев Б.М. - Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар қўмитаси раиси


Мультимидия дастурини яратиш


Турсунов М. - Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзинкоммарказ" Ўзбекистон Ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази бош директори

Қамбаров М. - Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзинкоммарказ" Ўзбекистон Ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази "Инсофт" фирмаси директори


"Ўзэкспомарказ" республика савдо кўргазма маркази методистлари


Арифова Д. - Халқаро ва миллий кўргазмалар бўлими бошлиғи

Собирова Т. - Халқаро ва миллий кўргазмалар бўлимининг тоифали мутахассиси

Альмяшева А. - кўргазма сервиси ва экспонатлар бўлими етакчи мутахассиси
























Время: 0.1514
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск