Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.1998 й. 268-сон "1998-2000 йиллар даврида чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.1998 й.

N 268



1998-2000 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК

ВА БАЛИҚЧИЛИК УЧУН ОМИХТА ЕМ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ВА УНИНГ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг омихта емга бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ таъминлаш ва омихта емнинг сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1998-2000 йилларда омихта ем ишлаб чиқариш юзасидан "Ўздонмаҳсулот" ва "Ўзбалиқ" давлат корпорацияларига бериладиган топшириқ 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

озуқа экинларига ажратилган ерларга 2-иловага мувофиқ асосий экин сифатида экиш ҳисобига;

бошоқли дон экинлари ўриб-йиғиб олингандан кейин 3-иловага мувофиқ такрорий экиш ҳисобига дон учун маккажўхори экиш ва маккажўхори ялпи дони ҳосилига таъминлаш бўйича тегишли ташкилий ишларни амалга оширсинлар.

Маккажўхоридан омихта ем ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мақсадида етиштирилган маҳсулотнинг 50 фоизи даражасидаги миқдори "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан харид қилиниши хақидаги топшириқ тасдиқлансин.


3. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси:

эркин шартнома нархлари бўйича маккажўхори донини харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан бир ой муддатда шартномалар тузсин, харид қилинадиган маҳсулот қийматининг 40 фоизи миқдорида хўжаликларга белгиланган тартибда аванс берилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда хўжаликлар билан олдиндан тузилган шартномалар асосида чатиштирилган маккажўхори уруғини келтириш ва уруғликни 4-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича хўжаликларга сотишни таъминласин.


4. Корхоналарга ва "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига, иловага мувофиқ корхоналарни омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш шарти билан, акцияларнинг иккинчи эмиссияси ҳисобига хорижий инвесторларга ва эркин акциялар пакетларини 1998 йилда стратегик инвесторларга сотишга рухсат берилсин.

5-иловада кўрсатилган корхоналар омихта ем ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва компонентларни келтиришда бождан озод этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги балансларни ишлаб чиқишда омихта ем ишлаб чиқариш учун "Ўздонмаҳсулот" ва "Ўзбалиқ" давлат корпорацияларига компонентлар ажратилишини назарда тутсин, "Еғмойтамакисаноат" ва "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари эса уларнинг 6-иловага мувофиқ ҳажмларда етказиб берилишини таъминласинлар.


6. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси ишлаб чиқаришнинг спиртдан кейинги чиқиндиларини (қуйқаларини) бевосита жойлардаги чорвачилик хўжаликларига узлуксиз етказиб берсинлар, "Қўқон" ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқиладиган қуритилган қуйқанинг барча ҳажмини эса 7-иловага мувофиқ миқдорда омихта ем ишлаб чикариш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналарига шартномалар бўйича етказиб берсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

268-сон қарорига

1-ИЛОВА



1998-2000 йилларда омихта ем ишлаб чиқариш

юзасидан "Ўздонмаҳсулот" ва "Ўзбалиқ" давлат

корпорацияларига берилган

ТОПШИРИҚ

(минг тонна)

Ишлаб чиқариш

1997 йил

амалда


1998 йил


1999 йил


2000 йил


Омихта ем  ҳаммаси


688,6

900

1200

1500

Улардан:






"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси


684,0

880

1178

1475

шу жумладан:






қорамоллар учун


496

640

772

921

қўй-эчкилар учун


-

30

30

35

чўчқалар учун


10

20

30

40

паррандалар учун (донадорлаштирилган)


170

180

330

454

балиқлар учун (донадорлаштирилган)


8,0

10

16

25

"Ўзбалиқ" давлат корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилгани (донадорлаштирилган)


4,6

20

22

25

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

268-сон қарорига

2-ИЛОВА



1998-2000 йилларда асосий майдонларда

дон учун маккажўхори экиш

ПРОГНОЗИ

  

Вилоятлар

1998 йил


1999 йил


2000 йил


Экин майдони, минг.га


Ҳосилдорлик, г/цент


Ялпи ҳосил, минг тонна


Экин майдони, минг.га


Ҳосилдорлик, г/цент


Ялпи ҳосил, минг тонна


Экин майдони, минг.га


Ҳосилдорлик, г/цент


Ялпи ҳосил, минг тонна


Қорақалпоғистон Республикаси


36

30

108

36

35

126

36

40

144

Андижон


2

45

9

2

47

9,4

2

55

11

Бухоро


3

35

10,5

3

40

12

3

45

13,5

Жиззах


6

30

18

6

35

21

6

40

24

Қашқадарё


7

35

24,5

7

38

26,6

7

40

28

Навоий


3

35

10,5

3

35

10,5

3

40

12

Наманган


6

45

27

6

50

30

6

55

33

Самарқанд


7

35

24,5

7

40

28

7

45

31,5

Сурхондарё


3

40

12

3

40

12

3

45

13,5

Сирдарё


5

35

17,5

5

35

17,5

5

38

19

Тошкент


10

45

45

10

50

50

10

55

55

Фарғона


4

45

18

4

50

20

4

55

22

Хоразм


8

43

34,4

8

46

36,8

8

54

43,2

ЖАМИ:


100

35,9

358,9

100

40

399,8

100

45

449,7

-------------------------

Изоҳ:

1) Маккажўжори уруғи республиканинг ўзида ишлаб чиқариш ҳисобига таъминланади.

2) Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 50 фоизи омихта ем ишлаб чиқариш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналари томонидан шартнома нархлари бўйича сотиб олинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

268-сон қарорига

3-ИЛОВА



1998-2000 йилларда асосий майдонларда

дон учун маккажўхори такрорий экиш

ПРОГНОЗИ

     

Вилоятлар

1998 йил


1999 йил


2000 йил


Экин майдони, минг.га


Ҳосилдорлик, г/цент


Ялпи ҳосил, минг тонна


Экин майдони, минг.га


Ҳосилдорлик, г/цент


Ялпи ҳосил, минг тонна


Экин майдони, минг.га


Ҳосилдорлик, г/цент


Ялпи ҳосил, минг тонна


Андижон


2

30

6

4

30

12

8

30

24

Бухоро


2

23

4,6

4

23

9,2

10

23

23

Жиззах


2

23

4,6

3

23

6,9

6

23

13,8

Қашқадарё


4

25

10

4

25

10

10

25

25

Навоий


2

23

4,6

3

23

6,9

6

23

13,8

Наманган


3

30

9

4

30

12

10

30

30

Самарқанд


3

23

6,9

4

23

9,1

10

23

23

Сурхондарё


3

25

7,5

4

25

10

10

25

25

Сирдарё


3

23

6,9

3

23

6,9

6

23

13,8

Тошкент


3

30

9

3

30

9

8

30

24

Фарғона


3

30

9

4

30

12

10

30

30

ЖАМИ:


30

26

78,1

40

26

104

94

26,1

245,4

-------------------------

Изоҳ: Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 50 фоизи омихта ем ишлаб чиқариш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналари томонидан шартнома нархлари бўйича сотиб олинади






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

268-сон қарорига

4-ИЛОВА



1998-2000 йилларда дурагай маккажўхори уруғларини

келтириш ва уларни такрор экиш учун қишлоқ

хўжалиги корхоналарига етказиб бериш

ТОПШИРИҒИ

  

тонна

Вилоятлар


1998 йил


1999 йил


2000 йил


Андижон


80

160

320

Бухоро


80

160

400

Жиззах


80

120

240

Қашқадарё


160

160

400

Навоий


80

120

240

Наманган


120

160

400

Самарқанд


120

160

400

Сурхондарё


120

160

400

Сирдарё


120

120

240

Тошкент


120

120

320

Фарғона


120

160

400

ЖАМИ:


1200*

1600*

3760*

-------------------------

*) соя ва пахта шротини экспортга сотишдан олинган маблағлар ҳисобига, шунингдек "Ўздонмаҳсулот"нинг ўз маблағлари ҳисобига таъминланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

268-сон қарорига

5-ИЛОВА



Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига

омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши

керак бўлган корхоналар

РЎЙХАТИ


"Осиё-Афросиёб" акциядорлик жамияти, Самарқанд шаҳри


"Қорақалпоқ дон маҳсулотлари" нон ишлаб чиқариш акциядорлик уюшмасининг бош корхонаси, Нукус шаҳри


"Қоракўл дон маҳсулотлари" очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Бухоро вилояти, Қоракўл шаҳри


"Пон дон маҳсулотлари" очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Наманган вилояти, Поп шаҳри


"Ховос дон маҳсулотлари" очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Сирдарё вилояти, Ховос шаҳри






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

268-сон қарорига

6-ИЛОВА



1998-2000-йиллар даврида омихта

ем ишлаб чиқариш учун республика  ичидаги

ресурсларни ажратиш ва уларни "Ўздонмаҳсулот" ва

"Ўзбалиқ" давлат корпорацияларига етказиб бериш

ТОПШИРИҒИ

минг тонна


1998 йил


1999 йил


2000 йил


"Ўздон-маҳсулот"


"Ўзбалиқ"

"Ўздон-маҳсулот"

"Ўзбалиқ"

"Ўздон-маҳсулот"

"Ўзбалиқ"

РЕСПУБЛИКА ИЧИДАГИ РЕСУРСЛАР

Буғдой


120

-

150

-

200

-

Маккажўхори


193,5

2,5

249,3

2,7

344

3

Арпа


93,6

6,4

93

7

91,9

8,1

Пахта шроти


30

2

63,3

6,7

82,4

7,6

Соя шроти


39

-

58,3

1,7

78

2

Гўшт-суяк уни


0,7

-

0,9

-

1

-

Кепаклар


359

3

376,8

3,2

405,9

4,1

Тегримон гарди


23

-

30

-

40

-

Оҳактош


15

-

24

-

25

-

Туз


8

-

12

-

19

-

Омихта ем ишлаб чиқариш


880

20

1178

22

1475

25

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 июндаги

268-сон қарорига

7-ИЛОВА



1998-2000 йилларда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси

ва "Ўзмевасабзовотузумсаноатхолдинг" компанияси

корхоналари томонидан спирт ишлаб чиқаришдан

кейинги чиқиндилар (қуйқалар) етказиб берилиши

(минг тонна)

Корхоналар номи


1998 йил


1999 йил


2000 йил


Андижон биокимёзаводи


145,0

162,5

175,0

"Қўқон" ИБ


180,4

40,4

-

"Биокимёзавод" АЖ


109,6

109,6

109,6

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси бўйича ҳаммаси


435,0

312,5

284,6

"Тошкентвино" ОТ АЖ


103,7

106,3

110,0

"Зарафшон-Калифорния" ҚК


53,7

63,1

65,6

"Шахруд" ОТАЖ


6,2

12,5

15,0

"Наманганвино" ОТАЖ


10,0

12,5

15,0

Ховренко номидаги ОТАЖ


18,7

20,0

21,2

"Булунғурвино" ОТАЖ


7,5

12,5

15,0

"Ўзмевасабзовотузумсаноатхолдинг" компанияси бўйича ҳаммаси


199,8

226,9

241,8

республика бўйича жами:


634,8

539,4

526,4

бундан ташқари:





"Қўқон" ишлаб чиқариш бирлашмаси бўйича қуруқ қуйқа ишлаб чиқариш


6,0

20,0

24,0






























Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск