ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Европа /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2004 й. 292-сон "Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчихонаси штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.06.2004 й.
N 292
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ
ШТАТ ЖАДВАЛИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланаётганлиги ва кенгаяётганлиги муносабати билан, дипломатик миссиялар бошлиқларининг тенг мақомини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозими жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси маслаҳатчиси лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Элчихонанинг жорий сарф-харажатларини киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда бюджетда навбатдаги молиявий йилга тасдиқланган хориждаги муассасаларни молиялаштириш миқдори доирасида маблағ билан таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Австрия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида" 1994 йил 28 февралдаги 101-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорнинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири С.С.Сафоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов