Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.1998 й. 304-сон "Импортнинг ўрнини босувчи бир марта фойдаланиладиган тиббий инфузия тизимлари ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.1998 й.

N 304



ИМПОРТНИНГ ЎРНИНИ БОСУВЧИ БИР МАРТА

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТИББИЙ ИНФУЗИЯ

ТИЗИМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг ҳаётий зарур тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда республикада инфузия ва трансфузия тизимларининг ўз ишлаб чиқаришини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзфармсаноат" давлат концерни таклифлари асосида "Медиз" қўшма корхонаси бўш турган ишлаб чиқариш майдонларида йилига 10 млн. дона инфузия ва тансфузия тизимлари чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқариш ташкил этиши;

лойиҳани амалга ошириш мақсадида "Ўзфармсаноат" давлат концерни томонидан "Фарматек" (Германия) фирмаси билан 11,5 млн. Германия маркаси суммасига суюқ доривор препаратларни қуйиш ва қон қуйиш учун инфузия ва трансфузия тизимларини ишлаб чиқариш бўйича технология асбоб-ускуналари етказиб бериш ва монтаж қилиш юзасидан, контракт мажбуриятларини бажариш вазифасини "Медиз" қўшма корхонасига юклаган ҳолда, контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


2. Белгилансинки, харид қилиш:

контракт қийматининг 15 фоизи (1,7 млн. Германия маркаси) "КФВ" банки (Германия) маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг қисқа муддатли (1 йил) кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 85 фоизи (9,8 млн. Германия маркаси) "Гермес" суғурта жамияти (Германия) суғурта қопламаси остида "КФВ" банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг узоқ муддатли (7 йил) кредити ҳисобига маблағ билан таъминланади.


3. Мазкур лойиҳа учун жалб қилинаётган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича хорижий банкка, "Медиз" қўшма корхонаси мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банк билан банклараро битимга илова шакли бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит битимларини тузсин ва "КФВ" банки маблағлари "Медиз" қўшма корхонаси учун қайта молиялаштирилишини таъминласин.


6. Маҳфий.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Медиз" қўшма корхонаси буюртманомаси бўйича контрактга мувофиқ етказиб бериладиган асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлашга жалб қилинадиган "Фарматек" фирмаси ходимлари меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун зарур рухсатномалар ўз вақтида берилишини таъминласин.


8. "Медиз қўшма корхонаси:

кредитларни, улар бўйича фоизларни, шунингдек уларга хизмат кўрсатиш харажатларини жадвалга (рус тилидаги ҳужжатнинг матнида берилган) мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан қоплашни таъминласин;

асбоб-ускуналар етказиб бериш, уларни монтаж қилиш, созлаш-ишга тушириш ва мутахассисларни ўқитиш устидан пухта назоратни ташкил этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов


























Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск