Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2004 й. 308-сон "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2004 й.

N 308




"ЎЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ"

ГАЗЕТАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг мамлакатимиз маданий ва маънавий ҳаётида, адабиёт ва санъатимизни ривожлантириш, ёш ижодкорларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш ва тарбиялашда тутган алоҳида ўрнини эътиборга олиб, миллий ва умуминсоний қадриятларни, халқимизнинг бой тарихий-илмий, адабий меросини, жаҳон адабиёти ва маданияти ютуқларини тарғиб этиш ҳамда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишда ижодкор зиёлиларнинг салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш борасидаги фаолиятини моддий жихатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Газета муассислари - Маданият ишлари вазирлиги (Ф.Зокиров), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (А.Орипов), ношир - "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси (Б.Алимов) таҳририятнинг моддий-техник аҳволини яхшилаш, ижодий жамоасини ёш, иқтидорли кучлар билан мустаҳкамлаш ва ходимлар учун зарур иш шароити яратишга қаратилган тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.Шоабдураҳмонов) Матбуотчилар кўчаси, 32-уйда жойлашган таҳририят хизмат хоналарини жорий таъмирлашни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Нурмуродов) 2004 йилда газета таҳририятига босмахона қоғози, компьютерлар ва бошқа техник жиҳозлар олиш ва ходимларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 60 млн. сўм маблағ ажратсин.


4. Газета таҳририятига ижодий ходимлар ва муаллифларга қалам ҳақини шартнома асосида ҳамда келишилган нархларда иш ҳақи фондига ажратиладиган маблағлар доирасида тўлашга рухсат берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов
































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск