Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.1997 й. 368-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 22 июлдаги

368-сон қарорига

ИЛОВА



Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низом Нархларни бошқариш жамғармасининг мақсади ва вазифаларини белгилайди, уни шакллантириш, ундан фойдаланиш тартибини назарда тутади ҳамда (бўйсунишдан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар) барча корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар, шунингдек (юридик шахс бўлмасдан) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни тайёрловчи ва сотувчи тадбиркорлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Нархларни бошқариш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилади.



II. НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Нархларни бошқариш жамғармаси аҳолини хўжалик юритувчи субъектлар-монополистлар маҳсулотларига нархларнинг асоссиз равишда ўсишидан ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш ва инфляция жараёнларини юмшатиш мақсадида ташкил этилади.

Қуйидагилар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш Нархларни бошқариш жамғармасининг асосий вазифаси ҳисобланади:

монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектлари маҳсулотлари, товарлари, ишлари ҳамда хизматларига нарх ва тарифларнинг ўсишини тўхтатиш;

монополист корхоналар ва табиий монополия субъектлари товарлари, ишлари, хизматлари рентабеллиги, нарх ва тарифлари чекланган даражасининг ошишидан, ишлаб чиқариш ҳажмларининг асоссиз қисқаришидан ҳамда монополист корхоналар ва табиий монополия субъектлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, кўрсатаётган хизматлар сифатининг пасайишидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

республика товар бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўли билан товарлар нархларини пасайтириш ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмларини кўпайтириш учун иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;

давлат томонидан тартибга солиб бориш назарда тутилган товарлар, ишлар ва хизматларга нархлар ва тарифларни, устамаларни шакллантириш ва қўлланиш тартибига тушунтириш ишлари олиб бориш, шунингдек давлат монополияга қарши курашиш оганлари томонидан мунтазам текширишларни ташкил этиш йўли билан хўжалик субъектларининг риоя қилишларини таъминлаш.



III. НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


Нархларни бошқариш жамғармаси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда улардан тушадиган маблағлар, шунингдек мазкур қонун бузилишлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга солинадиган жарималар ҳисобига шакллантирилади.

Мазкур бўлимнинг биринчи хатбошида назарда тутилган маблағлар ва жарималарнинг барча суммаси (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасига тегишли равишда 4 ва 6 фоиз миқдорида ўтказиладиган, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун солинадиган жарималарнинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган 45 фоизи миқдоридаги маблағлардан ташқари) Нархларни бошқариш жамғармасига йўналтирилади.

Нархларни бошқариш жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус счётида тўпланади.

Маблағларнинг Нархларни бошқариш жамғармасига тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг молия органлари томонидан амалга оширилади.



IV. НАРХЛАРНИ БОШҚАРИШ

ЖАМҒАРМАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Нархларни бошқариш жамғармасидан ижтимоий тусдаги харажатларни маблағ билан таъминлашда ва давлат томонидан бошқариладиган нархлар (тарифлар) бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар нархлари (тарифлари)даги тафовутни қоплашда, ҳукумат томонидан нархлари нисбатан наст даражада тутиб туриладиган (ижтимоий ҳимояга муҳтож истеъмолчилар гуруҳларини қўшган ҳолда) ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларини ишлаб чиқаришда ва репсублика ҳукумати белгилайдиган бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Нархларни бошқариш жамғармаси маблағлари давлат бюджетини тўлдиришга йўналтириши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган мақсадларга маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг тўғрилигини назорат қилиш амалдаги қонуниликка мувофиқ амалга оширилади.













































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск