ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.1994 й. 410-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.1994 й.

N 410


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунлари муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси КТ, 1992 йил, 3-сон, 4-модда) қисман ўзгартириш киритган ҳолда:

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ишларини маблағ билан таъминлаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.

"Ўздавстандарт" маркази "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунлар бузилганлиги учун жарималар ундириш ва кўрсатиладиган хизматларга сарфланадиган маблағларни ҳисобга олган ҳолда уларни давлат назорати органлари ўртасида тақсимлаш принциплари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин.

Белгилаб қўйилсинки, нашр этилган (қайта нашр этилган) стандартларни, техник-иқтисодий ахборот классификаторларини, маҳсулотлар ва хизматлар Давлат реестрига киритилган маҳсулотлар ва хизматларнинг нашр этилган (қайта нашр этилган) каталогларини, стандартларга мувофиқ тамғаланган белгиларни сотишдан белгиланган тартибда олинган маблағлар, шунингдек "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги қонунларнинг қоидалари бузилганлиги учун ундириладиган ҳамда давлат назорати органларига юбориладиган жарималарнинг бир қисми ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан шартномалар ва лицензия битимлари асосида бериладиган метрология ва сертификатлаш соҳасида айрим ҳуқуқлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ҳам стандартлаштириш, стандартлар, метрологик қоидалар ва сертификатланган Маҳсулотларга қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилиш устидан давлат назорати ишларини маблағ билан таъминлаш манбалари бўлиши мумкин;

в) Белгилаб қўйилсинки, стандартларни, қурилиш нормалари ва қоидаларини нашр қилиш ва қайта нашр қилишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар;


г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, шунингдек давлат бошқаруви органлари тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат дастурларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш маркази билан келишилган ҳолда, қурилиш, лойиҳалаш, табиий ресурсларни тартибга солиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида эса тегишлича Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Маҳсулот сифатини норматив таъминлаш бўлимларини назарда тутсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги давлат назорати департаменти томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг стандартларнинг мажбурий талаблари, сертификатлаштириш, давлат метрологик текшириши ва назорати қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшириши ва назорати амалга оширилишида уларга зарур ёрдам кўрсатсинлар.

Давлат бошқаруви органларига, хўжалик фаолияти субъектларига бир ой муддатда "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги қонунлардан келиб чиққан ҳолда ўз низомларига киритиладиган қўшимчалар ва ўзгартиришларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритиш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 3-сон, 4-модда) 1, 9, 10-бандлари ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 29 апрелдаги 211-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 4-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов






































Время: 0.1372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск