ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2004 й. 563-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини Германия Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2004 й.

N 563



"АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

КЎМАКЛАШИШ" ЛОЙИҲАСИНИ ГЕРМАНИЯ

ҲУКУМАТИНИНГ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИДАН

ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (KFW)нинг имтиёзли кредит маблағларининг самарали ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (KFW) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўн йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 40 йил муддат билан, 0,75 йиллик фоиз ставкаси бўйича 7669 минг евро миқдорида имтиёзли кредит ва 1023 минг евро миқдорида грант берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги кўрсатиб ўтилган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан қарз олувчи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент этиб белгилансин;

кредит бўйича асосий қарзни, воситачилик ҳақини, фоизларни ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағи ҳисобига қопланади.


3. Қуйидагилар:

"Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш лойиҳасининг, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари 1-иловага* мувофиқ;

кўрсатиб ўтилган лойиҳани молиялаштиришга жалб этиладиган Германия тараққиёт банки (KFW) кредитини қайтариш ва кредит бўйича фоизларни тўлаш жадвали 2-иловага  мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида тузиладиган импорт контрактлар экспертизаси ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг таъминланиши учун жавобгарлик юклансин.


6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича зарур ҳужжатларни ва иқтисодий асослашларни, шу жумладан, асбоб-ускуналар харид қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишга тендер ҳужжатларини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига белгиланган тартибда тақдим этсин.

7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан мазкур лойиҳа доирасида Германия тараққиёт банки (KFW) кредит маблағлари ва гранти ҳисобига сотиб олинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган асбоб-ускуналар, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва техник воситалар божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин, божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан келиш визалари берилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўловисиз таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

















Время: 0.1453
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск