Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2004 й. 598-сон "Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2004 й.

N 598


ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ 50 ЙИЛЛИГИ

ЮБИЛЕЙИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Тошкент ахборот технологиялари университетининг мамлакатимиз фанини, таълимнинг миллий тизимини ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, ёшларни тарбиялашдаги ҳиссасини ҳисобга олиб, шунингдек Тошкент ахборот технологиялари университети ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мамлакатимиз илмий жамоатчилигининг 2005 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейини нишонлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети юбилейини нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов) қуйидагиларни таъминласин:

Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейига пухта тайёргарлик кўриш ва уни тантанали нишонлаш тадбирларини юксак ташкилий даражада ўтказиш;

мамлакатимизнинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги фан ва техникаси ютуқларини ёритиш, республикада ахборот-коммуникация соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга, мамлакатни жаҳон ахборот маконига интеграциялашга йўналтирилган давлат сиёсатининг моҳиятини кенг тушунтириш бўйича ташкилий-тарғибий тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ахборот технологиялари ва алоқани ривожлантиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро ва республика илмий-амалий конференциялари, республика мактаб ўқувчилари ва талабалари ўртасида дастурлаштириш бўйича чемпионатлар, таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари ўртасида энг яхши дастурий ишланма учун танловлар ўтказиш;

аҳолининг компьютер бўйича саводхонлигини ошириш телевизон курсларини ташкил этиш, ҳаваскорлик радиотўгаракларини ва ахборот технологиялари клубларини ташкил этиш ва ташкилий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга мактаб ўқувчилари, ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

эълон қилинган Сиҳат-саломатлик йили доирасида, таълим муассасаларининг ўқув жараёнида ва тиббиёт ходимлари малакасини масофадан туриб оширишда, ташҳис қўйиш ва тиббиёт асбоб-ускуналарига техник ва дастурий хизмат кўрсатишни таъминловчи "Амалий информатика" ва "Биотехника тизимлари" йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашда фойдаланиш учун тиббиёт муаммоларига оид мультимедия электрон дарсликлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

режада назарда тутилган юбилей тадбирларини ўтказишга республиканинг кенг жамоатчилигини, талаба ёшларни, таниқли олимларни, маданият ва санъат арбобларини, аҳоли ўртасида энг машҳур бўлган ижодий жамоаларни жалб этиш;

Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув-моддий базасини такомиллаштириш, мутахассислар тайёрлаш жараёнига замонавий педагогик усуллар ва технологияларни жорий этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг кадрлар тайёрлашга ва Ўзбекистонда ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, алоҳида ўрнак кўрсатган мутахассисларини, ўқитувчиларини ҳукумат мукофотлари билан мукофотлаш ва тақдирлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритилсин.


4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудудида янги ўқув-лаборатория корпуси қуриш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув-лаборатория корпуси лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уни қуриш 2005-2006 йилларда давлат бюджети маблағлари ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


5. Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С. Азимов) ва Молия вазирлиги (С.Б. Раҳимов) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Инвестиция дастурида Тошкент ахборот технологиялари университетининг янги ўқув-лаборатория корпуси қурилишини назарда тутсинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.М. Шоабдураҳмонов) Тошкент ахборот технологиялари университетига юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, университетнинг ўқув-моддий базасини такомиллаштириш, шунингдек университет ҳудудини ободонлаштириш бўйича тадбирларни амалга оширишда кўмаклашсин.


7."Ўзтелерадио" компанияси (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Б. Ҳазратқулов)га оммавий ахборот воситаларида Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш, Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва алоқа тизимларини ривожлантиришга бағишланган материалларни, телерадиоэшиттиришлар туркумини ташкил этиш тавсия қилинсин.


8. Тошкент ахборот технологиялари университети юбилейини нишонлаш бўйича тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш харажатлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 декабрдаги

598-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент ахборот технологиялари университетининг

50 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Бажариш учун

масъуллар


1.


Қуйидагиларни ташкил этиш ва ўтказиш:


"Ҳозирги замон жамиятида телекоммуникациялар ва ахборот технологияларининг роли ва аҳамияти" ҳамда "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамда уларни интеграциялаш" мавзуларида халқаро ва республика илмий-амалий конференциялари;

2005 йил

май-июнь



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази Тошкент ахборот технологиялари университети


Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларининг мамлакатимизнинг таниқли олимлари, маданият ва санъат арбоблари билан учрашувлари;

2005 йил

март-апрель



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети


"Менинг жонажон университетим: тарих, бугун, эртага" мавзусида, шунингдек "Факультетнинг энг яхши талабаси", "Факулътетнинг энг яхши ўқитувчиси", "Энг яхши мураббий" номинациялари бўйича ўқитувчилар таркиби ва талабалар ўртасида танловлар ўтказиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш;

2005 йил

март-апрель


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети



Ўрта мактаблар ўқувчиларини кенг жалб этган ҳолда интеллектуал-кўнгилочар ўйинлар ("Заковат", "Интеллектуал ринг", "Энг уста алоқачи" ва бошқалар) ҳамда "Тулки овлаш" мавзусида радиойўналтириш бўйича республика мусобақалари;

2005 йил

май-август


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати, "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашиш ташкилоти, Тошкент ахборот технологиялари университети


Мактаб ўқувчилари ва талабалар ўртасида дастурлаштириш бўйича республика чемпионатлари, энг яхши дастурий ишланмалар, мультимедия маҳсулотлари, виртуал лаборатория стендлари учун танлов;

2005 йил

сентябрь-октябрь


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида Ўзбекистон таълим муассасалари ютуқлари кўргазмалари, уларда талаба ёшлар ишларининг кенг тақдим этилишини назарда тутиш;

2005 йил

октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Тантанали мажлис ҳамда ёшлар ўртасида машҳур ва таниқли бўлган маданият арбоблари, эстрада, театр, кино арбоблари, ижодий жамоалар иштирокида байрам концерти.


2005 йил

октябрь


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси


2.


Оммавий ахборот воситаларида Тошкент ахборот технологиялари университетининг юбилейи ҳамда республикада ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритишни, мақолалар ва очерклар эълон қилишни ташкил этиш, университетнинг тарихи ва ривожланишига, унинг битирувчиларига бағишланган телерадиоэшиттиришлар туркумини яратиш.


2005 йил

мобайнида


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети


3.


Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейига бағишланган махсус суратли нашрлар (китоблар, буклетлар), маркалар, конвертлар ва откриткалар, плакатлар эсдалик нишони чиқаришни ташкил этиш

2005 йил

январь-сентябрь


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети


4.


Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги ўқувчиларнинг техника ижодиёти марказларида радиотўгараклар тармоқларини, алоқа корхоналарида "Ахборот-коммуникация технологиялари", "Почта алоқаси", "Педагогика" йўналишлари бўйича Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув филиалларини кўпайтириш ҳамда мактаб ўқувчилари, ёшлар ва хотин-қизларни ахборот технологияларига жалб этиш учун вилоятларнинг алоқа корхоналари ҳузурида "Алоқачи" ҳаваскорлик клубларини ташкил этиш.


2005 йил

март-сентябрь


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети


5.


Аҳолининг компьютер бўйича саводхонлигини ошириш бўйича телевизион ўқув курслар ташкил этишга оид тадбирларни амалга ошириш.

2005 йил

апрелдан бошлаб


"Ўзтелерадио" компанияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


6.


Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий устувор илмий йўналишлари бўйича тадқиқот марказлари ва муаммовий лабораториялар очиш

2005 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети


7.


Университет ҳузуридаги телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизларни ўқитиш маркази фаолиятини такомиллаштириш

доимо


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети,"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси


8.


Қуйидагиларни ташкил этиш:

Янги адабиётлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этиш масофадан туриб, шу жумладан, давлат тилида ўқитиш ахборот ресурсларини шакллантириш;

2005 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Таълим муассасаларининг ўқув жараёнида ва тиббиёт ходимлари малакасини масофадан туриб оширишда фойдаланиш учун тиббиёт муаммолари бўйича мультимедия электрон дарсликлар ишлаб чиқиш;

2005 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Ташхис қўйиш ҳамда тиббиёт асбоб-ускуналарига техник ва дастурий хизмат кўрсатишни таъминлайдиган "Амалий информатика" ва "Биотехника тизимлари" йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш.

2005 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


9.


Университет лабораторияларини замонавий рақамли телекоммуникация асбоб-ускуналари билан, университетнинг электрон кутубхонасини компьютер техникасининг янги авлоди, электрон дарсликлар ва виртуал лаборатория стендлари билан жиҳозлаш, Интернет тармоғига уланишнинг ишлаш қобилиятини ошириш


2005 йил

август


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети, "Ўзбетелеком" акциядорлик компанияси


10


Ахборот ресурсларини алмашиш ва улардан фойдаланиш, республика илмий-таълим муассасаларининг электрон кутубхоналари маълумотлар базаси учун университетнинг ихтисослаштирилган интеграцияланган компьютер тармоғини яратиш

2005 йил

июль-сентябрь


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент ахборот технологиялари университети, "Ўзбектелеком" акцияядорлик компанияси


11


Университетнинг ўқув, лаборатория хоналарини, талабалар ётоқхонасини мукаммал таъмирлашни, ўқув корпуслари фасадларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш

2005 йил

январь-июль


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


12


Университетнинг янги ўқув-лаборатория корпусининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, уни қуриш.


2005-2006 йиллар


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 декабрдаги

598-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент ахборот технологиялари университети юбилейини

нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ


Арипов А.Н. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори, раис

Тошкенбоев У.Н. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош консультанти

Абдуллаев А.Х. - Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, котиб

Азизхўжаев А.А. - Маданият ва спорт ишлари вазири

Йўлдошев Б.С. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Охунов А.О. - Фан ва технологиялар маркази директорининг ўринбосари

Избосаров А.Ф. - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

Ворисов А.К. - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Ашрафхонов Б.Б. - Молия вазирининг ўринбосари

Қосимов С.С. - Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори

Ашуров Р.Р. - Ўзбекистон Миллий университети ректори

Аллаев Р. - Тошкент давлат техника университети ректори

Муҳитдинов Х.А. - "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бош директори

Тўхтаев А.Х. - Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

Пўлатов Р.К. - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими

Оқилов Ф.А. - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар, ўқув юртлари ва фан бош бошқармаси бошлиғи




























Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск