Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2004 й. 605-сон "Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2004 й.

N 605



ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Самарқанд-Ғузор-Термиз автомобиль йўлини сақлаш ва таъмирлаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Япония ҳукумати томонидан берилаётган 976 млн. Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамни жалб этиш ҳамда ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев Айирбошлаш нотасини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


2. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Япония ҳукумати томонидан берилаётган беғараз ёрдамни олувчи этиб белгилансин.

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда беғараз ёрдам доирасида олинадиган зарур йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарнинг аниқ рўйхатини Япония томони билан ишлаб чиқсин.

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси келиб тушаётган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарнинг сақланишини ҳамда қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


3. Қуйидагиларга:

беғараз асосда ажратилаётган маблағларни олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компаниясига;

кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.


4. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси Япония ҳукуматининг кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдами ҳисобига Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган асбоб-ускуналар, автомашиналар, техникалар, механизмлар ҳамда уларни етказиб бериш учун зарур бўлган хизматлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


5. Белгилансинки, Япония ҳукуматининг беғараз ёрдами ҳисобига келиб тушаётган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналардан даромад (фойда) солиғи ундирилмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга визалар консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан лойиҳанинг хорижий қатнашчиларини давлат божи ундирмасдан вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов























Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск