ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2001 й. 472-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани билан Челак туманини, Пастдарғом тумани билан Гўзалкент туманини бирлаштириш тўғрисида"ги қарорини бажариш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2001 й.

N 472



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИНИНГ "САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ

ПАЙАРИҚ ТУМАНИ БИЛАН ЧЕЛАК ТУМАНИНИ,

ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ БИЛАН ГЎЗАЛКЕНТ

ТУМАНИНИ БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани билан Челак туманини, Пастдарғом тумани билан Гўзалкент туманини бирлаштириш тўғрисида" 2001 йил 7 декабрдаги 324-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Челак, Пастдарғом ва Гўзалкент туманларини бирлаштириш билан боғлиқ ташкилий-техник тадбирларни ҳал этиш бўйича 1-иловага мувофиқ Республика комиссияси тузилсин.


2. Пайариқ ва Пастдарғом туманлари ҳокимликлари аппарати ходимларининг чекланган сони тегишли равишда 16 кишидан иборат бўлган ташкилий тузилмаси 2*, ва 3*, 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. Ҳокимлик аппарати ва бўлимларининг ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича I гуруҳга киритилсин.


3. Республика комиссияси:

Самарқанд вилояти туманларини бирлаштириш билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техник тадбирларнинг бажарилишини икки ой муддатда таъминласин;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Самарқанд вилояти Пайариқ ва Пастдарғом туманларининг давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари штатдаги ходимлари сони ва тузилмасини, уларни жойлаштириш жойларини ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг тегишли фондларини белгилашга доир ташкилий масалаларни бир ҳафта муддатда ҳал этсин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Пайариқ ва Пастдарғом туманларини 2002 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва уларнинг бюджети прогноз параметрларини, бирлаштиришни ҳисобга олган ҳолда белгилаш билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини бир ой муддатда таъминласин;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ва бир маромда ишлашини, ижтимоий масалаларнинг ҳал этилишини, шу жумладан, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланишини таъминласин;

иш билан таъминлаш органларига юқорида кўрсатилган туманлар давлат ва бошқарув органларини бирлаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда келгусида статистик базанинг қиёсланувчанлигини таъминлаш учун Пайариқ ва Пастдарғом туманларининг статистик кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва Пайариқ ва Пастдарғом туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни чуқурлаштиришга доир комплекс тадбирларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Самарқанд вилояти ҳокими Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 декабрдаги

472-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманини

Челак тумани билан, Пастдарғом туманини

Гўзалкент тумани билан бирлаштиришга доир

ташкилий масалаларни ҳал қилиш бўйича

Республика комиссияси

ТАРКИБИ

С.Н. Тўлаганов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - комиссия раиси


Т.Х. Холтоев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  комиссия раисининг ўринбосари


З.С. Алихўжаев

-

Бош вазир биринчи ўринбосари Котибиятининг мудири  комиссия котиби


И.М. Мирзиёев

-

Самарқанд вилояти ҳокими


Р.Ҳ. Жўраев

-

Халқ таълими вазири


Э.О. Обидов

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Ў.С. Исмоилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Д.У. Эргашев

-

Бош Прокурорнинг биринчи ўринбосари


Д.А. Асадов

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Э. Хўжаев

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


П.А. Саматов

-

Адлия вазирининг ўринбосари


М.С. Абдураҳмонов

-

Молия вазирининг ўринбосари


Э.Ф. Гадоев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Б.Р. Парпиев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


И.Ж. Қалибеков

-

Бош вазир ўринбосарининг Котибият мудири


Ҳ.Ж. Жумабоев

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг сектор мудири


У.О. Холмуҳамедов

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори


Э.Қ. Қурбонов

-

Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси


А.А. Абдуазизов

-

"Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси бошлиғи


А.Н. Орипов

-

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг бош директори


Ў.Х. Ҳасанов

-

Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари


Э.Я. Тўраев

-

Челак тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари


Т.М. Мамадалиев

-

Пастдарғом тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари


Р.М. Йўлдошев

-

Гўзалкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари


Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 декабрдаги

472-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Пайариқ тумани ҳокимлиги аппарати раҳбар ходимларининг

чекланган сони ва ЯТС бўйича улар меҳнатига

ҳақ тўлаш разрядлари


I гуруҳ

Лавозимлар номи


Сони


Разряд


Ҳоким


1

17

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари


1

16

Ҳоким ўринбосари


4

15

Гуруҳ раҳбари


1

14

Канцелеярия мудири


1

13

Ҳоким ёрдамчиси


1

12

Катта бухгалтер


1

11

Бош мутахассис


4

11

Етакчи мутахассис


2

10

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 декабрдаги

472-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Пастдарғом тумани ҳокимлиги аппарати раҳбар ходимларининг

чекланган сони ва ЯТС бўйича улар меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

I гуруҳ

Лавозимлар номи


Сони


Разряд


Ҳоким


1

17

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари


1

16

Ҳоким ўринбосари


4

15

Гуруҳ раҳбари


1

14

Канцелеярия мудири


1

13

Ҳоким ёрдамчиси


1

12

Катта бухгалтер


1

11

Бош мутахассис


4

11

Етакчи мутахассис


2

10
























Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск