Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 05.09.2003 й. 2003-17-сон "Акциядорлик жамиятлари акцияларини чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.11.2003 й. 1159-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.11.2003 й.

N 1159-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

05.09.2003 й.

N 2003-17

БУЙРУҒИ

Акциядорлик жамиятлари акцияларини чиқариш,

давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни

бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида

(2003 йил 22 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги “Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 307-сонли қарорини ижро этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:

  

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 2002 йил 7 июнда тасдиқланган Акциядорлик жамиятлари акциялари чиқарилувини давлат рўйхатига олиш ва чиқарилувни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (2002 йил 10 июль, рўйхат рақами 1159) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

  

2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.

Бош директор                                                                       М. Юнусматов

Буйруққа

ИЛОВА


Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Акциядорлик жамиятлари акцияларини чиқариш,

давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни

бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддиманинг иккинчи хатбошидан “давлат корхоналарини қайта ташкил қилиш натижасида ташкил қилинган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи эмиссияни чиқаришга” сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 19-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: 

“Акциялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) эмитентлар томонидан рўйхатга олувчи органга қоғоз ва электрон кўринишда (магнитли ташувчиларда) тақдим этилади. Электрон кўринишда тақдим этилаётган акциялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) таркиби қоғоз кўринишда тақдим этилаётган эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) таркибига мос келиши керак.”.


3. 38-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“акциядорлик жамияти шакли”.


4. 39-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. 40-банднинг биринчи хатбошида “эмитент” сўзидан кейин “устав фондининг камайиши билан боғлиқ ўзгартиришлар уставга киритилгандан сўнг уч ой муддат ичида” сўзлари киритилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги саккизинчи параграф киритилсин:


“§-8. Давлат корхонасини акциядорлик жамиятига қайта ташкил

этишда бирламчи эмиссия (акциялар чиқариш)ни

давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари


55. Эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси)нинг Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланиши давлат корхонасини акциядорлик жамиятига қайта ташкил этишда акциялар чиқариш (эмиссия) тўғрисидаги қарор ҳисобланади.


56. Бирламчи эмиссия (акциялар чиқариш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга:

а) акциядорлик жамияти раҳбари акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч кун муддат ичида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

акциялар чиқаришни давлат рўйхатига олиш учун ариза (1-илова);

таъсис ҳужжатларининг нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси;

уч нусхада чиқарилаётган акцияларнинг намуналари (нақд чиқарилган ҳолда);

эмитентнинг рўйхатга олиш картаси (4-илова).

б) Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси уларни имзолаган ва тасдиқлаган пайтдан бошлаб уч кун муддат ичида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

давлат корхонасини қайта ташкил этиш тўғрисида буйруқ;

уч нусхада акцияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) (6 ва7-иловалар);


57. Давлат корхонасини қайта ташкил қилиш натижасида акциядорлик жамиятини ташкил қилиш чоғида акцияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) тайёрланади ва Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан имзоланади.


58. Давлат корхонасини қайта ташкил қилиш натижасида акциядорлик жамиятини ташкил қилиш чоғида акциялар чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан зарурий ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб 20 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак. 


59. Ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги ва уларнинг таркибидаги маълумотларнинг мос келмаслиги акцияларни рўйхатга олишни рад этишга асос бўлиши мумкин. Акциялар чиқаришни рўйхатга олишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.”.


7. Саккизинчи параграф ҳамда 55 ва 56-бандлар мос равишда тўққизинчи параграф ҳамда 60 ва 61-бандлар деб ҳисоблансин. 


8. 2-иловадаги 32 ва 33-бандлар чиқариб ташлансин. 


9. 4-иловада:

а) “банк номи” сўзидан кейин “ва МФО” сўзи киритилсин;

б) “куръер томонидан” сўзидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши киритилсин:

“Ваколатли шахс:


Ф.И.О. ____________________________________________________

Лавозими: ________________________________________________

Паспорт маълумотлари:     серияси________ рақами_________________

                        берилган сана________ ким томонидан берилган________

                        қайси муддатгача________________________

Телефон рақами____________________________________________

Имзо намунаси “_____________”


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ 6 ва 7-иловалар киритилсин.

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

(Акциядорлик жамиятлари акциялари

чиқарилувини давлат рўйхатига

олиш ва чиқарилувни бекор қилиш

тартиби тўғрисидаги Низомга

6-ИЛОВА)


“Тасдиқланган”


“Рўйхатга олинган”

   


(Давлат мулки қўмитаси ёки унинг

ҳудудий бошқармаси)


(рўйхатга олувчи органнинг номи)


(тасдиқловчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо)


(рўйхатга олувчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо)



200__й.“_____”_____________


200__й.“_____”_____________




...
Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск