ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Алоҳида операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби / Камомадлар ва ортиқча мол-мулк ҳисоби. Балансдан чиқариш /

Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.01.2006 й. 1539-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 14.12.2005 й. 105-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 январда 1539-сон

билан рўйхатга олинган

молия вазирининг

2005 йил 14 декабрдаги

105-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Номоддий активларни балансдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига, "Номоддий активлар" Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (7-сон БҲМС) (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь)га мувофиқ номоддий активларни балансдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби тартибини белгилайди.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга (бундан кейин - ташкилот) татбиқ этилади (бундан бюджет ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари мустасно).

2. Номоддий активлар:


а) тугатиш;

б) сотиш;

в) айирбошлаш;

г) текинга бериш;

д) таъсис улуши кўринишида устав капиталига бериш;

е) иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида номоддий активлар билан ҳисоблашиш;

ж) камомад далилларини аниқлаш натижасида балансдан чиқарилади.


3. Номоддий активлар чиқиб кетишидан молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлаётганда илгари қайта баҳоланган номоддий активларни қўшимча баҳолаш суммасининг қолдиғи, яъни номоддий активлар ушбу объектини аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг бу объектни аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиши бошқа активлар чиқиб кетишини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитига киритилиб, айни вақтда 8510-“Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағи бўйича резерв капитал камайтирилади.

4. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган сабаблар бўйича чиқиб кетган номоддий активлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган “Номоддий активлар” Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (7-сон БҲМС) (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) кучга киритилгунига қадар, 8510-“Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағида ҳисобга олинган, чиқиб кетган номоддий активларни қайта баҳолаш натижалари (сальдо), яъни ушбу номоддий активларни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг уларни аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиши 8520-“Резерв капитал” ҳисобварағига кўчирилади.

Шу муносабат билан, ташкилотлар 8510-“Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағида ҳисобга олинадиган қайта баҳолаш натижалари (сальдо)ни, яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишини қуйидаги икки қисмга бўлишлари керак: балансда қайд этилган номоддий активлар бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган “Номоддий активлар” Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (7-сон БҲМС) (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) кучга киритилгунига қадар чиқиб кетган номоддий активлар бўйича қайта баҳолаш натижалари (сальдо).


2-§. УЛАРНИ ТУГАТИШ МУНОСАБАТИ

БИЛАН НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ

БАЛАНСДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


5. Номоддий активлар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан чиқарилиши мумкин:


а) фойдали хизматнинг белгиланган муддати тугаганидан (амортизация ажратмалари тўлиқ ҳисоблаб ёзилганидан) кейин;

б) тегишли давлат ваколатли органларининг қарорларига мувофиқ;

в) маънавий эскирган номоддий активлар;*

г) бундан кейин фойдаланишга

...
Время: 0.1537
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск