Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2000 й. 465-сон "Касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2000 й.

N 465


КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш натижасида 1998-2000 йиллар мобайнида республикада 315 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар янгидан қурилди ва реконструкция қилинди. Булар янгидан барпо этилган ўқувчи ўринлари сонини кескин кўпайтириш имконини берди.

Айни вақтда жойларда кўп ҳолларда янги коллежлар ва лицейлар қурилишига устунлик берилмоқда, уларни қуриш қийматини ошириб юбориш ҳоллари мавжуд. Шу билан бирга кўпгина туман марказларида ва шаҳарларда ёнма-ён жойлашган бир нечта умумтаълим мактаблари бор. Уларнинг бир қисми кам харажатлар билан касб-ҳунар коллежларига айлантирилиши мумкин. Одатда, ушбу мактаблар аҳоли пунктлари зич жойларда жойлашган ва зарур муҳандислик коммуникациялари билан таъминланган.

1999-2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш, янгидан барпо этилган ўқувчи ўринларидан мақбул ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, лицейлар ва коллежларни қуриш ва реконструкция қилишга йўналтирилаётган молиявий ресурсларни янада самаралироқ ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим умумтаълим мактабларини касб-ҳунар коллежларига айлантиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.


2. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:

туман марказларида ва кичик шаҳарларда жойлашган умумтаълим мактабларини, энг аввало таълим муддати ўн бир йил бўлган умумтаълим мактабларини хатловдан ўтказсин;

касб-ҳунар коллежларига айлантириладиган умумтаълим мактаблари рўйхатини аниқласин.


3. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Махсус комиссия томонидан аниқланган умумтаълим мактабларини касб-ҳунар коллежларига айлантириш лойиҳаларини 2001 йил I чораги мобайнида ишлаб чиқсинлар, лойиҳаларда уларни коллеж йўналишига мувофиқ равишда ишлаб чиқариш устахоналари ва лаборатория корпуслари, спорт иншоотлари, ошхоналар ва бошқа зарур бинолар билан тўлиқ таъминлашни назарда тутсинлар.


4. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда умумтаълим мактабларини касб-ҳунар коллежларига айлантириш жадвалини 2001 йил 15 апрелгача ишлаб чиқсин ва 2001 йилда уни амалга оширишни маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н.Исаев ва Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 ноябрдаги

465-сон қарорига

ИЛОВА



Айрим умумтаълим мактабларини касб-ҳунар

коллежларига айлантиришга доир таклифлар

тайёрлаш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ


1. Азимов Р.С. - Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазири, комиссия раиси


2. Исаев А.Н. - Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3. Кароматов Ҳ.С. - Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


4. Рисқиев Т.Т. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


5. Жўраев Р.Ҳ. - Халқ таълими вазири


6. Шоумаров Ғ.Б. - Президент Девони бош консультанти (келишув бўйича)


7. Ҳусанов Ж.Ҳ. - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари


8. Хўжаев Б.Э. - Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


9. Абдуллаев Ш.Ю. - Молия вазирининг ўринбосари


10. Бакирхонов Ф.Ф. - "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


11. Ворисов А.К. - Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг бош мутахассиси


12. Долгополов П.И. - Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги статистика давлат департаменти бошлиғининг ўринбосари


Вилоятлар ҳокимларининг ижтимоий соҳа масалаларига мутасадди ўринбосарлари.














Время: 0.1587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск