ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2000 й. 458-сон "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2000 й.

N 458



ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ПОЧТА

АЛОҚАСИ    СОҲАСИДА    БОШҚАРУВ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Телекоммуникациялар тўғрисида", "Почта алоқаси тўғрисида" ва "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ, шунингдек телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида давлат бошқаруви бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, махсус ваколатли орган сифатида, юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 22 ноябрдаги

458-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига илова эслатмаси биринчи хатбошининг почта ва телекоммуникацияларга оид қисми (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2001 йил 1 январдан бошлаб телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш учун лицензиялар беш йил муддатга берилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 22 ноябрдаги

458-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўз кучини йўқотган қарорларининг

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган "Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида Низомнинг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 30-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1998 йил 19 августдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 30-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига илова II бўлимининг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 11, 73-модда.





































Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск