ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник таъминоти. Агролизинг /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2006 й. ПҚ-272-сон "Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2006 й.

N ПҚ-272



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбариятининг прогнозлар ишлаб чиқиш, кимёвий препаратлардан самарали фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича белгиланган талабларга риоя этиш учун жавобгарлигини ошириш мақсадида:


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2006 йилда қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш бўйича киритган баланс лойиҳасини пухта ишлаб чиқмаганлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрохимия марказининг бегона ўтлар, ўсимликларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун кимёвий препаратларни прогноз қилиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги фаолиятини етарли даражада мувофиқлаштирмаганлиги қайд этиб ўтилсин.


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия тузилсин, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳар йилги буюртманомалари асосида тайёр кимёвий препаратлар, таъсирчан моддалар ва компонентларга бўлган эҳтиёжларни, шу жумладан уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш ва импорт бўйича олиб келиш ҳажмларини аниқлаш;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида кимёвий препаратларнинг тақсимланиши устидан назоратни таъминлаш, пестицидларни қўллаш муддатлари, шунингдек препаратларни сақлаш нормаларига риоя этиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифатига нисбатан қўйиладиган талабларга "Ўзстандарт " агентлигининг ихтисослаштирилган лабораторияларида такрорий ва кириш назорати тизимини қўллаш асосида риоя этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича ишлатилган препаратлар таъсирининг тўлақонли ва самарали эканлигини баҳолашда фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

кимёвий ҳимоя воситалари талон-тарож қилинмаслиги ва уларни сақлаш сифати устидан мунтазам текширишларни ташкил қилиш, яроқлилик муддати ўтган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қолдиқларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш.

Белгилансинки, қишлоқ хўжалиги вазири идоралараро комиссиянинг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига нисбатан асосли талаб-эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича амалий ишлашини таъминлаш учун шахсан жавобгар бўлади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:

ҳар бир минтақанинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, тегишли тор соҳанинг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда кимёвий препаратларга асосли буюртманомаларни аниқлаш ва тузишда;

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрохимия марказининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кимёвий препаратлардан самарасиз фойдаланганлик ва сифатсиз ишлов берганлик фактлари аниқланган ҳолларда даъво ишларини ташкил қилиш, ҳатто фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий судларга даъво аризаларини бериш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш учун консалтинг марказлари ташкил қилиш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш чора-тадбирларини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалик экинларини касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида намунавий шартномани ишлаб чиқсин ва бунда ишлов беришнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши учун томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлик чоралари аниқ белгилаб қўйилишига алоҳида эътибор қаратсин.


5. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда четдан келтириладиган, шунингдек республикада ишлаб чиқарилган тайёр кимёвий препаратлар ва таъсирчан моддаларнинг сифати белгиланган стандартларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича ихтисослаштирилган лабораториялар ташкил этилишини таъминласин хамда улар Навоий шаҳри ва Сирдарё вилоятининг Ховос посёлкасида жойлаштирилсин.


6. Қуйидагилар белгилансин:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзстандарт" агентлигининг ихтисослаштирилган лабораторияларида кимёвий препаратлар ҳамда таъсирчан моддаларнинг намуналари анализини ўтказишга буюртмачи ҳисобланади;

таъсирчан моддалар ва кимёвий препаратлар, жумладан, уларнинг кейинги мавсумга ўтган қолдиқлари "Ўзстандарт" агентлиги ихтисослаштирилган лабораторияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина улардан фойдаланишга рухсат берилади.


7. "Ўзкимёсаноат" ДАК ўз сифати, таъсир қилиш самарадорлиги ва қадоқланиши бўйича белгиланган стандартларга жавоб берадиган, қиймати бўйича эса хориждаги худди шундай моддалар олдида рақобат устунликларига эга бўлган харид қилинадиган таъсирчан моддалар ва компонентлар асосида республика корхоналарида кимёвий препаратлар ишлаб чиқаришни таъминласин.

Кимёвий препаратларни ишлаб чиқариш ва сақлашнинг технологик режимларига қатъий риоя этилиши ва уларнинг сифати таъминланиши учун шахсий жавобгарлик "Ўзкимёсаноат" ДАК ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:

а) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига эҳтиёжни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни, шунингдек вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш борасидаги ҳамкорлик таркиби ва схемасини;

б) Қишлоқ хўжалиги учун таъсирчан воситалар ва тайёр кимёвий препаратлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг янгиланган таркиби ва комиссия тўғрисидаги низомни;

в) таъсирчан моддалар ва тайёр кимёвий препаратлар импорти бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш тартибини тасдиқласин, бунда:

тендер савдоларида маҳсулотнинг юқори сифатини ва у ўз вақтида етказиб берилишини кафолатлайдиган кимёвий препаратларнинг эътироф этилган ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари иштирок этишларига йўл қўйилиши;

кимёвий препаратларни етказиб берувчилар "нарх - сифат (самарадорлик)" тамойили бўйича ва таклиф этилаётган препаратларни республика шароитида синаб кўришнинг ижобий натижасини ҳисобга олган ҳолда танланиши назарда тутилсин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 26-модда.


































Время: 0.1753
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск