язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 18.01.2006 й. 13-сон "Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг боғ ва узумзорларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.01.2006 й. 1542-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2006 й.

N 1542

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

18.01.2006 й.

N 13


БУЙРУҒИ



Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари

(ширкатлари)нинг боғ ва узумзорларини сотиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 31 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармони ва 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг боғ ва узумзорларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин амалга киритилсин.


3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Жўраев зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                    С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 30-модда.