язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 12.01.2006 й. 9-сон "Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиоҳалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.01.2006 й. 1543-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.01.2006 й.

N 1543


ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

12.01.2006 й.

N 9


БУЙРУҒИ



Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш

дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиоҳалақитларни

бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш

тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 4 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Алоқа тўғрисида", "Радиочастоталар спектри тўғрисида", "Фуқаролар мурожаати тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 293-сон, 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиоҳалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги ЎзПТАнинг 1999 йил 26 июль 278-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 9 июль 767-сон билан рўйхатдан ўтган "Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиоҳалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                   А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 31-модда.