Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Меҳмонхона хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2000 й. 449-сон "Самарқанд ва Бухоро шаҳарлардаги "Афросиёб" ва "Бухоро" меҳмонхоналарни Германиянинг "Инпро Хотелс" ва "Штайнбергер Резервацион Сервис" фирмалари бошқарувига бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2000 й.

N 449



САМАРҚАНД ВА БУХОРО ШАҲАРЛАРДАГИ

"АФРОСИЁБ" ВА "БУХОРО" МЕҲМОНХОНАЛАРНИ

ГЕРМАНИЯНИНГ "ИНПРО ХОТЕЛС" ВА "ШТАЙНБЕРГЕР

РЕЗЕРВАЦИОН СЕРВИС" ФИРМАЛАРИ БОШҚАРУВИГА

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига хорижий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Буюк Ипак Йўли тарихий йўналишини янада тарғиб қилиш ҳамда "Афросиёб" ва "Бухоро" меҳмонхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ сервис хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" ва Бухоро шаҳридаги "Бухоро" меҳмонхоналарини Германиянинг "Инпро Хотелс" ва "Штайнбергер Резервацион Сервис" фирмалари бошқарувига бериш юзасидан у билан битим тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Бошқарув тўғрисидаги битимнинг қуйидаги асосий шартлари маълумот учун қабул қилинсин:

а) "Инпро Хотелс" ва "Штайнбергер Резервацион Сервис" фирмалари томонидан меҳмонхоналарни бронлашнинг халқаро тизимларига киритиш ва уларнинг йилига камида 50-55 фоиз тўлдирилишини таъминлаш тўғрисида кафолат берилиши;

б) "Инпро Хотелс" фирмаси ҳар йили "Ўзбектуризм" миллий компаниясига ҳар бир меҳмонхона учун дастлабки беш йилда камида 500 минг АҚШ доллари, кейинги йилларда эса соф фойданинг 50 фоизини, бироқ ҳар бир меҳмонхона учун камида 500 минг АҚШ доллари тўлайди.

3. "Афросиёб" ва "Бухоро" меҳмонхоналари бошқарувга берилган вақтдан бошлаб беш йил муддатга:

меҳмонхоналардан фойдаланиш учун келтириладиган моддий ресурслар ва асбоб-ускуналар бўйича божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно);

фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан;

"Инпро Хотелс" фирмасига тегишли олиб чиқиб кетиладиган фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин ва бўшаб қоладиган маблағлар "Инпро Хотелс" фирмаси билан тузиладиган битим шартларига кўра меҳмонхоналарни халқаро стандартлар даражасигача етказишга йўналтирилсин.

4. "Ўзбектуризм" миллий компаниясига "Афросиёб" ва "Бухоро" меҳмонхоналаридан фойдаланиш ва уларни бошқариш билан боғлиқ меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий ходимларнинг маҳаллий харажатларига (яшаш, хизматлар кўрсатиш ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юриш) миллий валютада ҳақ тўлашга рухсат этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг буюртманомасига кўра меҳмонхоналардан фойдаланишга жалб қилинган "Инпро Хотелс" фирмаси ходимларига давлат божи ундирмасдан тегишли равишда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарорига 3-илованинг "Афросиёб" ва "Бухоро" меҳмонхоналарига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






























Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск