ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2006 й. ПҚ-275-сон "Мустақиллик ва эзгулик монументи тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2006 й.

N ПҚ-275



МУСТАҚИЛЛИК ВА ЭЗГУЛИК

МОНУМЕНТИ ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз пойтахти - Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони халқимиз озодлигининг, аждодларимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ва муттасил интилиб яшаган, бугунги авлодларга насиб этган энг улуғ, энг азиз неъмат бўлмиш истиқлолимизнинг муқаддас рамзидир.

Кейинги йилларда Мустақиллик майдони ва унга туташ ҳудудда кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамаси биноси тубдан қайта таъмирланди, Сенат биноси, Эзгулик аркаси, Тасвирий санъат галереяси каби муҳташам меъморий иншоотлар, яшил майдон ва хиёбонлар барпо этилди. Айни вақтда янги Маъмурий бино, Бизнес маркази қурилиши ниҳоясига етмоқда.

Бундай катта бунёдкорлик ишлари туфайли бугунги кунда бу масканнинг нафақат қиёфаси ўзгаргани, балки унинг бутунлай янгича маъно-мазмун касб этганини таъкидлаш лозим.

Мустақиллик майдонининг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда тутган муҳим ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига истиқлол ғояларини, миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш, қалбимиз тўрида аёл зотига бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром, таъзим ва ташаккуримизни яна бир бор ёрқин ифодалаш мақсадида:

1. Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Бадиий академияси ва кенг жамоатчиликнинг Мустақиллик майдонида бунёд этилган, ўзида Мустақиллик ҳайкали ва Бахтиёр она сиймосини мужассам этган янги монументга Мустақиллик ва эзгулик монументи деб ном бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда (1-илова) Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросими жорий этилсин.


3. Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эл давлатлари раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари, хорижий делегациялар вакиллари ва бошқа расмий меҳмонларнинг давлат протоколига киритилган ҳолатларда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимининг тартиби тасдиқлансин (2-илова).


4. Мустақил тараққиётимиз, миллий қадриятларимиз билан боғлиқ муҳим саналар, касб байрамларини нишонлаш, тантана ва анжуманлар ўтказиш муносабати билан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросими, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А.Тўхтаев) "Ўзбектуризм" миллий компанияси (Р.Қурбонов) билан биргаликда, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг, сайёҳлик гуруҳларининг Мустақиллик майдони, Мустақиллик ва эзгулик монументи, Хотира хиёбонини зиёрат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б.Алимов) мамлакатимиз аҳолиси ва чет эллик меҳмонлар учун "Мустақиллик майдони" деб номланган рангли-безакли откритка ва буклетларни нашр этсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва республика оммавий ахборот воситаларига Мустақиллик майдонида амалга оширилган ишлар, бу ерда ўтказиладиган тадбирларни мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президенгининг

2006 йил 3 февралдаги

ПҚ-275 -сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик ва эзгулик

монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими

ўтказиладиган умумхалқ байрамлари


- 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни;

- 31 август - Мустақиллик куни;

- 8 декабрь - Конституция куни.


Эслатма:

- 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гулчамбар кўйилади;

- 31 август - Мустақиллик куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан гулчамбар қўйилади;

- 8 декабрь  Конституция куни Ўзбекистсн Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбар қўйилади;

- 9 май - Хотира ва қадрлаш куни гулчамбар қўйиш маросими Мотамсаро она ҳайкали пойида белгиланган тартибда амалга оширилади;

- гулчамбар қўйиш маросимида 90x110 сантиметр ҳажмидаги гулли сават қўйиш тавсия этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президенгининг

2006 йил 3 февралдаги

ПҚ-275 -сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эл давлатлари

раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари, хорижий делегациялар

вакиллари ва бошқа расмий меҳмонларнинг давлат протоколига

киритилган ҳолатларда Мустақиллик ва эзгулик монументи

пойига гулчамбар қўйиш маросимини ўтказиш

ТАРТИБИ


Мустақиллик ва эзгулик монументига олиб борадиган зинапоя олдидаги майдончага Юксак мартабали меҳмон номидан гул солинган сават қўйилади.

Монумент пойига олиб борадиган зинапоянинг икки тарафида фахрий қоровул ротаси аскарлари саф тортади.

- Юксак мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакили ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументи олдига келади, бу ерда уларни Тошкент шаҳар ҳокими кутиб олади;

- Тошкент шаҳар ҳокими Юксак мартабали меҳмонни гул солинган сават ёнидаги махсус ажратилган жойни эгаллашга таклиф қилади (1);

- ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва делегация аъзолари Юксак мартабали меҳмоннинг орқа тарафида саф тортади ва маросим давомида ўз жойида туради (2);

- фахрий қоровул командири "Қоровул!" деб буйруқ берган ҳолда Юксак мартабали меҳмонни қутлайди;

- фахрий қоровул ротаси аскарлари гул солинган саватни кўтариб, тантанали қадамлар билан Мустақиллик ва эзгулик монументига қараб йўл олади;

- ҳарбий оркестр тантанали мусиқани ижро этади;

- Юксак мартабали меҳмон аскарлар ортидан монументга қараб йўл олади;

- фахрий қоровул гул солинган саватни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига қўяди ва четга ўтади;

- Юксак мартабали меҳмон гулчамбар олдига келади ва унга боғланган лентани тўғрилаб, енгил бош эгиб, ҳурмат бажо келтиради (3);

- маросим якунига етганидан сўнг Юксак мартабали мехмон машина олдига қайтади, Тошкент шаҳар ҳокими билан хайрлашади;

- Юксак мартабали меҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакили ҳамроҳлигида майдондан жўнаб кетиши ташриф дастурига мувофиқ амалга оширилади.






































Время: 0.1580
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск