ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2000 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2000 й. 412-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2000 й.

N 412



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 2 августдаги 300-сон қарорининг 10-бандини ва Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 25 августдаги 333-сон қарорининг 3-бандини бажариш юзсидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 7-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 октябрдаги

412-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган холдинглар тўғрисидаги низомнинг II бўлими 2-бандининг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Бош бошқармасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 25 июндаги 321-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 23-модда):

ушбу қарор билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби 1-бўлими 3-бандининг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 36-модда)нинг 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарори 8-бандининг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг "2000 йилдаги Ўзбекистон Республикаси асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорига 8-2-иловалардаги:

ТИФ ТН бўйича товар кодининг 19 товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19 (190110000 ва 1902 дан ташқари)";

"Қандолатчилик маҳсулотлари", "Кийимлар ва трикотаж кийим-кечаклар (болаларникидан ташқари)", "Видео ва аудиоаппарат", "Мебель, тиббиёт мебелларидан ташқари" ва ТИФ ТН бўйича уларга тегишли кодлар ва ставкалар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 10, 69-модда.








































Время: 0.1290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск