Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2000 й. 300-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2000 й.

N 300



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” 2000 йил 2 августдаги ПФ-2676-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг чекланган сони 393 нафар, улардан марказий аппарат ходимлари - 50 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари, шунингдек, таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудуд органлари бошлиқлари Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар.

монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратини ва унинг ҳудудий органларини маблағ билан таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3 ва 9-иловаларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш тегишли ҳудудий органларини қайта ташкил этсин, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органларини жойлаштириш масаласини ҳал қилсин:

монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари марказий аппарати ва ҳудудий органларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида уларнинг ходимларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус “Нархларни бошқариш жамғармаси” ҳисобрақамига йўналтириладиган маблағларнинг 6 фоизи миқдори ҳисобига Ижтимоий ривожлантириш ва тизим ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили республика бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари таъминоти ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати учун тўртта енгил автомобилга ва Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари учун иккитадан енгил автомобилга лимит ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги балансидан Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан вақтинча фойдаланиб турилган компьютер ва тармоқ асбоб-ускуналарини Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси балансига берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Банк-молия академияси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари учун мутахассислар тайёрланишини ва уларнинг малакаси оширилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати Тошкент шаҳар Мустақиллик майдонидаги 5-уйга жойлаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 8-сон, 46-модда









































Время: 0.2162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск