Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2000 й. 455-сон "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги назорат инспекциялари тузилмасини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2000 й.

N 455



ВИЛОЯТЛАР, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР

ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ НАЗОРАТ

ИНСПЕКЦИЯЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги назорат инспекциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатларининг жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан таъсирчан назорат ташкил этилишини таъминладилар.

Шу билан бирга иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлини изчиллик билан амалга ошириш давлат назорати тизимида энг аввало давлатнинг назорат ва бошқариш функцияларини қисқартиришга, унинг корхоналар хўжалик фаолиятига аралашувини чеклашга йўналтирилган янги ёндашувлар ва усулларни талаб этмоқда.

Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги назорат инспекцияларининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2001 йил 1 январдан бошлаб вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари назорат инспекцияларининг раҳбарлари лавозимлари тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларининг бажарилишини назорат қилиш, тегишли ҳудудларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, ижро интизомини такомиллаштириш масалалари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.


3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари назорат инспекциялари апппарати негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича бўлимлари (кейинги ўринларда назорат бўлими деб аталади) ташкил этилсин ва улар бевосита вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бўйсундирилсин.

Назорат бўлимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида  бош инспекторлар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини назорат қилиш, шунингдек, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар билан биригаликда корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш бўйича ўтказилаётган текширишларни тартибга солиш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш функциялари юклансин.


4. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари назорат бўлимларининг тузилмаси ва инспекторларининг чекланган сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига назорат инспекцияси аппарати тузилмасини мазкур қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига (1 ва 2-иловаларга) ва 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига (1, 1а, 2, 2а, 3, 3а, 3б, 4 ва 4а-иловаларга) тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 21 ноябрдаги

455-сон қарорига

ИЛОВА


Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари назорат

бўлимининг тузилмаси ва инспекторларнинг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Лавозимларнинг

номи


Штат

бирликларининг

сони


Ягона тариф сеткаси бўйича

меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари


тоифада

бўлмаган


1 тоифа


2 тоифа


3 тоифа


Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари

Бош инспек тор


1

-

10

10

-

Қишлоқ туманлари ҳокимликлари

Бош инспек тор

1

-

11

10

-

Шаҳарлардаги туманлар ҳокимликлари

Бош инспек тор


1

-

10

9

-

             















Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск