Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2000 й. 398-сон "Бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва маъмурий бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича Республика комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2000 й.

N 398



БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАЪМУРИЙ

БОШҚАРУВ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ

СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва маъмурий-бошқарув ходимлари иш самарадорлигини ошириш, улар сонини хўжалик юритишнинг бозор усуллари шартларига мувофиқлаштириш, шунингдек бошқарув ходимлари таъминотига давлат бюджети харажатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш бўйича иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси:

бошқарувнинг амалдаги тузилмасини ва унинг профессионал ходимлар билан таъминланганлигини, шунингдек маъмурий-бошқарув аппарати таъминотининг самарадорлигини республика даражасида ва ҳудудий даражада танқидий ўрганиб чиқсин;

ўрганиб чиқиш асосида кенгайтириб юборилган, ортиқча, бир-бирига ўхшаш тузилмаларни, уларни маблағ билан таъминлаш манбаларидан (бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, хўжалик фаолиятидан ажратмалар) қатъи назар, тугатиш, бирлаштириш, қайта ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин;

табақалаштирилган ёндашишни ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг таклифлари асосида шу йил 15 декабргача бўлган муддатда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг маъмурий-бошқарув ходимларини 20 фоизгача қисқартириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари ўз таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бирлашмалар билан биргаликда маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини 20 фоизгача қисқартириш ҳақида 2000 йил 1 ноябргача Республика комиссиясига таклифлар тақдим этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 октябрдаги

398-сон қарорига

ИЛОВА



Бошқарув тузилмасини такомиллаштириш

ва маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари

сонини қисқартириш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ


Азимов Р.С. - Бош вазир ўринбосари, Молия вазири, комиссия раиси


Халилов Б.Х. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош инспектори, комиссия раисининг ўринбосари (келишув бўйича


Голишев В.А. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Саидова Г.К. - Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи


Абдуқодиров Р.В. - Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари


Иброҳимов Ш.Ғ. - Меҳнат вазири


Полвон-зода А.А. - Адлия вазири


Хўжаев Б.А. - Давлат солиқ қўмитасининг раиси


Шоабдураҳмонов Р.М. - Макроиқтисодиёт ва статистика вазири вазифасини бажарувчи


Дурнов Г.Г. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош консультанти (келишув бўйича)


Гуськова Т.Н. - Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Қудратов Ғ.С. - Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев Ш.Ю. - Молия вазирининг ўринбосари



Расмий манба N 7, 2000 й. "Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами"да чоп этилган






















Время: 0.2309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск