ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2006 й. 14-сон "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2006 й.

N 14



ҚУРИЛИШДА МУҲАНДИСЛИК

ҚИДИРУВЛАРИ, ГЕОАХБОРОТ ВА

ШАҲАРСОЗЛИК КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона техника сиёсатини таъминлаш, тармоқ геофондини юритиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш маълумотлари давлат базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ҳамда "Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти" очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузурида "Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти" очиқ акциядорлик жамияти ва "Тошкенттадқиқот" Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институтини бирлаштириш йўли билан, давлат унитар корхонаси шаклида Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

муҳандислик-техник қидирувлар, геоахборот ва давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини юритиш бўйича бош ташкилот функцияларини амалга ошириш;

тегишли ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шаҳарсозлик геоахборотлари билан таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқлари объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун муҳандислик қидирувлари бажарилиши мониторингини юритиш;

илгари турли ташкилотлар томонидан бажарилган муҳандислик-техник қидирувлар материалларини келгусида улардан самарали фойдаланиш учун жамлаш, туркумлаш ва архивга жойлаш;

Ўзбекистон Республикасининг муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини ташкил этиш ва юритиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари бўйича, шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бинолар ва иншоотлардан фойдаланишнинг ишончлилиги бўйича муҳандислик-техник қидирувлар, тадқиқотлар ўтказиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг марказий аппарати ва шўъба корхоналарини, шунингдек унинг ҳудудий бўлинмаларини илгари эгаллаб турган биноларига жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК давлат унитар корхонаси "Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти" очиқ акциядорлик жамияти ва "Тошкенттадқиқот" Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институтининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК давлат унитар корхонаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини ҳамда давлат шаҳарсозлик кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича бажариладиган ишлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳисоб-китобларига биноан, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда юридик ва жисмоний шахслардан "Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти" очиқ акциядорлик жамияти акцияларини, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига, бозор нархи бўйича сотиб олишни таъминласин.


7. Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасини ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун 5-иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.

Комиссия икки ой муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тадбирларини амалга оширишни, шу жумладан:

"Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти" очиқ акциядорлик жамияти ва "Тошкенттадқиқот" Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институти асосий фондларини Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси балансига беришни;

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасини давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини юритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда муҳандислик-техник қидирувларни бажариш сифати устидан техник назорат хизмати тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     Ш. Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 6 февралдаги

14-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот

ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти

давлат унитар корхонаси фаолиятини

ташкил этиш комиссияси

ТАРКИБИ

Ханов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Закиров Б.Э.

-

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Алихўжаев О.С

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси


Розуқулов У.У.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Каньязов Е.С.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Алимуҳамедов Б.Б.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари


Абдуазизов А.А.

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


Аҳмедов И.С.

-

"Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти" очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси


Магрупов Ю.Д.

-

"Тошкенттадқиқот" институти директори


Шоназаров Ш.Т.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг Архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 33-модда.

















































Время: 0.1572
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск