Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2006 й. 15-сон "Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2006 й.

N 15


ТАБИАТДАН МАХСУС

ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВЛАР

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш, табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий усулларини янада такомиллаштириш, шунингдек экология хавфсизлиги масалалари бўйича комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ставкаларини 1,3 баравар индексация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда уларнинг миқдорлари 1 - 4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев



*) 1 - 4 иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 6 февралдаги

15-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги

ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар

тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил

1 майдаги 199-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг иккинчи хат боши, шунингдек қарорга 1-4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 5-иловада:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланади.

Фақат давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланмайдилар. Бунда даромадларнинг бошқа манбалари бўйича ушбу корхоналар ва ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлайдилар";

б) 12-бандда:

"бунда Ккр қуйидаги боғлиқликда аниқланади" сўзлари "бунда Мн - ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилиши массасининг амалдаги массаси бўйича қабул қилинади, Ккр қуйидаги боғлиқликда аниқланади" сўзлари билан алмаштирилсин;

жадвал қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Т/р

Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган нормативлар (лимитлар)дан ортиқ бўлган (қисқартирувчи) ҳажми (баравар)


Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичлари (Ккр)


1.

1,05 дан 1,059 гача


2,2

2.

1,06 дан 1,1 гача


2,5

3.

1,11 дан 1,2 гача


3,4

4.

1,21 дан 1,3 гача


4,4

5.

1,31 дан 1,5 гача


6,0

6.

1,51 дан 2,0 гача


8,0

7.

2,1 ва ундан юқори


10,0

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 34-модда.

































Время: 0.2076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск