Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2006 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2006 й.

N 18



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "НАҚД

ПУЛ МУОМАЛАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА" 2001 ЙИЛ 22 ИЮНДАГИ 264-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Электрон тўловлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 31-модда) 6-бандининг тўртинчи хат бошига "хато амалга оширилган электрон тўловлар натижасида электрон тўловларни амалга ошириш ва пул маблағларини қайтаришнинг белгиланган муддатлари бузилиши бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 35-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 2, 7-модда.





































Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск